373.Репродуктив саломатлик деганда нимани тушунасиз?
Инсоннинг насл қолдиришга тегишли бўлган ақлий, жисмоний ва ижтимоий етуклигидир. Репродуктив саломатликнинг янада кенгроқ маъноси қуйидагилардан иборат:
• Инсоннинг фарзанд кўришига бўлган зарур эҳтиёжларини қондириш
• Оналар соғлигини таъминлаш ва болалар ўлимини камайтириш
• Жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни, шу жумладан СПИД ва бошқа таносил касалликларини олдини олиш ва уларни даволаш.
374. Шахслараро мулоқот турлари айтинг?
Шахслараро мулоқот бу- икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги юзма- юз мулоқот бўлиб, вербал (сўз) ва новербал(имо-ишоралар) мулоқот алмашинувидир.
Шахслараро мулоқотнинг асосий кўникмалари.Қадрият ва идрок , Вербал мулоқот, Новербал мулоқот Фаол тинглаш,Сухбат олиб бориш, Ресурслар ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш
375 . Ички қон кетишнинг клиник белгиларининг махаллий симптомларини санаб ўтинг:
Паренхиматоз аъзоларнинг ёрилишида гемоперитонеум, гемоторакс.
Қоринда оғриқ, қорин парданинг таъсирланиш симптомлари.
Қорин олди деворининг таранглашуви.
Қорин ён сохаларида перкутор тўмтоқлик.
гемотораксда – нафас қисиши, перкутор товушнинг тўмтоқлиги, овоз қалтирашининг сусуйиши, нафас шовқинларининг пасайиши.
376. Қон кетишда вақтинча тўхтатиш усулларини санаб ўтинг.
Босиб турувчи боғлам қўйиш.
Оёқ ёки қўлни баланд кўтариш.
Оёқ ёки қўл бўғимларини максимал букиш ва боглаш.
Бармоқ билан қон томирни суякка босиб туриш.
Эсмарх ва бошқа тасмаларни қўллаш.
Жарохатдан қон оқиб турган томирга қисқич қўйиш.
377. Қон кетишни батамом тўхтатиш усуллари
Механик усуллари.
Термик усуллари.
Кимёвий усуллари.
Биологик усуллари.
378. Қон кетишни тўхтатишнинг механик усулларини санаб ўтинг.
Қон томирини жарохатда боғлаш.
Қон томирини масофадан боғлаш.
Қон томирига чок қўйиш.
Босувчи боғлам қўйиш.
Тампонада.
Достарыңызбен бөлісу: |