Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Молиявий менежмент



Pdf көрінісі
бет93/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   124
Menejment

 
62-савол. Молиявий менежмент 
 
1. Молиявий менежмент тушунчаси 
2. Молиявий менежмент тузилмаси 
 
1.Молияни  бошқариш  ташкилотда  бошқарув  жараёнининг 
таркибий  қисми  ҳисобланади.  Ташкилотда  рўй  бераётган  кўп  сонли 
ва  хилма-хил  молиявий  жараёнлар  ва  операциялар  учун  шу  нарса 
умумийки,  уларнинг  барчаси  пул  шаклида  акс  эттирилади.  Бироқ 
молия бу пулларнинг ўзи эмас, балки хўжалик субъектлари ўртасида 
ташкилотнинг  пул  даромадлари  ва  жамғармаларини  шакллантириш 
ва  фойдаланиш  бўйича  пул  муносабатларидир.  Молиявий 
муносабатларнинг 
моддий 
воситаси 
ҳисобланган 
молиявий 
ресурслар  ташкилот  тасарруфида  бўлиб,  унинг  ишлаб  чиқариш  ва 
ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланади. 
Молия  соҳасида  бошқарув  қарорларини  икки  гуруҳга  ажратиш 
мумкин:  инвестицион  қарорлар  ва  молиялаштириш  қарорлари.  Бу 
иккала  турдаги  қарорлар  бир-бири  билан  узвий  ва  чамбарчас 
боғлиқдир.  Ташкилот  учун  инвестициялаш  қарорлари  устувор 
ҳисобланади, чунки улардан мақсад капитални самарали киритишдан 
даромад  олиш  ҳисобланади.  Молиявий  қарорлар  нуқтаи  назаридан 
молиявий 
менежмент 
бу 
— 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
молиялаштириш  ва    инвестициялаш  жараёнларини  бошқариш 
шаклидир. Инвестициялаш ва молиялаштиришга тааллуқли қарорлар 
бухгалтерия  балансида  пул  шаклида  акс  эттирилиши  сабабли 
молиявий  менежмент  мулк  эгасининг  даромадларини  таъминлаш 
мақсадида  ташкилотнинг  пул  оқимларини  бошқариш  тизимини 
ифодалайди. 
2.Молиявий  менежмент  тузилмаси  ташкилотнинг  мулкий  ва 
молиявий ҳолатини акс эттирувчи асосий шакл сифатида бухгалтерия 
баланси  тузилмаси  билан  боғлиқ.  Молиявий  менежмент  молиявий 
сиёсатни  ишлаб  чиқишга  йўналтирилган  бўлиб,  стратегик  ва 
тактик молиявий менежментни қамраб олади. 


98 
 
Стратегик  молиявий  менежментнинг  асосий  элементлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 
 инвестицион лойиҳаларни бошқариш; 
 ташкилотни қайта ташкил қилиш
 стратегик молиявий режалаштириш. 
Тактик  молиявий  менежмент  бошқарув  қуйи  тизими  сифатида 
оддий  такрор  ишлаб  чиқаришни  молиялаштиришга  йўналтирилади. 
Тактик 
молиявий 
менежментнинг 
асосий 
элементлари 
қуйидагилардан иборат: 
 айланма капитални бошқариш; 
 қисқа муддатли молиялаштириш; 
 жорий молиявий режалаштириш. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет