Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Стратегик менежмент



Pdf көрінісі
бет48/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   124
Menejment

 
32-савол. Стратегик менежмент 
 
1.Ташкилот  стратегиялари  тушунчаси,  турлари  ва  қисқача 
тавсифномаси 
2.Стратегиянинг бажарилишини таъминлаш 
 
1.Ташкилот  стратегияси  деганда  узоқ  муддатли  ва  қисқа 
муддатли  мақсадларни  белгилаш  ва  ташкилотнинг  эълон  қилинган 
миссияси,  амалга  ошириш  босичлари  ва  турли  чекловларни  ҳисобга 
олган ҳолда уларни амалга оширишнинг турли вариантларини танлаш 
тушунилади.  Бозор  шароитларида  ташкилотнинг  бош  мақсади, 
қоидага  кўра,  иқтисодий  мақсад  –  фойда  олиш  ҳисобланади.  Ишлаб 
чиқилган  стратегия  туфайли  уни  амалга  ошириш  босқичида  бутун 
ташкилот  жамоасининг  ҳаракатлар  йўналиши  умумий  бўлишига 
эришилади. 
Стратегияни  танлаш  ташкилот  фаолиятининг  ташқи  муҳитига 
(давлат,  маҳсулотни  сотиш,  рақобат)  ҳам,  аввало  техник  ва  инсон 
ресурслари  ҳал  қилувчи  таъсир  кўрсатадиган  ички  муҳитга  ҳам 
боғлиқ  бўлади.  Техник  ресурслар  сифатида  ишлаб  чиқариш 
имкониятлари,  техника  ва  технология  янгиликлари  намоён  бўлади. 


48 
 
Ташкилотнинг  инсон  ресурсларини  тавсифловчи  омиллар  қаторига 
ходимлар  малакаси  ва  маълумот  даражаси,  раҳбариятнинг 
билимдонлиги,  ташкилий  маданият  ва  ижтимоий  омилни  киритиш 
мумкин. 
Бозор  иқтисодиёти  шароитларида  бозордаги  вазият  ташкилот 
стратегиясига ички ва ташқи омиллар таъсирининг ноаниқлиги билан 
тавсифланади.  Бундай  ноаниқлик  туфайли  битта  стратегияни  узил-
кесил  танлаш  қийин.  Энг  тарқалган  стратегия  турлари  таснифи 
қуйидагиларни қамраб олади: 
 фойда стратегияси; 
 тадбиркорлик стратегияси; 
 динамик ўсиш стратегияси; 
 ликвидация стратегияси; 
 курсни кескин ўзгартириш стратегиси. 
Персонални  танлашга  мос  келувчи  ёндашув  нуқтаи  назаридан 
юқорида  санаб  ўтилган  ташкилот  стратегияларини  қисқача  кўриб 
ўтамиз. 
Фойда  стратегияси  етуклик  босқичидаги  ташкилотлар  учун 
характерли.  Бундай  ташкилотлар  фойда  олишни,  жумладан, 
истиқболда,  йўлга  қўйилган  ишлаб  чиқариш  ва  бошқарув  асосида 
доимий фойда олишни мўлжаллайди. Мутахассисларни тўплаш фақат 
зарурат 
туғилган 
ҳолларда 
амалга 
оширилади. 
Муайян 
мажбуриятларни  бажаришга  тайёр  ходимлар  танлаб  олинади.  Ишга 
қабул қилиш ташкилотда синовдан ўтган жараёнлардан фойдаланган 
ҳолда рўй беради. 
Тадбиркорлик 
стратегияси 
янги 
ташкил 
этилаётган 
ташкилотлар  ёки  янги,  истиқболли  фаолит  йўналишларини 
ўзлаштираётган  ташкилотлар  учун  характерли.  Ушбу  стратегияни 
амалга  ошириш  учун  асосан  зарур  тайёргарликка,  мослашувчан 
новаторлик  фикрлашига  эга,  гуруҳ  бўлиб  ишлашга  қодир  бўлган  ва 
бошқарув  рискини  ўз  зиммасига  оладиган  ёш  мутахассислар  танлаб 
олинади.  Бундай  персоналга  раҳбарлик  қилишда  персонал 
малакасини  оширишга  ҳаракат  қилиш,  ташкилот  олдида  турган 
вазифаларни  ҳал  қилишда  фаол  иштирок  этишни  рағбатлантириш 
зарур. 
Динамик  ўсиш  стратегияси  ташкилотнинг  фаолият  кўрсатиш 
жараёнида 
унинг 
мақсадлари, 
ташкилий 
тузилмаси 
ва 
функцияларининг  ўзгариши,  ўзгаришлар  ва  барқарорлик  ўртасида 
мувозанатни  ушлаб  туриш  назарда  тутилади.  Ходимлар  керакли 


49 
 
малакага  эга  бўлган  ҳолда  ўзгаришларга  мослаша  олиши,  иш 
соҳасида  янги  билим  ва  тажрибаларни  тез  ўзлаштира  олиши  лозим. 
Бундай 
стратегия 
ташкилот 
раҳбариятидан 
персонални 
ривожлантириш  ва  қайта  ўқитиш,  етук  мутахассисларни  хизмат 
пиллапояси бўйлаб ҳаракатлантириш аниқ тизимини талаб қилади. 
Ликвидация  стратегияси  фаолият  йўналишларининг  барчаси 
ёки  бир  қисмининг  (инвестицияларнинг  қисқариши  натижасида) 
пасайиши,  бозорда  рақобатбардошликнинг  йўқотилиши  ва  натижада 
даромадлилик  ва  фойданинг  йўқотилиши  билан  характерли.  Бундай 
шароитларда ташкилот, ўз фаолиятини тўхтатиб, персонал тўплашни 
амалга  оширмайди,  ходимлар  штатини  оғриқсиз  қисқартириш  ва 
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг бошқа йўлларини излайди. 
Курсни  кескин  ўзгартириш  стратегияси  вазиятнинг  қўл 
келиши,  янги  фаолият  йўналишларини  ўзлаштирши  ва  бошқа 
сабаблар  туфайли  катта  ҳажмда  фойда  олиш  ва  бозорни  кучли 
кенгайтириш  учун  кураш  олиб  борувчи  ташкилот  томонидан 
фойдаланилади. Бундай шароитларда бошқарув тизимига тузатишлар 
киритиш  талаб  қилинади,  персонални  танлаш  асосан  ички 
манбалардан  амалга  оширилади,  бироқ  ташқаридан  танлаш  ҳам 
тўхтатилмайди.  Ўз  ходимларининг  хизмат  пиллапояси  бўйлаб 
ҳаракатланиши учун шароитлар яратилади. 
Санаб  ўтилган  стратегиялардан  исталган  бири  ташкилот 
раҳбариятини  келажакка  йўналтиради,  бунда  исталган  пайт 
кутилмаган  ҳодисалар  рўй  бериши  ва  бу  илгари  танлаб  олинган 
стратегия  асосида  ташкилот  фаолиятини  муваффақиятга  олиб 
келмаслиги  мумкин.  Шунинг  учун  ташкилотлар  кўпинча  у  ёки  бу 
стратегия  комбинациясини,  масалан,  тадбиркорлик  ва  фойда 
стратегиясини танлайди. 
Нима  бўлганда  ҳам  танлаб  олинган  стратегия  стратегик  режа 
сифатида расмийлаштирилади, у 10-20 йил учун ташкилот  фаолияти 
йўналишларини  кўзда  тутади.  Йирик  ташкилотларда  айрим  фаолият 
йўналишлари бўйича нисбатан юқори даражадаги стратегиялар билан 
мувофиқлаштирилган ўзаро боғлиқ стратегиялар иерархияси бўлиши 
лозим. 
Ташкилот  мос  келувчи  стратегик  режалаштириш  қуйи  тизими 
эга бўлмаса, у стратегик бошқарувга ўта олмайди. 
2.Ташкилот  стратегиясини  амалга  ошириш  жараёнига  хос 
бўлган  хусусият  шундаки,  бу  жараён  мос  келувчи  стратегияни 
бажаришга  бориб  тақалмайди.  Стратегияни  амалга  оширишнинг 


50 
 
вазифаси  зарур  шароитларни  (имкониятлар,  шарт-шароитлар) 
таъминлашдан  иборат  бўлиб,  уларни  комплексли  амалга  ошириш 
ташкилотга  қўйилган  стратегик  мақсадларга  эришиш  учун  бошқа 
ҳолатга 
ўтиш 
имконини 
беради. 
Бу 
шарт-шароитларнинг 
айримларини санаб ўтамиз. 
1)Стратегия  мақсадларига  мос  келадиган  ташкилий  маданият 
шакллантириш 
(функционал 
мажбуриятларни 
аниқлаштириш, 
бошқарув жараёнлари, қарор қабул қилишда мослашувчанлик ва ҳ.к.). 
2)Персонал  меҳнатини  ташкил  қилиш  ва  мотивация  тизимини 
яратиш  (зарур  ташкилий  ўзгаришларни  амалга  оширишдан 
манфаатдорлик,  меҳнат фаолияти жараёнида стратегия мақсадларига 
эришишга йўналиш ва ҳ.к.). 
3)Жамоани  бу  жараёнга  жалб  этиш  мақсадида  ташкилот 
персоналига   стратегияга эришиш мақсад ва йўлларини етказиш. 
4)Ташкилотда  стратегияни  амалга  ошириш  режаси  ҳамда 
қўйилган  мақсадга  эришишни  назорат  қилиш  тузилмасининг 
мавжудлиги. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет