Назорат учун саволлар:
Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг аудити учун асосий манбалар бўлиб қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади деганда нима тушунилади?
Акциодорлик жамиятларида меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитининг мақсади, вазифалари нималардан иборат?
Акциодорлик жамиятларида меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитининг манбалари нималардан иборат?
Харидорлар билан ҳисоб-китоблар аудити деганда нимани тушунасиз?
Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитини режалаштиришда нималар акс еттирилади?.
17-БОБ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАъСИСЧИЛАР БИЛАН ҲИСОБЛАШИШЛАР АУДИТИ
17.1. Устав капиталини текширишнинг мақсад ва вазифалари.
Корхона устав капитали унинг устави ва таъсис шартномасига мувофиқ қоидага кўра, таъсисчиларнинг ҳиссалари ҳисобига барпо етилади. У корхонанинг хўжалик фаолиятидан олинадиган фойдаси ҳисобига, зарур бўлганда таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.
Корхона устав капиталига ҳисса сифатида бинолар, иншоотлар, қурилмалар ва бошқа моддий қийматликлар: ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, шунингдек, бошқа мулкий ҳуқуқлар (шу жумладан, кашфиётлардан фойдаланиш учун, «НОУ ХАУ» ва бошқа номоддий активлар); қўшма корхона иштирокчи давлатларининг валюталаридаги еркин айирбошланадиган валюталарда пул маблағлари қўшилишлари мумкин.
Устав капиталини аудиторлик текширувидан ўтказишдан мақсад, устав капиталининг ҳолати акс еттириладиган молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилиги, ҳамда уни ҳисобга олиш услубиётининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги тўғрисида фикр шакллантиришдан иборат.
Текширувни корхона юридик мақомини ва уставида белгиланган фаолият турларини, таъсисчилар ва улар улушларининг таркиби ҳамда суммасини, устав капиталининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун етарлилигини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Таъсис ҳужжатлари, устав капиталини шакллантиришга доир дастлабки ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва ҳисобот маълумотларини текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси) мавжудлиги, шакллари ва тўғри расмийлаштирилганлиги;
таъсис ҳужжатлари мазмунининг амалдаги қонунчилак ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
таъсисчилар улушларининг устав капиталига тўлиқ ва ўз вақтида қўшилиши;
таъсисчилар мулк шаклида қўшадиган улушларининг тўғри баҳоланишини текшириш;
уставда кўрсатилган фаолият турларининг қонунийлигини текшириш;
устав капитали ҳажмининг таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги;
устав капиталининг тўлиқ ва тўғри шакллантирилганлиги;
таъсисчиларнинг устав капиталига ўз улушларини қўшиш бўйича якуний ҳисоб-китоблар учун қонунда белгиланган муддатларга риоя қилиниши;
устав капиталини шакллантиришга доир муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс еттирилганлигини текшириш;
устав капиталига улушларнинг ҳақиқатан ҳам қўшилганлигини аниқлаш;
устав капитали ҳажми ўзгаришининг асослилиги, устав ва таъсис шартномасининг қайта рўйхатдан ўтказилганлигини ҳамда бу ҳақда тегишли ҳисоб регистрлари ва ҳисоботда акс еттирилганлиги.
Ушбу вазифаларни бажариш учун қуйидаги маълумот манбалари таҳлил қилинади:
корхонанинг ҳуқуқий мақомини, устав капиталини шакллантириш ва ҳисобга олиш масалаларини тартибга соладиган асосий қонун ҳужжатлари ва йўриқномалари;
таъсис ҳужжатлари (нотариал идора томонидан тасдиқланган устав ва таъсис шартномаси);
молиявий, статистик ва бошқа тегишли ҳисоботлар;
устав капиталини шакллантириш бўйича муомалалар ҳисобга олинган дастлабки ҳужжатлар, аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари;
Меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик масаласини текшириш учун устав капиталини шакллантириш ва ҳисобга олиш қоидаларини ўзида мужассамлаштирган меъёрий ҳужжатлар тўплами зарур. Бундай тўплам текширилаётган корхонанинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
17.2. Таъсис ҳужжатларини текшириш.
Аудитор таъсис ҳужжатларини текширишда қуйидагиларни аниқлайди:
таъсис ҳужжатларида қандай фаолият турлари кўзда тутилган;
ҳақиқатда амалга ошираётган фаолият турларининг таъсис ҳужжатларига мувофиқлиги;
Ўзбекистон Республикасининг «Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари ва лицензияларнинг мавжудлиги.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари бўйича лицензиялар мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддатлари текширилади. Чунки, корхона бундай фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия олинган ёки унда кўрсатилган вақтдан бошлаб ега бўлади ва ушбу ҳуқуқ лицензия амал қилиш муддати ўтиши билан тўхтатилади. Тегишли лицензияларга ега бўлмасдан амалга оширилган фаолият турлари ноқонуний ҳисобланади. Агар корхона битта таъсисчи томонидан ташкил етилган бўлса, бунда у мазкур таъсисчи томонидан тасдиқланган, тегишли ҳоқимият органидан рўйхатдан ўтган ва нотариал идора томонидан тасдиқланган устав асосида фаолият кўрсатади. Таъсис ҳужжатлари билан танишиш аудиторга мулк егаси ким еканлигини ва кимнинг манфаати учун текширув ўтказилаётганлигини аниқлашга имкон беради.
Агар корхона бир неча таъсисчилар томонидан ташкил етилган бўлса, у ҳолда таъсис шартномаси тузилиши лозим, устав еса таъсисчилар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. Масалан, масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) барча таъсисчилар томонидан имзоланган таъсис шартномаси ва устав асосида ташкил етилади ва фаолият кўрсатади.
Аудитор тегишли таъсис ҳужжатларининг мавжудлигини ва уларни тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя қилинишини аниқлайди. Корхона таъсисчилар томонидан уни ташкил етиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб емас, балки давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб юридик шахс мақомига ега бўлган деб ҳисобланади. Шу боисдан, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлигини, агар таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган бўлса, қайта рўйхатдан ўтказилганлигини текшириш лозим.
Аудитор таъсис шартномаси билан танишишда, унда қандай шартлар келтирилганлигини аниқлайди. Жумладан:
мулкларни улуш сифатида қўшиш (топшириш)
фаолиятда иштирок етиш;
фойда ва зарарларни таъсисчилар ўртасида тақсимлаш;
корхона фаолиятини бошқариш ва унда таъсисчиларнинг иштироки;
таъсисчиларнинг корхонадан чиқиши.
Масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) таъсис шартномасида юқорида санаб ўтилган маълумотлардан ташқари қуйидаги шартлар ҳам бўлиши лозим:
устав капиталининг таркиби ва ҳажми тўғрисида;
ҳар бир таъсисчи улушининг ҳажми ва уни ўзгартириш тартиби;
таъсисчилар улушларининг таркиби, ҳажми ва топшириш муддатлари;
улушларни қўшишга доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик;
таъсисчилар томонидан қўшиладиган улушларнинг жами суммаси.
Аудитор корхона устави билан танишиш чоғида унда қуйидагилар кўрсатилганлиини аниқлайди:
корхонанинг ўзига хос ҳусусиятлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ифодалайдиган номи;
корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган, жойлашган ўрни;
устав капиталининг кўлами ва унинг барча таъсисчилар ўртасида улушларга тақсимланиши;
корхонанинг мақсади ва фаолият турлари;
ижро органларини сайлаш ёки тайинлаш тартиби;
корхона бошқарув органининг таркиби ва ваколатлари ҳамда улар томонидан қарор қабул қилиш тартиби;
дивидендлар тақсимлаш тартиби;
амалдаги қонунчиликда кўзда тутилгани ҳамда таъсисчилар билан келишилган, лекин қонунчиликка зид келмайдиган бошқа зарур масалалар. Шунингдек, таъсис ҳужжатларини текширишда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини еътиборга олиш зарур. Масалан, акциядорлик жамиятининг таъсисчилари томонидан тасдиқланган уставида, устав капиталининг кўлами тўғрисидаги маълумотлар билан бирга жамият томонидан чиқариладиган акцияларнинг тоифалари, уларнинг номинал қиймати ва миқдори, акциядорларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги шартлар ҳар хил бўлиши лозим. Акциядорлик жамиятининг барча акциялари бир акциядор томонидан сотиб олинганда, акциядорлик жамиятини бир киши ташкил етган ҳисобланади ёки бир акциядордан иборат бўлади. Бу ҳолдаги маълумотлар акциядорлик жамияти уставида қайд қилинган, рўйхатга олинган ва ҳамма танишиши учун еълон қилинган бўлиши керак.
Иштирокчилар таркибини таҳлил қилишда, акциядорлик жамияти ва масъулияти чекланган жамият ягона иштирокчиси сифатида, битта шахсдан иборат хўжалик юритувчи субъект бўла олмаслигига еътибор бериши керак.
Акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларда ҳам юридик шахслар, ҳам жисмоний шахслар таъсисчи сифатида иштирок етишлари мумкин.
Қўшма корхона устав капиталига ўзбекистонлик иштирокчи томонидан қўшиладиган ҳисса хорижий иштирокчилар билан келишувга кўра миллий валютада қандай баҳоланса, келишилган баҳолар бўйича чет ел валютасида ҳам жаҳон бозоридаги баҳони ҳисобга олган ҳолда шундай баҳоланади.
Хорижий иштирокчининг ҳиссаси ҳам шу тартибда қўшма корхонани ташкил етиш ҳақидаги шартнома имзоланган кундаги ёки унинг иштирокчилари келишган бошқа санага амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий валюта курси бўйича сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан баҳоланади.
Жаҳон бозори баҳоси бўлмаганда қўшилаётган мулклар қиймати иштирокчиларнинг келишувига мувофиқ аниқланади.
Таъсис ҳужжатларини текширишда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик юритувчи субъект учун турли масъулиятлар белгиланишини инобатга олиш зарур.
Достарыңызбен бөлісу: |