5
Кириш (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда
глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви рақобатбардош кадрларга бўлган
талабни тобора ошиб боришига олиб келди.
Мустақиллик йилларида юртимиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш
бўйича амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар натижасида жаҳонда
эътироф этилган ютуқларга эришилди. Миллий тарақиётимизнинг ўзига хос
хусусиятлари ва илғор жаҳон стандартларига жавоб берувчи узлуксиз
таълимнинг яхлит тизими барпо этилди. «Жаҳон интеллектуал мулк
ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактабларидан бири –
«
ИНСЕАД
»
томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича
ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида
53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим
мақсадлари учун ажратилган маблағлар бўйича дунёда бешинчи ўринни
эгаллагани бежиз эмас, албатта»
1
.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш, маъна-
вий етук ва рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда шак-шубҳасиз олий
таълим менежерлари фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз
Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Авваламбор, унинг ватанпарвар ва
юртпарварлик фазилатларига эга бўлиши, она юртини чин қалбидан севиши
ва ардоқлаши, эл-юрти учун ўзини аямаслиги, керак булса, бу йўлда жонини
ҳам фидо қилишига тайёр бўлишини.Ўз касб-корининг устаси, шу ишнинг
чинакам билимдони, бу борада бошқаларга ўрнак бўлишини кутади.
Жамоатчилик, ҳалқ раҳбар шахснинг мустақил дунёқараши, кенг фикрлаши,
узоқни кўра билиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туришини.
Иймон-эътиқоди мустаҳкам, иродаси бақувват, ор-номусли, ҳаром-хариш
ишлардан ҳазар қиладиган, изланувчан, ташаббускор, тадбиркорлик
фазилатига эга бўлишини, ташкилотчи, талабчан ва қатъиятли бўлишини
истайди»
2
.
Бу борада олий мактаб менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш
масаласи алоҳида ўрин тутади. Улар фаолияти натижавийлиги муайян
даражада ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ бўлиб, мазкур йўналишда
амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар таркибида менежерларни
инновацион фаолиятга тайёрлаш ижтимоий-психологик технологияларини
ишлаб чиқиш муҳимдир.
Олий таълим менежерларини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг
ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштиришнинг долзарб-
лиги, жумладан, қуйидагилар билан тавсифланади: мамлакат ижтимоий-
иқтисодий тараққиёти ҳамда таълим барча турларининг сифати ва такомил-
1
Ислом Каримов. «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг
замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш
маросимидаги нутқи. Халқ сўзи. 2014 йил 15 май.
2
Ислом Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8.Т.- Тошкент:
«Ўзбекистон», 2000. – 359 Б.
6
лашувининг бевосита олий таълим тизимида инновацион фаолиятнинг
самарали ташкил этилишига боғлиқлиги; рақобатбардош мутахассисларни
тайёрлашда таълим менежерларини фаолиятининг муҳим омил экани;
менежер ижтимоий-психологик портретининг ўзига хос этноҳудудий ва
этнопсихо-логик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, менежер фаолияти
самарадорлигини ошириш зарурати; ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг
натижавийлигини таълим менежери фаолияти самарадорлигига боғлиқлиги,
шунингдек, ушбу йўналишда фаолият кўрсатадиган мутахассисларни
тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштириш
муаммоларига бағишланган махсус тадқиқотларни олиб бориш зарурлиги.
Таъкидлаш керакки, мазкур диссертация тадқиқоти доирасида таълим
менежерининг шаклланиши ва инновацион фаолиятига салбий таъсир
кўрсатувчи ижтимоий-психологик тўсиқларни ойдинлаштириш, мазкур
фаолиятни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, таълим менежери иннова-
цион фаолиятга тайёрлигининг муҳим ижтимоий-психологик жиҳатларини
илмий жиҳатдан аниқлаштириш олий таълим сифатини оширишнинг илмий-
ташкилий асосларини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. Шулар билан
бир қаторда, таълим менежерининг ижтимоий-психологик хусусиятларини
стандартлаштирилган психодиагностик методикаларини такомиллаштириш,
таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнининг
методологик жиҳатларини чуқур тадқиқ этиш ҳамда таълим менежери
тайёрлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бугунги кундаги
муҳим ижтимоий-психологик илмий вазифалардан ҳисобланади.
Олий таълим тизимига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган вазифалар, жумладан, таълим сифатини ошириш, меъёрий
ҳужжатларни
замонавий
талаблар
асосида
такомиллаштириш,
рақобатбардош юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўйилган
вазифаларни бажаришга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: