Тошкент молия институти


Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар



бет129/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар



Савол мазмуни ёки ўрганилаётган объект

Жавоб мазмуни (текширув натижаси)

Белги

Аудиторнинг хулосалари ва қарорлари

1

2

3

4

5

А.Ички назорат

1

Ходимлар жадвали тасдиқланганми ва унга риоя етиладими?

Ходимлар жадвали ҳар йили бир маротаба қайтадан кўриб чиқилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

2

Ҳар бир ходимга шахсий варақалар юритилганми

Ҳа, юритилган

Н4

Назорат етарли даражада

3

Ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар ўз вақтида қабул қилинадими?

Буйруқлар ўз вақтида ва тўғри қабул қилинади

Н4

Назорат етарли даражада

4

Ходимлар бўлими томонидан тасдиқланган ишбай ҳақлар ва таъриф ставкалари қўлланиладими?

Ходимлар бўлими томонидан бир йилда камида бир маротаба танлаб олиб назорат амалга оширилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

5

Иш ҳақидан ушлаб қолишлар текшириладими?

Бир йилда камида бир маротаба танлаб олиб назорат амалга оширилади

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

6

Солиқлар, ижтимоий суғурта бўйича ҳисоб-китоблар солиқ идоралари томонидан текширилганми?

Ҳисобот йилида текширув ўтказилмаган

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

7

Ҳисоб-китоб тўлов қайдномалари тўғри рақамланганми ?

Кетма-кет рақамлаш қўлланилади

Н4

Назорат етарли даражада

8

Мукофотлар, меҳнат таътили, касаллик варақалари ва бошқаларни ҳисоблаш тартибига риоя қилинадими?

Риоя қилинади, лекин корхонада тўловлар тартиби тўғрисида ички Низом ишлаб чиқилмаган ва тасдиқланмаган

Н2

Ички назорат сусайтирилган, хатолар бўлиши мумкин

9

Иш ҳақи ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаган ҳолатлар бўлганми?

Ҳа, бўлган

Н2

Сабабларини аниқлаш лозим

10

Иш ҳақини тайёр маҳсулотлар билан тўлаш ҳолатлари бўлганми?

Ҳа, бўлган

Н2

Солиққа тортиш тўғри ҳисобланганлигини текшириш лозим

11

Иш ҳақи бўйича счётларнинг ўзаро боғланиш чизмаси ишлаб чиқилганми?

Йўқ, ишлаб чиқилмаган.

Н2

Счётлар корреспонден-цияланишида хатолар бўлиши мумкин

12

Иш ҳақини ҳисоблаш бўйича дастлабки ҳужжатлар, таҳлилий ва синтетик ҳисоб маълумотлари солиштириладими?

Чорак охирида танлаб олиб текширилади

Н3

Танлаб олиб текширув ўтказиш лозим

Изоҳ: Н1-паст даража; Н2-ўртачадан паст; Н3-ўртача, Н4-юқори.


Устав капиталини шаклланиши ва ҳаракати ва улардан фойдаланиш бўйича аудиторлик текширувининг ўтказиш режасини тузиши ва аудит дастурини тайёрлаши лозим.
Амалда, аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик ташкилоти билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома тузулгунга қадар бошланади. Бу холат кўп ҳолларда, агар мижоз билан шартнома тузулмаса, аудитни режалаштириш билан боғлиқ харажатлар қайси манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги саволни юзага келтиради. Кейинчалик шартнома тузулган ҳолда аудитни дастлабки режалаштиришга доир ишлар қиймати ўтказиладиган аудитнинг умумий қийматига қўшилади, акс холда у аудиторлик ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим.Режалаштириш аудитнинг бошланғич босқичи бўлиб,аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув ишларини бошламасликлари лозим.
Қуйидаги жадвалда меҳнат ҳақи юзасидан ходимлар билан ҳисоб-китобларга доир аудиторлик текширувининг режаси келтирилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет