of Social Psychology (Польша), Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги
7
тадбиркорлик университети (Россия) томонидан олиб борилмоқда.
Диссертация тадқиқоти йўналишида жаҳон миқёсида, жумладан,
қуйидаги илмий натижалар олинган: одатий ва экстремал шароитда жамоа
фаолиятининг психик регуляциясини амалга ошириш механизмлари ишлаб
чиқилган (University of Strasbourg); глобаллашув шароитида инновация
жараёнининг психологик жиҳатлари аниқлаштирилган (University of
Granada); кичик гуруҳларда низо даражасини ўлчаш методлари яратилган
(University of Social Psychology); инновацияларни стратегик бошқариш ва
инновацияларни татбиқ этишда персонал менежментга хос хусусиятлар
аниқлаштирилган (Инновацион технологиялар ва тадбиркорлик институти,
Шимолий филиал); таълим муассасаси раҳбари шахсий-касбий хусусиятлари
ривожининг психологик-акмеологик тавсифлари аниқлаштирилган: ёш,
лавозим мавқеи, бошқарув фаолияти тажрибаси, инновацион фаолият шарт-
шароитида касбий юксалиш йўллари ва иш стажига боғлиқлиги аниқланган
(РФ Президенти ҳузуридаги Россия давлат хизмати академияси).
Дунёда бошқарув психологиясини инновацион фаолиятга тайёрлаш
ижтимоий-психологик технологияларини ҳамда бўлажак бошқарувчининг
тегишли
қобилиятлари
психодиагностикасини
такомиллаштириш,
менежернинг этноҳудудий ва этнопсихологик хусусиятларини янада
аниқлаштириш, уларнинг ёш хусусияти ва менежментнинг ижтимоий-
психологик хусусиятлари бўйича устувор йўналишларда илмий изланишлар
олиб борилмоқда.
Достарыңызбен бөлісу: