Тошкент молия институти


-БОБ. ТАъМИНОТ ЖАРАЁНИ АУДИТИ



бет114/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139
АУдит дарслик kurildi

13-БОБ. ТАъМИНОТ ЖАРАЁНИ АУДИТИ

13.1. Таъминот жараёни аудитини ташкил қилиш


Аудиторлик текширувларини юқори сифатда ўтказиш мақсадида, аудитор мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашишлар аудитининг дастурини тайѐрлаш учун ички назорат воситалари мавжудлигини текшириши ва ушбу воситаларни самарадорлик нуқтаи назаридан баҳолаши лозим. Аудиторлик текширувида таъминот жараѐнига хос бўлган ички назорат воситаларининг самарадорлигини баҳолаш уч босқичдан иборат: 1) ички назорат воситаларини дастлабки ўрганиш; 2) ички назорат воситаларини тестдан ўтказишни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун улардан ҳар бирининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш; 3) тестдан ўтказиш натижалари асосида ички назорат воситаларининг ишончлилигини якуний баҳолаш. Ушбу босқичлардан таъминот жараѐнининг ички назорат воситаларини дастлабки ўрганишнинг ўзига хос хусусиятларини алоҳида кўриб чиқамиз. Таъминот жараѐнида аудитнинг вазифаси ушбу жараѐн ички назорат амалларини бажаришга жалб етилган ходимлар томонидан хатоларнинг олдини олиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
Таъминот жараѐнида қуйидагилар асосий шартлар жумласига киради: хўжалик субъектига моддий қийматликларнинг келиб тушиши, унга мувофиқ расмийлаштириладиган шартнома тури (етказиб бериш, айирбошлаш, воситачилик ва бошқалар); мол етказиб берувчи ѐки пудратчиларнинг тури (мулкдор, кредитор, воситачи), юридик мақоми (юридик шахс, жисмоний шахс, хусусий тадбиркор ва ҳ.к.); етказиб бериш тури (харидор транспорти билан, сотувчи транспорти билан, автотранспорт корхоналари хизматидан фойдаланиш); ҳисоб-китоблар тартиби. Моддий қийматликларни сотиб олиш учун намунавий шартномалар бўйича асосий шартларга аудиторлар текширилаѐтган субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимлари билан умумий танишиб чиқиш вақтида аниқлик киритади. Таъминот жараѐни ички назорат воситаларини ўрганиб чиқиш ва уларнинг ишончлилигини баҳолашнинг иккинчи ва учинчи босқичларига ўтиш, ички назорат воситаларини тестдан ўтказиш еҳтимоли тўғрисида қарор қабул қилиш шартлари қуйидагилардан иборат: 1) моддий қийматликларни сотиб олишга тааллуқли битимларнинг катта жми; 2) учинчи томон ишлаб чиққан ва хизмат кўрсатадиган дастурий таъминотдан фойдаланувчи бухгалтерия ҳисобининг компютерлашган тизими; 3) моддий қийматликлар сотиб олишга тендер еълон қилиш, буюртма бериш, уларни қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар учун масъул бўлган шахслар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш; 4) лавозим йўриқномаларида назарда тутилган хўжалик операцияларини бажариш тартиби бузилган ҳолларда, хусусан, улар учун тасдиқланган буюртма мавжуд бўлмаган моддий қийматликлар келиб тушган тақдирда мустақил назорат воситаларининг мавжудлиги. Бундай ҳолат сабабларини аниқлаш тўловларга рухсат берувчи шахслар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини юритиш счѐтларини солиштирувчи шахслардан қатъи назар амалга оширилиши лозим; 5) битимларга ўз вақтида ва тўғри ишлов берилиши ва ахборотнинг сақланишини назорат қилишнинг самарали усуллари.


13.2. Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудити.


Мол етказиб берувчи ва пудратчилар, харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар корхоналар хўжалик фаолиятида енг кўп учрайдиган ҳисоб-китоблардир. Шунинг учун бундай ҳисоб- китобларни текшириш қуйидаги асосий икки юналиш бўйича амалга оширилиши зарур:
олинган моддий қийматликлар (иш, хизматлар) учун тўловлар ёки жўнатилган товарлар (бажарилган иш ва хизматлар) учун тушган суммаларнинг тўғрилигини аниқлаш;
моддий қийматликларни киримга олиш ва ҳисобдан чиқаришнинг тўлиқлигини текшириш.
Мол етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар қоидага кўра нақд пулсиз амалга оширилади ва улар икки гуруҳга бўлинади: 1) товар муомалалар бўйича, 2) молиявий мажбуриятлар бўйича. Нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: тўлов топшириқлари, тўлов талабномалари, аккредитивлар, инкасса топшириқлари, чеклар ва ўзаро талабларни узишга асосланган ҳисоб шакли.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳам юқорида баён қилинган, барча ҳисоб-китоб муомалалари учун хос бўлган умумий қоидаларига асосан ўтказилади.
Ҳисоб - китоб маълумотларининг мослигини текшириш баланс ва ҳисоб регистрлари маълумотлари тенглигини аниқлашдан бошланади.
Агар ҳисоб-китоб маълумотларини солиштириш амалларини бажариш чоғида номувофиқликлар аниқланса, аудитор уларнинг катта-кичиклигини ва вужудга келиш сабабларини аниқлайди.
Мисол: 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми) ва 7010 «Мол етказиб берувчил ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»(узоқ муддатли қисми) счётларининг аналитик ҳисоб регистрларидаги қолдиқлари, ушбу счётлар бўйича синтетик ҳисоб регистридаги ва Бош дафтардаги қолдиқларига нисбатан, балансдаги «Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар» моддасининг 12 фоизига тенг бўлган, н-суммага кам бўлса, фарқ миқдори ушбу баланс моддаси учун жиддий ҳисобланади. Аналитик ҳисоб регистрлари (оборот ведомостлари) маълумотларини таҳлил қилишда бирон-бир мол етказиб берувчи билан шартнома тузилиб, лекин ҳисоб регистрларида ёзув ёзилмаган. Текширув натижасида шу мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китобларни ҳисобга оладиган карточка очилганлиги, лекин адашиб у бошқа счётнинг картотекасига солиб қўйилганлиги сабабли оборот ведомостига киритилмаган. Шундай қилиб, номувофиқлик сабаби аниқланган ва бартараф қилинган.
Ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро тенглиги аниқлаганидан сўнг, аудитор мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар қолдиғининг ҳаққонийлигини баҳолаши керак. Шу мақсадда у қуйидагиларни текширади:
-аналитик ҳисоб регистрларида дастлабки ҳужжатлар ва шартномаларнинг рақамлари ҳамда тузилган саналари тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги;
-аналитик ҳисоб регистрларида кўрсатилган шартномалар ва дастлабки ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлиги (танлаб текширилади);
-дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларидаги маълумотларнинг мослиги (танлаб текширилади).
Мажбурият суммаларининг ҳужжат билан тасдиқланмаганлари шубҳали қарздорликлар қаторига қўшилади. Бундай қарзларнинг ҳаққонийлиги ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш (солиштириш далолатномаси тузиш)йўли билан тасдиқланади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларга доир қарздорликлар ҳаққонийлигини баҳолашда уларнинг вужудга келиш муддатлари назорат қилинади:
ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар бажарилишининг белгиланган чегара муддати ўтиб кетган, талаб қилиб ундириб олинмаган дебитор қарзлар йўқлиги.
Ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш материалларини текшириш мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар қолдиқларининг ҳаққонийлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга егадир.
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларга доир муомалалар қуйидаги йўналишлар бўйича текширилади:
-шартномалар мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилишини текшириш;
-олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)лар тўлиқлиги ва тўғри кирим қилинишини текшириш;
-моддий қийматлик(иш. хизмат)лар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўланишини текшириш.
-аудитор даставвал маҳсулот етказиб бериш шартномалари ва иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун бошқа хўжалик шартномаларининг мавжудлиги, ҳамда шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлайди. Шарномалар амалдаги қонунчилик талабларига мос келиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва шартнома қонунчилигига атайлаб риоя қилинмасдан тузилган шартномалар ва улар асосида амалга оширилган муомалалар ҳақиқий емас деб топилади. Аудиторлар текширилаётган корхонада бундай ҳолатлар йўқлигини аниқлашлари лозим.
Шундан сўнг олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)лар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг тўлиғича тўғри баҳоланганлиги ва ҳисоб регистрларида акс еттирилганлиги тўғрисида далилларга ега бўлиши зарур.
Аудиторлар дастлабки ҳужжатлар маълумотларини шартномалар, буюртмалар, счёт-фактуралар ва лойиҳа -смета ҳужжатларининг маълумотлари билан солиштириш натижасида олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)ларни кирим қилишнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтидалиги тўғрисида далилларга ега бўлади.
Дастлабки ҳужжатларни текширишда барча ҳисоблашув-тўлов ҳужжатларида ҚҚС суммасининг алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганлигига ва ҚҚС суммасининг ҳисоб-китоб йўли билан ажратиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслигига(меъёрий ҳужжатларда белгиланган ҳолатлардан ташқари) еътибор қаратилади. Аудитор ушбу талабларга риоя қилинишини текшириш натижасида олинган моддий қийматлик(иш, хизмат)лар бўйича ҚҚС ни ҳисобга олишнинг асосланганлигини тасдиқловчи далилга ега бўлади. Унинг қопланиши тўланган, кирим қилинган ва ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилган қийматликлар бўйича амалга оширилади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳали етиб келмаган моддий қийматлик(иш, хизмат)ларни текширишда ушбу олинган қийматлик (иш, хизмат) ларнинг пули тўланган, лекин йўлда келаётган (дебитор қарз) сифатида ҳисобда турмаганлиги аниқланади.
Хориждан олинган импорт маҳсулот(иш, хизмат)лар учун ҳисоб-китоблар бўйича текширув ўтказилганда, мулкчилик ҳуқуқи ўтган пайтни , моддий қийматлик (иш, хизмат)ларни кирим қилиш санасига амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг валюта курсини ва тўлов ҳужжатларининг тўланишини, курс фарқларини, қўшилган қиймат солиғи суммасини ва франкировка (товарни харидорга етказиб беришда транспорт харажатларини қоплаш ва ҳисоб-китоб қилиш) шартларини аниқлашнинг тўғрилиги текширилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар счётларининг тўланишини текширишда аудитор қуйидагиларни аниқлайди:

  • қарзларни қоплаш бўйича муомалаларнинг тегишли тўлов ҳужжатлари (банк кўчирмалари ва тўлов топшириғи, ўзаро талабларни ҳисобга олиш далолатномалари, чеклар ва шунга ўхшаш) билан тасдиқланганлиги;

  • тўлов ҳужжатларининг ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги (барча мажбурий реквизитларининг мавжудлиги, ҚҚС суммасининг алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганлиги, банк штампаси, чет тилдаги ҳужжатларнинг тасдиқланган таржимаси ва шунга ўхшаш);

  • тўлов ҳужжатлари маълумотларининг 3110 - «Олдиндан тўланган ижара ҳақи», 3120-«Олдиндан тўланган хизмат ҳақи», 3190-«Бошқа олдиндан тўланган харажатлар», 4310-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар», 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қисми), 7010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қисми) счётлари бўйича ҳисоб регистрларининг маълумотларига мослиги; ушбу счётлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларининг 5110, 5210, 5220, 4310, 4010, 4020, 6310, 4220, 4230, 6870, 4810-4890, 6810, 6820, 6830 ва 6890 счётлар бўйича ҳисоб регистрларига мослиги.

Қарздорликларнинг ўзаро ҳисоблашиш тартибида қопланишини текшириш натижасида, аудитор ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос (шартнома, томонлардан бирортасининг ўзаро ҳисоб-китоблар тартибидаги тўловни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномаси) мавжудлигини, қарз суммаси ва қоплаш санасини, ҳамда ҳисоб регистрларида акс еттиришнинг тўғрилигини аниқлайди.
Ўзаро талабларни ҳисобга олиш, ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси ва ҳар иккала томон иштирокида тузилган, ўзаро талабларни ҳисобга олиш тўғрисидаги томонлардан бирортасининг хати (аризаси). Далолатномаларда мажбурий реквизитлардан ташқари, қарздорликни вужудга келтирган шартномалар ва дастлабки ҳужжатлар маълумотлари, ҚҚС суммаси алоҳида ажратилган ҳолда кўрсатилиши лозим. Даъво муддати ўтиб кетган қарздорликлар бўйича ўзаро талабларни ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.
Амалга оширилган ўзаро қарз суришишларнинг қонунийлигини текширишда, қабул қилинган ва пули тўланган моддий қийматликлар бўйича ҚҚСни ҳисобга қабул қилишнинг асосланганлиги ва сотилган товарлар (иш ва хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобланишининг тўлиқлигини аниқлашга махсус еътибор қаратилади.
Берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш 4310-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг ҳисоб регистрлари, банк кўчирмалари ва шартномалар маълумотлари бўйича амалга оширилади. Бунда мол етказиб берувчиларга бўнакларнинг ўз вақтида ва тўғри берилганлиги ва олинган моддий қийматликлар учун ҳисоблашилганда уларнинг ҳисобга олинганлиги аниқланади.
Аудитор 3110, 3120, 3190, 4310, 6010, 7010 счётларнинг қолдиқларини аналитик ҳисоб регистрлари бўйича таҳлил қилиш натижасида, моддий қийматликлар етказиб берилгандан (иш, хизматлар бажарилганидан) сўнг барча берилган бўнаклар бўйича якуний ҳисоб-китоб қилинганини аниқлайди.
Ушбу талабга риоя қилинаётганлигини назорат қилиш нафақат дебитор ва кредитор қарзлар акс еттирилишининг ҳаққонийлигини, балки ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишга тақдим етишнинг ўз вақтидалиги, чет ел валютасида берилган бўнаклар бўйича курс ва сумма фарқларини тўғри аниқлаш учун зарур.
Мол етказиб берувчилар билан шартли бирликлардан фойдаланиб ҳисоб-китоб қилинганида сумма фарқларини акс еттириш тўғрилиги ва қуйидаги шартларга риоя қилинишини текширади:

  • суммавий фарқлар сарфларни бухгалтерия тан олиш санасига акс еттирилади, яъни қарзнинг шаклланиши ва ўзгаришига таъсир кўрсатади (6010, 7010 счётлар бўйича ёзувлар);

  • товар-моддий заҳиралар ва асосий воситалар ҳақиқий харажатлар суммаси бўйича тан олинади, яъни кирим қилинган моддий ресурслар қиймати суммавий фарқларга тузатилади; ижобий сумма фарқлари кирим қилинган моддий ресурслар қийматини оширади (Дт 0820, 0830, 0840, 0890, 1010-1090, 2910 счётлар ва Кт 6010 ёки 7010 счёт ва Дт 4410, Кт 6010 - ҚҚС суммаси); салбий сумма фарқлари кирим қилинган моддий ресурслар қийматини камайтиради. (Дт 0820, 0830, 0840, 0890, 1010-1090, 2910 счётлар, КТ 6010 ёки 7010 счёт қизил сторно билан ва Дт 4410, Кт 6010 ёки 7010 счёт - ҚҚС суммасига қизил сторно билан); моддий заҳиралар сотилганда ёки ишлаб чиқаришга берилгада (Дт 2010, Кт 6010 (7010), Дт 4410, Кт 6010 (7010) - ҚҚС).

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни текшириш якунида, аудитор аниқланган камчиликлар ва номувофиқликларни умумлаштиради ҳамда қолдиқлар ҳаққонийлигининг дастлабки баҳоланишини аниқлаштиради.


13.3. Асосий воситалар киримига доир муомалаларни ҳужжатлаштириш, счётларда акс еттиришнинг тўғрилигини текшириш.


Асосий воситалар киримини ҳисобга олишнинг тўғрилигини текширишдан мақсад сотиб олинган асосий воситалар ҳисобда тўғри акс еттирилганлигини ва фойдаланишга топширилган объектларнинг реал қийматини ифодалашини тасдиқлашдан иборат.
Текширувнинг ушбу босқичида қуйидаги амалларни бажариш зарур:

  • сотиб олинган асосий воситалар объектларининг рўйхатини (миқдори ва қиймати кўрсатилган ҳолда) олиш, олинган маълумотларни 0110-0190 счётларнинг дебет оборотлари билан таққослаш;

  • янгидан сотиб олинган асосий воситалар объектларининг жисмонан мавжудлиги ва дастлабки ҳужжатларини текшириш;

  • фойдаланишга топширилган асосий воситалар объектларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби счётларида тегишли тарзда акс еттирилганлигини аниқлаш;

  • солиқ қонунчилигининг тегишли қоидаларига риоя қилинганлигини аниқлаш;

  • ҳисобот даври давомида асосий воситалар катта миқдорда кирим қилинган ҳолларда ески қурилмалар қиймати ҳисобдан ўчирилганлигини.

Асосий воситалар киримини аудиторлик текширувидан ўтказишни бошлашда дастлабки ҳужжатлар, уларнинг белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилганлиги нуқтаи назаридан шаклан текширувдан ўтказилиши зарур.
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш (корхона ичидаги ҳаракати) далолатномаларидаги маълумотларга асосан 0110-0190счётлар дебети бўйича киримига олинган асосий воситанинг манбаи аниқланади: Устав капиталига ҳисса сифатида (4610 счёт кредити) капитал қўйилмалар тартибида пули тўланиб сотиб олинган ёки қуриб битказилганда (0810, 0820 ва 0890 счётларнинг кредити), асосий подага қабул қилинган моллар қиймати (0840 счёт кредити), текинга олинган асосий воситалар қўшилган капитал таркибига киримга олинганда (8530 счётнинг кредити) ва ҳ. к.
Сўнгра кўрсатилган муомалаларни бухгалтерия ҳисобининг счётларида акс еттирилиш тартиби текширилади.
Текинга олинган асосий воситалар объектларини ҳисобга олиш бўйича муомалаларни акс еттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ комитетининг тегишли меъёрий ҳужжатларида белгиланган.
2003 йил 1 январдан иқтисоднинг нодавлат секторидаги корхоналар учун бепул (текин) олинган асосий воситалар қийматига корхона қўшилган капитали (8530-счёт кредити) кўпайтирилиб киримга олинади. (Дт 0110-0190, Кт 8530) ва улар қиймати солиққа тортиладиган базага қўшилади. Аудитор солиққа тортиладиган фойданинг миқдорини аниқлаш ҳисоб-китоби билан танишиши ва бепул олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида солиққа тортиладиган фойдага қўшилганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Аудитор яна шуни назарда тутиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ комитетининг 1995 йил 5 сентябрдаги 92/72 сон хатига мувофиқ устав капитали 100 фоиз давлат мулкидан иборат бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг ички тизимида ўзаро бир - бирига ўтказиши натижасида текинга олинган асосий воситалар қўшимча даромад деб ҳисобланмайди ва натижада уларнинг қиймати фойда (даромад) солиғи базасига қўшилиб, солиққа тортилмайди.
Булардан ташқари, аудитор инвентаризация ўтказиш натижасида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган инвентар ва хўжалик ашёлари аниқланиб, уларни инвентар ва хўжалик ашёлари (1080 счёт) қаторига ўтказилганининг тўғрилигини ҳам текшириши зарур. Бундан дастлабки қийматига (Дебет 1080 счёт ва кредит 0110-0199 счёт), ҳисобланган ескириш суммасига проводкалар тўғри тузилганлигига алоҳида еътибор бериш зарур.
Пули тўланиб сотиб олинган, замонавийлаштирилган ва техникавий жиҳозланган асосий воситалар бўйича корхона бир вақтнинг ўзида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида уларнинг молиялаштириш манбаларини соф фойда, ўтган йилдаги тақсимланмаган фойда, заҳира капиталини акс еттириш лозим.
Аудитор корхонада сотиб олинган автомобилларининг тўғри расмийлаштирилганлиги, транспорт воситаларини сотиб олганлик учун тўланадиган солиқнинг аниқ ҳисобланганлиги ва ўз вақтида бюджетга ўтказиб берилганлигини, тўланган солиқ суммасининг сотиб олинган автомобил дастлабки қийматига қўшилганлигини текшириши лозим. Агар дастлабки ҳужжат шубҳа уйғоца, ушбу муомалани амалга ошириш учун жавобгар шахслардан ёзма равишда тушунтириш хати олинади ва қарама - қарши текширув ўтказилади.
Корхона томонидан транспорт воситалари сотиб олинганлик учун тўланган солиқ тўғрисида солиқ назоратига ўз вақтида маълумотнома берилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Агар корхонада асосий воситаларни жисмоний шахслардан сотиб олиш ҳоллари учраса, аудитор бунга алоҳида еътибор бериши лозим. Бундай муомалалар ёзма равишда тузилган, олди-сотди шартномаси билан сотувчининг паспорт маълумотлари кўрсатилиб расмийлаштирилади. Жисмоний шахсдан, унга шахсий мулк ҳуқуқи бўйича тегишли бўлган воситалар (уй, дала ҳовли, автомобил, гараж ва бошқа мулклар) сотиб олинганда, унга тўланадиган суммадан белгиланган тартибда бюджетга даромад солиғи ушлаш керак. Шу билан бирга ушбу жисмоний шахсга тўланиши лозим бўлган суммани ўз вақтида тўлаш учун банкдан хўжалик кассасига пул олинганлиги ва кассадан ўз вақтида ва тўлиқ берилганлиги ҳам текширилиши зарур.
Корхона сотувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми-шарифи ва доимий яшаш жойини кўрсатиб, олди - соттининг суммаси ва ушланган солиқ суммаси ҳақида солиқ инспекциясига хабар қилиши лозим. Агар жисмоний шахс тадбиркор сифатида рўйхатга олинган бўлса, (лицензияси бўлса) ундан асосий восита сотиб олинганда даромад солиғи ушланмайди.


Ишлаб чиқаришга мўлжалланган асосий воситаларни сотиб олиш ва уларнинг дастлабки қийматини шакллантиришга оид хўжалик муомалаларини бухгалтерлик ҳисобининг счётларида акс еттиришга доир мисоллар.



Муомалалар

Сумма
сўм

Корреспонденцияланувчи счётлар

Дт

Кт

1.

Сотиб олинган йиғма мебел учун счёт-фактура акцептланди:
Ҳарид қийматига
тўланган: ҚҚС суммасига

120000

24000


0820

4510


6010

6010


2.

Мебелни ташиб келтирган транспорт идорасининг счёт фактураси акцептланди:
Таъриф бўйича кўрсатилган хизмат қиймати
қўшилган қиймати солиғи (ҚҚС) суммасига

15000

3000


0820

4510


6010

6010


3.

Мебелни йигиш учун иш ҳақи ҳисобланди.

4000


0820


6710


4.

Бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар ҳисобланди:
ижтимоий суғурта фондига
нафақа фондига
бандлик хизмати фондига

1440
80
80

0820
0820
0820

6520
6520
6530

5.

Объект ҳисобга қабул қилинди:
Дастлабки қийматига (0820 счётни ёпиш)

140600


0140


0820




6.

Тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга ўтказилди.

27000


6410


4510


Асосий воситаларнинг киримига оид муомалаларни текширишда объектларнинг дастлабки қиймати тўғри шаклланганлигига еътибор бериш керак. Чунки, у маҳсулот(иш, хизмат)лар таннархига қўшиладиган, ҳар ойлик амортизация (ескириш) суммаларини аниқлашда асос бўлиб ҳисобланади. Бунда 0800- «Капитал қўйилмаларни ҳисобга оладиган счётлар»нинг маълумотлари текширилади. Бу счётларда сотиб олиниб ёки қуриб битказилиб, балансга қабул қилиниши лозим бўлган (0120 счёт дебети ва 0810 счётнинг кредити) объектнинг дастлабки (инвентар) қиймати аниқланади. Умумий қоидаларга кўра у (ҚҚС) асосий воситанинг дастлабки қийматига киритилмайди.


Лекин ушбу қоидадан амалдаги қонунчилик билан ўрнатилган айрим мустасноликлар мавжуд. Хусусан, қўшилган қиймат солиғи асосий воситалар қийматига қуйидаги ҳолларда киритилади: агар асосий воситалар имтиёз берилган (ҚҚС тўлашдан озод қилинган) маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш учун сотиб олинган бўлса, ҳисоб ва ҳисобот тизимининг соддалаштирилган режимида ишлайдиган кичик тадбиркорлик субъектлари асосий воситаларни сотиб олганида асосий воситалар бюджет ажратма (ассигнования) лари ҳисобидан сотиб олинганда;
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет