Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилий ўзгаришларни бошқариш



Pdf көрінісі
бет50/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   124
Menejment

 
34-савол. Ташкилий ўзгаришларни бошқариш 
 
1. Ўзгаришлар тушунчаси ва турлари 
2. Ўзгаришлар киритиш босқичлари 
3. Реинжиниринг тушунчаси ва концепцияси 
 
1.Ташкилот  ўзгармасдан  туриши  мумкин  эмас,  чунки  унинг 
ички  муҳити  ҳам,  ташқи  муҳит  ҳам  ўзгариб  туради.  Ўзгаришлар 
деганда  бошқарувнинг  ташкилий  тузилмасини  такомиллаштириш, 
янги  технологиялар  жорий  қилиш,  персонал  билан  муносабатларни 
қайта  қуриш,  ташкилотнинг  мақсад  ва  вазифаларига  тузатишлар 
киритиш  бўйича  чора-тадбирларни  амалга  ошириш  натижаси 
тушунилади. Мос равишда тузилма ўзгаришлари, технологиялардаги 
ўзгаришлар  ва  персоналга  муносабатдаги  ўзгаришларни  фарқлаш 
мумкин. 
2.Ўзгаришлар  киритиш  заруратига  дуч  келганда  ташкилотдаги 
вазиятни,  ўзгаришларни  амалга  ошириш  учун  вақт  ва  жамоанинг 
хусусиятларини  ҳисобга  олиш  лозим.  Ушбу  маълумотлар  асосида 
юзага  келган  вазиятга  мос  келадиган  ўзгаришлар  киритиш  усулини 
танлаш  ҳамда  бу  ишга  ташкилот  персоналини  максимал  даражада 


52 
 
жалб этган ҳолда ўзгаришлар киритиш босқичларини режалаштириш 
лозим. Ўзгаришлар киритишнинг асосий босқичларини санаб ўтамиз. 
1-босқич.  «Кўнгилдаги  келажак»  образини,  яъни  корхонани 
қайта ташкил қилиш бўйича жамоа ҳаракатларини йўналтириш лозим 
бўлган образни яратиш. 
2-босқич. Ўзгаришлар жараёни - мавжуд вазиятдан «кўнгилдаги 
келажак» томон ўтиш дастурини режалаштириш.  
3-босқич. Ўзгаришларнинг бошланиши. Ушбу босқич доирасида 
ўзгаришлар  лойиҳасини  амалга  оширишга  қодир  бўлган  персонал, 
лойиҳачи ва раҳбар аниқланади (танланади). 
4-босқич.  Бутун  персонални  ўзгаришлар  дастурини  бажариш 
бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мобилизациялаш.  
5-босқич.  Янгиланиш.  Персонал  қўйилган  мақсадларга  эришади 
ва  ташкилотнинг  яшовчанлигини  таъминлаб,  янгича  шароитларда 
ишлайди. 
3.Реинжиниринг  бу  –  анъанавий  бошқарув  технологиясидан 
фарқли  ўлароқ,  ташкилот  фаолияти  самарадорлигини  сифат 
жиҳатидан  ошириш  мақсадида  ишбилармонлик  жараёнларини 
бошқаришни  қайта  қуриш  (қайта  лойиҳалаштириш)  ҳисобланади. 
Реинжиниринг  ғояси  қуйидагича.  Асрлар  давомида  ишлаб  чиқариш 
фаолияти  меҳнат  тақсимотига  асосланиб  келган.  Реинжиниринг 
концепцияси 
бир-бирига 
тамомила 
қарама-қарши 
бўлган 
ёндашувларга, айнан  ҳозирги даврда  самарали фаолият кўрсатаётган 
ташкилотларни  меҳнат  тақсимоти  асосида  эмас,  балки  аксинча, 
алоҳида  операцияларни  тўлақонли  бир  жараёнга  бирлаштириш  ва 
буни  қоидага  кўра,  битта  юқори  малакали  мутахассис  томонидан 
амалга  оширишга  асосланган  ҳолда  ташкил  қилиш  лозимлигини 
тушунишларига  таянади.  Реинжиниринг  нуқтаи  назаридан  ишлаб 
чиқарилган  тайёр  маҳсулотлар  эмас,  балки  самарали  жараёнлар 
ташкилотга  узоқ  муддатли  муваффақият  келтиради  ва  истиқболда 
ривожланишни таъминлайди. 
Олимларнинг таъкидлашича, биз тайёр маҳсулотлар эмас, балки 
жараёнлар  ўртасидаги  рақобат  даврига  қадам  қўймоқдамиз.  Айрим 
янги  тасаввурларга  кўра,  ташкилот  ва  мижоз  ўртасидаги 
муносабатлар олдингидек товарнинг сотилиши билан якунланмасдан, 
аксинча,  фақат  бошланади.  Демак,  бугунги  кунда  гап  янгича 
ходимлар  тури  –  унга  топширилган  жараён  (иш)  учун  бошидан 
охиригача  жавоб  берадиган,  жараёнларга  йўналтирилган  ходим 
ҳақида боради. 


53 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет