Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Молиявий менежментнинг мақсадлари ва ташкилий



Pdf көрінісі
бет94/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   124
Menejment

 
63-савол. Молиявий менежментнинг мақсадлари ва ташкилий 
асослари 
 
1. Молиявий менежмент мақсадлари 
2. Ташкилотнинг молия хизмати 
 
1.Молиявий менежмент бу — ташкилотнинг стратегик ва тактик 
мақсадларига  эришишга  йўналтирилгагн  ташкилот  молиясини 
бошқариш фанидир. 
Бозор  иқтисодиёти  шароитларида  тижорат  ташкилотининг 
молиявий  менежменти  мақсадлар  тизими  қуйидаги  элементларни 
қамраб олади: 
 молиявий менежментнинг стратегик ва якуний мақсадлари
 молиявий  менежментнинг  тактик  ёки  жорий  мақсадлари 
(вазифалари); 
 нормативлар  —  қўйилган  мақсад  ва  вазифаларни  ҳал  қилиш 
давомида натижалар мос келиши лозим бўлган кўрсаткичлар. 
Молиявий 
менежментнинг 
стратегик 
мақсадлари 
қуйидагилардан иборат: 
 такрор ишлаб чиқариш; 
 фойдани максималлаштириш; 
 ташкилот акцияларининг бозор қиймати ўсиши; 
 мулк эгалари ҳаёт фаровонлигини ошириш. 
Молиявий  менежментнинг  тактик  мақсадлари  қуйидагиларни 
қамраб олади: 


99 
 
 харажатларни минималлаштириш; 
 ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмининг ўсиши; 
 рентабеллик; 
 рискни минималлаштириш; 
 рақобатчилар билан кураш
 банкротдан қочиш; 
 кун кўриш. 
Нормативлар  —  ташкилотнинг  молиявий-хўжалик  фаолиятини 
баҳоловчи кўрсаткичлар қуйидагиларни қамраб олади: 
 ликвидлик кўрсаткичлари; 
 ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари; 
 молиявий барқарорлик кўрсаткичлари; 
 рентабеллик кўрсаткичлари ва б. 
2.Ташкилотда молиявий ишлар молия бўлими томонидан амалга 
оширилади. 
Молия  хизматининг  қуйидаги  асосий  вазифаларни  ҳал  этиши 
кўзда  тутилган:  ташкилотни  молиявий  ресурслар  билан  таъминлаш; 
уларни  ўз  манбаларидан  ва  молия  бозорида  жалб  қилиш  йўлларини 
излаб  топиш;  давлат  бюджети,  банклар,  суғурта  компаниялари  ва 
бошқа ташкилотлар олдида ўз молиявий мажбуриятларини бажариш; 
молиявий ресурслардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш ва б. 
Молия  хизматининг  зиммасига  молиявий  режалаштириш  ва 
ҳисоб-китобларни  амалга  ошириш,  хўжалик  фаолиятини  таҳлил 
қилиш,  молиявий  ҳисоботлар  ва  бошқа  ҳужжатларни  тақдим  этиш, 
хўжаликда унинг объекти ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари 
ишлаб  чиқариш  ва  молиявий  фаолияти  ҳисобланган  ички  молиявий 
назоратни  амалга  ошириш  юклатилади.  Молиявий  назорат  соҳаси 
пулдан  фойдаланган  ҳолда  амалга  ошириладиган  барча  операциялар 
ҳисобланади. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет