Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш


Физик антисептикагатаъриф беринг?



бет37/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

388. Физик антисептикагатаъриф беринг?
Физик антисептикага стерил, гигроскопик ҳусусиятга эга бўлган тампонларни қўллаш, қиздирувчи лампалар, дренажлар, резина чиқаргичлардан фойдаланиш каби тадбирлар киради. Ушбу усулларнинг қўлланилиши жароҳатда тўпланган йирингни, заҳарли моддаларни, некрозга учраган тўқима парчаларини ташқарига чиқариб ташлашда муҳим аҳамият касб этади.
389. Механик антисептикага таъриф беринг?
Механик антисептикага жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови бериш киради. Жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови беришнинг асосий тамойили бўлиб, бу жароҳатнинг чеккаларини тубигача кесиб олиб ташлаш ҳисобланади.
390. Кимёвий антисептикатаъриф беринг?
Кимёвий антисептика - бу бактериостатик ва бактерицид ҳусусиятга эга бўлган турли хил кимёвий моддаларнинг қўлланилиши бўлиб, ушбу кимёвий моддаларга йод, йодоформ, ксероформ, сульфаниламид препаратлар (стрептоцид ва б.) киради.
391. Биологик антисептикатаъриф беринг?
Биологик антисептика - бу микроб ҳужайралари ва уларнинг токсинларига бевосита таъсир этувчи биологик препаратларнинг ишлатилишидир. Ушбу гуруҳ дориларига антибиотиклар, бактериофаглар, антитоксинлар, зардоблар киради. Бу дорилар билан бир қаторда микробларга билвосита, яъни макроорганизм кучлари остида таъсир этувчи биологик антисептиклар ҳам мавжуд. Вакциналар, анатоксинлар, қон, плазма, иммуноглобулинлар макроорганизм иммун кучларини кўтариб, микроорганизмларни бартараф этишда муҳим роль ўйнайди.


392.Ҳозирги кунда туғма патологиянинг асосий сабаби нима?

Ҳозирги кунда туғма патологияни асосий бўлиб, генетик нуқсон ёки ташқи муҳит омиллари (радиация) сабаб бўлади. Туғма ва генетик аномалиялар ёки атроф муҳит омиллари булар алоҳида тушунчалар бўлиб, туғма патология ва генетик касалликлар орасида алоқа йўқ.


393.Туғилиш – аҳолининг ўзини ўзи табиий тўлдириб бориши, янгиланиш жараёни бўлиб, маълум вақт мобайнида муайян аҳоли орасида қайд қилинган туғилишлар сони.
Туғилиш даражасини ўрганиш учун қуйидаги статистик кўрсаткичлардан фойдаланилади:


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет