10
малакасини ошириш Бош илмий-методик маркази, Тошкент давлат
педагогика университети, Самарқанд давлат университети, Наманган давлат
университети ва Наманган муҳандислик-технология институтида бошқарув
фаолияти билан шуғулланувчи 293 нафар таълим менежери тадқиқотга жалб
этилган.
Тадқиқотнинг предмети. Олий таълим муассасаларидаги инновацион
фаолиятга таълим менежерларини тайёрлаш жараёни тадқиқот предметини
ташкил этган.
Тадқиқотнинг
усуллари.
Тадқиқот
мақсадига
эришиш
ва
вазифаларнинг ечимини топиш учун ҳужжатлар таҳлили, эксперт баҳолаш,
психологик тест, суҳбат, кузатиш, сўров, анкета ва математик статистика
методларидан фойдаланилган.
Муаммони эмпирик тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги муаллифлик
методикалари қўлланилди: фаолиятга салбий таъсир этувчи ижтимоий-
психологик тўсиқларни аниқлаш тест-саволномасининг модификациялаш-
тирилган методикаси; таълим менежерининг инновацион фаолиятини
эксперт баҳолаш мезонлари анкетаси; таълим менежерининг инновацион
фаолиятини баҳолаш сўровномаси; таълим менежери инновацион фаолияти
самарадорлигида ўз-ўзини баҳолаш сўровномаси; олий таълим муассасаси
шароитида таълим менежерининг инновацион фаолиятга тайёргарлиги
хусусиятларини эксперт баҳолаш мезонлари анкетаси; олий таълим
муассасасидаги инновацион фаолият шароитида таълим менежерининг
ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш сўровномаси.
Достарыңызбен бөлісу: