Тошкент молия институти


Шлюмберже корхонасининг молиявий ҳисоботларини корпоратив бошқарув ходимлари томонидан тасдиқланиши



бет106/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Шлюмберже корхонасининг молиявий ҳисоботларини корпоратив бошқарув ходимлари томонидан тасдиқланиши
Бош ижрочи директор тасдиқномаси
Мен, Ендро Гулд, қуйидагиларни тасдиқлайман:

  1. Мен Шлумбергер Лимибедолон 10-к шакл бўйича ушбу йиллик ҳисоботини кўриб чиқдим;

  2. Менинг фикримча, бу ҳисоботда жиддий фактлар ҳақида ёлғон ёзувлар йўқ ва ушбу ҳисобот ўзи қамраб олган давр учун фойдаланувчиларни чалғитмайди.

  3. Ўз билимларимга таяниб шуни айтишим мумкинки, ушбу молиявий ҳисоботлар ва ундан бошқа молиявий ахборотлар барча томондан корхона молиявий ҳолатини, операциялар натижаларини ва ўтган йил ҳолати ва ушбу ҳисоботда кўрсатилган давр учун пул оқимлари ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ўзида акс еттиради;

  4. Ташкилот аудиторлари ва директорлар кенгашининг аудит бўйича қўмитаси (ёки вазифа жиҳатдан шунга тенг функцияни бажарувчи шахслар) бизнинг ички назоратга берган баҳоларимизни ва молиявий ҳисобот тузиш жараёнида кўзга ташланган камчиликлар ҳақидаги маълумотларни олдилар;

  5. (А) ички назоратдаги молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнида аниқланган, еҳтимоли кўзда тутилган, корхонанинг молиявий ахборотларига ишлов бериш, умумлаштириш ва очиб бериш жараёнларига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ички назоратдаги ҳамма муҳим камчиликлар ва ички назоратнинг заиф жойлари.

  6. (Б) бошқарувдаги ва молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнида асосий аҳамиятга ега бўлган ходимлар билан боғлиқ ҳар қандай фирибгарликлар.

Санаси: 3 март 2004 й Ендро Гулд ------------- имзо
Ендро Гулд
Раис ва бош ижрочи директор

12.2. Аудиторлик ҳисобот(хулосаси)ининг елементлари


ХАС-700 “Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик хулосалари”да шундай дейилади: “Аудитор молиявий ҳисоботлар ҳақидаги фикрларини билдириш учун асос сифатида олинган аудиторлик даллилларни таҳлил қилиши ва хулосаларни баҳолаши лозим”. Аудиторлик хулосаси умумий молиявий ҳисоботлар ҳақида аниқ билдирилган ёзма фикрни ифодалаши керак.
Аудиторлик хулосалари ушбу бўлимда батафсилроқ муҳокама қилинадиган қуйидаги асосий елементларни ўз ичига олиши керак:

  • номи;

  • олувчи;

  • кириш қисми;

- Молиявий ҳисоботларни аниқлаш;
- Субъект раҳбарияти ва аудиторнинг жавобгарликлари ҳақида баённома;

  • қайд етиш қисми (аудит табиатини таърифлаш)

-АХСга ёки амалиётга ҳавола;
-Аудитор томонидан қилинган ишни таърифлаш;

  • молиявий ҳисобот ҳақида билдирилган фикрнинг мазмуни;

  • ҳисобот санаси;

  • аудиторнинг манзили;

  • аудиторнинг имзоси

Номи
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур ҳисобот (хулоса) мустақил аудиторнинг ҳисоботи (хулосаси) ҳисобланишини аниқ кўрсатадиган номга ега бўлиши лозим.
Адресат (олувчи)
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) келишув шартларига мувофиқ тегишли адресат кўрсатилган ҳолда тузилиши лозим. Хулоса қоидага кўра компаниянинг ёки акционерларнинг ёхуд кузатув кенгашига ё директорлар кенгашига юборилади. Недерландияга ўхшаш айрим мамлакатларда аудиторлик ҳисоботлари умуман кўриб чиқилмайди, чунки ҳисоботлар (аноним ҳолда) бутунлай жамоатчиликка мўлжалланган.
Кириш параграфи
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг кириш параграфида:
(а) Аудит қайси тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари бўйича ўтказилганлигини қайд етиш;
(б) Мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича аудит ўтказилганини қайд етиш;
(в) Молиявий ҳисоботлар таркибига кирувчи ҳар бир ҳисобот номини қайд етиш;
(г) Ҳисоб сиёсати асосий қоидаларининг қисқача тавсифига ва бошқа шарҳловчи изоҳларга ҳавола етиш; ва
(д) Молиявий ҳисоботларни ҳосил қилувчи ҳар бир молиявий ҳисоботда акс еттирилган сана ёки давр аниқ кўрсатилиши лозим.
(е)Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги
Масалан, “Биз АВС компаниясининг 31декабр 2013 йил ҳолатига илова қилинган бухгалтерия баланси, шунингдек, тугаётган йил учун даромадлар ва пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги тегишли ҳисоботлар аудитини ўтказдик. Ушбу молиявий ҳисоботлар бўйича жавобгарлик Компания раҳбарияти зиммасида. Бизнинг мажбуриятларимиз, ўтказилган аудитимиз асосида ушбу молиявий ҳисобот ишончлилиги ҳақида ўз фикрларимизни билдириш ҳисобланади”.
Шунингдек, хулосада тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги ҳам акс етади.
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг мазкур қисмида тадбиркорлик субъектида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгар бўлган шахсларнинг мажбуриятлари тавсифланади. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фақат “тадбиркорлик субъекти раҳбарияти”га ҳавола етиш керак емас, муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган атама ишлатилиши лозим. Айрим юрисдикцияларда тегишли ҳавола бошқарув юклатилган шахсларга қаратилиши мумкин. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) “Тадбиркорлик субъекти [ёки бошқа мос келадиган атама] раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги” деган сарлавҳали қисмни ўз ичига олиши лозим.
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифланиши лозим. Тавсиф тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботлар тақдим етиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрлаш ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлмаган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлиши тўғрисида тушунтиришни ўз ичига олиши лозим.
Агар молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим етиш асосига мувофиқ тайёрланган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифи, вазиятга қараб, “мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим етиш” ёки “тўғри ва ҳаққоний тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш”га ҳавола етиши лозим.
Аудиторнинг жавобгарлиги. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) “Аудиторнинг жавобгарлиги” деган сарлавҳали қисмни ҳам ўз ичига олиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да аудиторнинг жавобгарлиги у молиявий ҳисоботлар бўйича ўзи ўтказган аудит асосида ўз фикрини билдиришидан иборат еканлиги кўрсатиб ўтилиши лозим.
Қайд етиш қисми. Аудитининг ушбу ҳолатда зарур деб ҳисобланувчи аудиторлик процедураларини бажариш қобилятига тааллуқли. Қайд етиш хатбошиси ўзида аудитор текширув давомида қилган ишларни ҳақиқий тасдиғини кўрсатади. Бу ўқувчига аудит ўрнатилган стандартлар ёки бундай мажбуриятлар учун амалиётларга мос ўтказилганлигига ишонч туғдиради.
Қайд етиш хатбошиси, аудит молиявий ҳисоботларда жиддий хатоликлар йўқлигига етарлича ишонч ҳосил қилиш учун ўтказилгани ва ўтказилган аудит ўз фикрини билдириши учун етарлича асос беришини исботлаш учун режалаштирилган ва ўтказилганлиги ҳақидаги баённомани ўз ичига олиши зарур. Бундай иборалардан ёки шунга ўхшаш расмиятчиликлардан фойдаланиш аудит ишончлилигининг юқори даражасини таъминлашини билдиради, лекин бу кафолат ҳисобланмайди.
Ҳисоботда аудитда мамлакатда ўрнатилга аудитнинг халқаро стандартларига (МСА) суянган ҳолда ўтказилганлиги борасида фойдаланилган стандартлар кўрсатилиши керак. Масалан, агар компания АҚШ фонд биржаларида савдо қилса, аудит бўйича аудитнинг умум қабул қилинган стандартлари, АҚШда умум қабул қилинган стандартлар ёки АИCПА ўрнатилган стандартларга нисбатан ҳаволалар бўлишини талаб қилади.
Фикрнинг мазмуни акс етган хатбоши. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) “Фикр” деган сарлавҳали қисм бўлиб, унда ҳаққоний тақдим етиш асосига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикр билдиришда аудиторнинг фикрида (агар қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) тенг (еквивалент) деб баҳоланадиган қуйидаги иборалардан бири қўлланилиши лозим:
(а) Молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда, ... [молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асос]га мувофиқ ҳаққоний тақдим етади; ёки
(б) Молиявий ҳисоботлар ... [молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асос]га мувофиқ тўғри ва ҳаққоний тасаввур беради. Мувофиқлик асоси талабларига биноан тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикр билдиришда аудиторнинг фикрида молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда [молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асос]га мувофиқ тайёрлангани кўрсатилиши лозим.
Хулоса санаси. Хулосага сана қўйилиши лозим. Аудитор хулосага аудит тугаган кун санасини қўйиши керак (қоидага кўра, топшириқнинг охирги куни). Бу ўқувчиларга ҳодисаларни молиявий ҳисоботга таъсирларини кўриб чиқишдава ҳодисалар ёки битимлар натижаси бўйича аудиторга бу санагача нималар рўй берганлиги ҳақида ахборот беради. Аудиторлик хулосалари раҳбарият томонидан тайёрланган ва тақдим етилган молиявий ҳисоботни текшириш натижаси ҳисобланади, аудитор хулосасига раҳбарият томонидан молиявий ҳисобот имзоланган ёки тасдиқланган санадан аввалги санани қўйиши керак емас.
Аудиторнинг манзили
Ҳисоботда аудиторнинг офиси жойлашган ва у мижозларга хизмат кўрсатадиган аниқ жой, шаҳар айтилиши керак. Аудитнинг умум қабул қилинган стандартлари ҳам аудитор аудиторлик хулосаси берилган шаҳар ёки штатни (аудитор АҚШдан ташқарида бўлса, шаҳар ва мамлакатни) қўшишни талаб қилади. Еслатма: айрим мамлакатларда текширув ҳақидаги ҳисоботда аудиторнинг аниқ манзили кўрсатиш шарт емас.
Имзо
Ҳисобот аудиторлик фирмаси номидан ёки аудиторнинг шахсан номидан ёки вазиятга кўра, иккаласининг номидан имзоланиши лозим. Аудитор ҳисоботи, одатда, фирма номидан имзоланади, чунки фирма аудит учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Еслатма: Айрим мамлакатларда (масалан АҚШ, Буюк Британия, Недерландия) ҳозирда аудиторларнинг шахсий имзоси талаб қилинмайди. Уларни ҳавола сифатида қўшиб қўйилиши етарли.

12. 3. Аудиторлик хулосасининг турлари: модификацияланмаган хулоса


Аввало модификацияланмаган аудиторлик хулосасига мисол кўрайлик:
Биз таклиф қилинган АВС компаниянинг бухгалтерия балансини 31 декабр 20х3 ҳолатига кўра, шунингдек тугаётган йил учун фойда ва зарарлар, пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот аудитини ўтказдик. Ушбу молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлик компания рахбарияти зиммасида. Бизнинг мажбуриятимиз биз томонимиздан ўтказилган аудит асосида ушбу молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ҳақида фикр билдиришдир.
Биз аудитни Аудитнинг халқаро стандартларига мос ҳолда ўтказдик. Ушбу стандартлар биз аудитни молиявий ҳисоботларда жиддий хатоликлар йўқлигига ишонч ҳосил қиладиган даражада режалаштиришни ва ўтказишимизни талаб қилади. Аудит молиявий ҳисоботлардаги сонли кўрсаткичлар ва очиб беришларни тасдиқловчи далиларни тестлаштириш асосида ўрганишни ўз ичига олади. Аудит, шунингдек, фойдаланиладиган бухгалтерия ҳисоби принциплари ва раҳбарият томонидан қилинган муҳим баҳоларни, шуниндек, молиявий ҳисоботнинг умумий кўринишини (тасаввур)ни баҳолашни ҳам ўз ичига олади. Биз умид қиламизки, биз томонимиздан ўтказилган текширув фикрларимизни билдириш учун етарлича асос беради. Бизнинг фикримизча молиявий ҳисобот жамиятнинг 31 декабр 20х3 ҳолати бўйича молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (ёки юз бераётган мамлакатда қўлланиладиган молиявий ҳисобот қоидаларига мос келади))** мос ҳолда ишончли ва холис тасаввурлар беради(ёки барча муҳим жиҳатларда ишонли акс етади). Аудитор Сана Манзил

Аудиторлик хулосаси модификацияланган ва модификацияланмаган турларга бўлинади. Амалиётда модификацияланмаган хулоса кенг тарқалган бўлиб, деярли 90 % хулосалар модификацияланмаган хулосалардир.


Аудитор, агар у молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрланган, деган хулосага келган бўлса, модификацияланмаган фикр билдиради.
Агар аудитор:
(а) олинган аудиторлик далиллари асосида молиявий ҳисоботлар муҳим бузиб кўрсатишлардан ҳоли емас деган хулосага келган бўлса; ёки
(б) унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд емас, деган хулосага келиш имконини берувчи етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега бўлмаса,
аудитор АХС 705 га мувофиқ аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни модификациялаши лозим.
Модификацияланган фикр – салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси, изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси, фикр билдириш рад етилган аудиторлик хулосасини ўз ичига олади.
Агар ҳаққоний тақдим етиш асоси талабларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим етишни таъминламаса, аудитор бу масалани тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва, молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асоси талабларига ва масала қандай ҳал қилинганига қараб, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни АХС 705 га мувофиқ модификациялаш зарур ёки зарур емаслигини аниқлаши лозим.
Агар молиявий ҳисоботлар мувофиқлик асоси талабларига биноан тайёрланган бўлса, аудитор молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим етишни қай даражада таъминлашини баҳолашга мажбур емас. Бироқ, камдан-кам учрайдиган вазиятларда, агар аудитор мазкур молиявий ҳисоботлар янглиш тасаввур ҳосил қилиш учун имконият яратади, деган хулосага келган бўлса, аудитор бу масалани тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва мазкур масала қандай ҳал етилишига қараб, буни аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да кўрсатиш керакми, агар кўрсатиш керак бўлса, буни қай тарзда амалга ошириш зарур, деган саволларга жавоб бериши лозим.
Хулосанинг таркибий қисмларини биз юқорида айтиб ўтдик. Аммо таъкидлаш зарурки, модификацияланган фикр ҳосил қилинганда модификацияланган фикр билдириш учун асос бўлган вазиятни ўзида акс еттирувчи махсус қисм киритилиши лозим.
Аудиторлик ташкилоти ифодалаган модификацияланган фикрдан келиб чиқиб аудиторлик хулосасида махсус қисм "Салбий фикр билдириш учун асос", "Изоҳлар билан фикр билдириш учун асос", "Фикр билдиришни рад етиш учун асос" деб номланади. Айрим мамлакатлар қонунчилигига мувофиқ бу банд аудиторнинг фикридан олдин жойлаштирилади.
Шунингдек, аудитор ёки аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар диққатини қуйидагиларга жалб қилиш учун аудиторлик хулосасига тушунтириш қисмини киритиши мумкин:
аудиторлик ташкилотининг фикри бўйича молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботни тушунишлари учун муҳим ҳисобланадиган даражада аҳамиятга ега, молиявий ҳисоботда акс еттирилган вазиятларга;
аудиторлик ташкилотининг жавобгарлигини ёки аудиторлик хулосасининг мазмунини молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар тушунишига ёрдам бериши мумкин бўлган, молиявий ҳисоботда акс еттирилмаган вазиятларга.
Тушинтириш қисми киритилиши аудиторни молиявий ҳисобот ҳақидаги фикрига таъсир етмасдан шунчаки қўшимча изоҳ сифатида хулосадан жой олиши мумкин. Масалан, амалиётдан қуйидаги мисолни кўрсак.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет