Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет45/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124
Menejment

 
 


45 
 
30-савол. Режалаштириш менежмент функцияси сифатида 
 
1. Менежментни режалаштиришнинг моҳияти ва роли 
2. Режалаштириш шакллари ва режа турлари 
 
1.Режалаштириш  —  бошқарув  функцияси,  унинг  ёрдамида 
ташкилот фаолиятининг мақсадлари, зарур воситалар, шунингдек, бу 
мақсадларга  эришиш  учун  энг  самарали  усуллар  аниқланади. 
Режалаштиришнинг  бошланғич  элементи  атроф-муҳит  билан  узвий 
боғлиқликда 
кўриб 
чиқилаётган 
объектнинг 
келажакдаги 
ривожланишида  бўлиши  мумкин  бўлган  йўналишларни  кўрсатувчи 
башоратлар тузиш ҳисобланади. 
Ташкилот одатда бошқарув фаолияти учун ягона (умумий) режа 
ишлаб  чиқади,  бироқ  унинг  доирасида  муайян  мақсадларга  эришиш 
учун  турли  усуллар  қўлланади.  Бошқача  қилиб  айтганда,  ташкилот 
қисқа  вақт  оралиғида  қўйилган  мақсад  сари  ҳаракатланиши  лозим 
бўлган йўл харитаси тузилади. 
2.Режалаштириш  шакли  ва  мос  келувчи  режа  тури  улар  амалга 
оширилаётган ташкилий иерархия даражасига боғлиқ бўлади. 
Хусусан,  стратегик  режалаштириш  бундай  мақсадларни 
уларни  амалга  ошириш  узоқ  муддатли  истиқболда  бозордаги  ўз 
ўрнида  самарали  фаолият  кўрсатишни  таъминловчи  ташкилотнинг 
ривожланиш  стратегиясига  чиқариш  кўзда  тутилади.  Стратегик 
режалаштириш  бошқарувнинг  олий  иерархия  поғонасида  амалга 
оширилади. 
Бошқарувнинг  ўртача  поғонасида  тактик  режалаштириш 
амалга  оширилади,  яъни  стратегик  мақсад  ва  вазифаларга  эришиш 
йўлида  оралиқ  мақсадлар  белгиланади.  Тактик  режалаштиришнинг 
асосида стратегик режалаштиришда ишлаб чиқилган ғоялар ётади. 
Ташкилий 
иерархиянинг 
қуйи 
поғонасида 
тезкор 
режалаштириш  амалга  оширилади.  Олдиндан  белгиланган  режа  ва 
иш 
графикларига 
қўшимча 
ва 
тузатишлар 
киритиш, 
деталлаштиришга  йўналтирилган,  қисқа  муддатли  тезкор  —  жорий 
ишлаб чиқариш-молиявий ва ижрочи режалаштириш. 
Учала  режа  турлари  (стратегик,  тактик  ва  тезкор  режалар) 
умумий  ёки  бош  режа  деб  аталадиган  умумий  тизимни,  яъни 
ташкилотнинг бизнес-режасини ташкил қилади. 
Режалаштириш  функциялари  ёрдамида  маълум  маънода 
ташкилотдаги  ноаниқлик  муаммоси  ҳал  этилади.  Режалаштириш 


46 
 
менежерларга  келажакда  ноаниқликни  енгиш  ва  унга  янада 
самаралироқ жавоб қайтаришга ёрдам беради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет