Тошкент молия институти


Аудиторлик гуруҳининг раҳбари Алимов М



бет47/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Аудиторлик гуруҳининг раҳбари Алимов М.
Фикримизча, юқоридаги шакл ва мазмундаги аудитнинг умумий режаси ва дастури тузилганидан сўнг, аудиторлик ташкилотининг раҳбари ёки аудиторлик гуруҳи раҳбари мижоз-корхона фаолиятини текширувида қатнашувчи аудитор ва експертлар иштирокида текширувни бошлашдан аввал кичик йиғилиш ташкил етиши ҳамда унда тузилган умумий режа ва дастурни муҳокамадан ўтказиши мақсадга мувофиқдир. Агарда йиғилишда тузилган режа ва дастурга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш шарт деб ҳисобланса, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шундан сўнг уни барча текширувда қатнашувчи аудитор ва експерт-мутахассислар еътиборига китоб шаклда етказилишини таъминлаш талаб етилади.
Хулоса қилиб айтганда, аудитни режалаштириш жараёнини юқорида тавсия етилган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилиши аудиторлик ташкилотлари томонидан текширувларни олдиндан пухта ва аниқ белгиланган кетма-кетлик асосида ўз муддатида ва сифатли тарзда ўтказиш имкониятини яратади.

Назорат учун саволлар:

    1. Аудиторлик текширувини режалаштиришда қандай мақсад ва вазифалар қўйилади?

    2. Аудиторлик текширувини режалаштиришнинг тамойиллари ва босқичлари тўғрисида нима биласиз?

    3. Аудитни режалаштиришнинг қандай босқичлари мавжуд?

    4. Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш қандай амалга оширилади?

    5. Аудитни дастлабки режалаштиришнинг мазмуни ва уни амалга ошириш тартиби қандай бўлади?

    6. Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш қандай амалга оширилади?

    7. Корхонани аудиторлик текширувидан ўтказиш ишчи дастури қандай тузилади?


6-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИДА МУҲИМЛИК ВА РИСК

6.1. Молиявий ҳисобот халқаро стандартларида ҳамда аудитнинг халқаро стандартларида “муҳимлик” тушунчаси талқини


Хорижий инвесторларга МҲХСлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар мамлакатимиздаги субъектларга инвестициялар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишида асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳозирги кунда молиявий ҳисоботларни МҲХСларига мувофиқ тайёрлаш ва ундаги кўрсаткичларнинг ишончлилигини ҳамда шаффофлигини таъминлаш давр талабидир.
Баъзи ҳолатларда МҲХСлари бўйича мутахассислар, аудиторлар томонидан “бу ахборот МҲХС бўйича тайёрланаётган ҳисобот учун муҳим емас” ёки “бу ахборот муҳим бўлиб, уни ҳисоботда акс еттириш шарт” деган мулоҳазаларни ешитамиз.
“Муҳимлик” тушунчасига илмий жиҳатдан таъриф беришдан аввал унинг луғавий маъносига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ, яъни “муҳим” керакли, аҳамиятли, жиддий, алоҳида аҳамиятга ега бўлган, аҳамият жиҳатдан биринчи даражали деган маъноларни англатади.
Ахборот, агар унинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши маълум ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги молиявий ахборот асосида фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилиши мумкин бўлса, у муҳим деб ҳисобланади. Бошқача айтганда, муҳимлик, алоҳида тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботи доирасидаги ахборотга тегишли бўлган моддаларнинг моҳияти ва катталиги ёки иккаласига ҳам асосланган, тадбиркорлик субъектига хос бўлган ўринлиликнинг битта жиҳатидир.
Муҳимлик – бу ҳисобот кўрсаткичларининг шундай катталигики (ёки сифати), уларни ҳисоботда акс еттирилмаслиги ёки бузиб кўрсатилиши ана шу ҳисоботдан фойдаланувчи мутахассисларни нотўғри қарор қабул қилишига олиб келади.
Муҳимликнинг назарий асосларига тўхталадиган бўлсак, муҳимлик – МҲХС лари асосида тайёрланадиган молиявий ҳисобот тузишда унга зарур бўладиган ахборотларнинг сифат хусусиятини ифодалайди. МҲХС бўйича концептуал асосларида молиявий ҳисоботни тайёрлашда ахборотларнинг сифатини таъминлашда қуйидаги хусусиятлари ҳам еътиборга олиниши лозим:
- тушунарлилик (ундерстандабилитй);
- ишончлилик (релиабилитй);
-таққосланувчанлик (cомпарабилитй).
“Муҳимлик” тушунчасидан фойдаланиш ва уни қўллаш шарти МҲХСлар асосида тайёрланадиган молиявий ҳисоботларнинг шаклланиши талайгина хўжалик жараёнларидан(операцияларидан) ташкил топиши билан боғлиқдир.
“Муҳимлик” тушунчасини том маънода талқин етадиган бўлсак, сўз биринчи навбатда молиявий ҳисоботнинг катта қийматга ега бўлган елементлари хақида боради. Масалан, дебиторлик қарзлари баланс жами суммасининг 30%ни ташкил еца, уни ҳисоботда нотўғри акс еттирилиши оқибатида ундан фойдаланувчиларни қарорлар қабул қилишига салбий таъсир кўрсатади.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳисобот моддаларининг муҳимлиги фақат уларнинг қийматига емас, балки иқтисодий моҳиятига ҳам боғлиқдир. Масалан, хўжалик юритувчи субъект янги фаолият турини тақдим етиши натижасида юзага келадиган рисклар ва шарт шароитлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг қарорларига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.
Шундай қилиб ҳисобот моддаларининг муҳимлигини белгилашга қуйидаги омиллар таъсир қилишини инобатга олиниши лозим деб ўйлаймиз:

  1. Ҳисобот моддаларининг қиймати;

  2. Ҳисобот моддаларининг иқтисодий моҳияти;

  3. Иккита омил комбинацияси.

Молиявий ҳисобот моддаларининг муҳимлигини белгилашда уларнинг миқдор ва сифат хусусиятлари ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Масалан, товар моддий заҳираларни ҳажм жиҳатдан (пулдаги ифодаси) ва унинг таркибига кирувчи елементлари “хом ашё”, “ярим тайёр маҳсулотлар”, “тайёр маҳсулотлар” (сифат хусусияти) тўғрисидаги ахборотлар ҳисоботда акс етиши лозим.
Молиявий ҳисоботнинг муҳим моддаларига нисбатан МҲХСлари қўлланилади. Бизнинг бундай хулосага келишимизга сабаб “Ҳисоб сиёсати, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” номли Молиявий ҳисобот халқаро стандартида молиявий ҳисоботга таъсир етиш даражаси аҳамияциз бўлган кўрсаткичлар ҳисоб сиёсатида акс етмайди, деб еътироф етилганлигидадир.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда муҳимлик концепциясини қуйидаги йўналишларда шакллантириш мумкин:

  • молиявий ҳисоботда хусусияти жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган муҳим моддалар (кўрстакичлар) алоҳида-алоҳида акс етиши лозим;

  • муҳим бўлмаган моддаларни унинг хусусияти ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда умумлаштириш;

  • молиявий ҳисоботда акс етмайдиган айрим кўрсаткичлар ҳисоботга илова сифатида келтириладиган ҳужжатларда очиб берилиш лозим.

Шуни ёдда тутиш лозимки, муҳимлик мутлоқ ва нисбий миқдорларда аниқланиши мумкин. Муҳимликни нисбий миқдорларда аниқлаш молиявий ҳисобот моддаларининг сифат хусусиятларини белгилашда муҳим аҳамият касб етади. Масалан, харажатларни ҳисоботда акс еттириш жараёнида йўл қўйилган 1 млн. сўмлик хато, фойдаси 1 млрд. сўмни ташкил етувчи субъект учун муҳим емас, лекин фойдаси 3 млн. сўмни ташкил етувчи субъект учун муҳимдир. Хато ҳақида гап кетганда, субъект ходимлари томонидан у билмасдан ёки қасддан содир етилиши мумкин. Иккинчи ҳолат аудиторлар томонидан ўрганилганда ҳисоботдаги хатоликлар евазига аудиторлик рискини ортиши натижасида муҳимлик даражаси камайтирилади (яъни ўрганилаётган модданинг иқтисодий моҳиятига қаралади).
Яна бир мисол келтирсак, содир етилган кичкина хатолик зарар билан чиққан субъектни фойда билан чиқишига олиб келди. Субъект йиллик молиявий ҳисоботида қуйидаги маълумотлар келтирлган:





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет