Субъект бухгалтериясидаги маълумот
Хато аниқлагунга қадар ҳолат
|
Хато аниқлангандан кейинги ҳолат
|
Ҳисобот
моддаси
|
суммаси
|
Ҳисобот моддаси
|
суммаси
|
ДАРОМАД
|
1000 сўм;
|
ДАРОМАД
|
1000 сўм;
|
ХАРАЖАТ
|
995 сўм;
|
ХАРАЖАТ
|
1005 сўм;
|
ФОЙДА
|
5 сўм;
|
ЗАРАР
|
5 сўм;
|
Лекин кейин аниқланишича субъектнинг йиллик молиявий ҳисоботида ХАРАЖАТЛАР 10 сўмга камайтирилиб кўрсатилган. Бу холатда ҳаммада бир савол туғилади, яъни даромаднинг 1%ни ташкил етган 10 сўмлик хато молиявий ҳисоботни тайёрлашда муҳимми? Бу саволга “ҲА” деб жавоб берамиз. Чунки, аниқланган хатоликнинг мутлоқ ва нисбий миқдори кичик бўлса ҳам, у зарар билан чиққан субъектни фойда билан чиқишига сабаб бўлди, бу еса ҳисоботдан фойдаланувчи профессионал мутахассислар зарар билан чиққан субъектга инвестиция киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилишига кескин таъсир етади.
Муҳимлик молиявий ҳисоботнинг бошқа хусусиятларига ҳам таъсир ўтказади. Масалан, молиявий ахборотларнинг тўлиқлиги уларнинг муҳимлигини ҳисобга олган холда шакллантирилиши лозим. МҲХСлари асосида тайёрланаётган ҳисобот бўйича муҳимлик уни фундаментал, яъни шаклдан мазмуннинг устунлиги тамойили асосида ўрганилади, таҳлил қилинади.
Амалий жиҳатдан муҳимлик молиявий ҳисоботнинг сифат хусусиятини ифодалаб қолмасдан, уни тузишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликнинг енг юқори чегарасини белгилаб, шу чегарадан ошган хатоликлар, тушириб қолдиришлар ҳисобот бераётган субъект томонидан тўғриланиши шартлигини назарда тутади.
Амалиётда молиявий ҳисоботнинг моддалари бўйича муҳимлик даражаси чегараларини белгилаш тартиби юзасидан МҲХСларида ҳам Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган тамойиллари(ГААП-Генераллй Аccептед Аccоунтинг Принcиплес (АҚШ)) стандартларида ҳам аниқ тавсия ёки таклифлар келтирилмаган. Молиявий ҳисобот бўйича муҳимлик даражаси чегарасини белгилаш мутахассиснинг амалий кўникмалари, билим даражаси ва субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг хусусиятларини тушуниш даражасига боғлиқдир.
Муҳимлик даражасини аниқлаш тартиби МҲХСларига нисбатан Аудитнинг Халқаро Стандартларида (АХС) кенгроқ ёритилган. Хусусан, 315-сонли “Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъектини ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш”, 320-сонли “Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик”, 450-сонли “Аудит жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш”, 600-сонли “Махсус кўриб чиқишлар – гуруҳ молиявий ҳисоботларининг аудити (жумладан компонент аудиторлари ишлари)” номли Аудитнинг Халқаро Стандартларида ёритилган.
Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишда аудиторнинг умумий мақсадлари молиявий ҳисоботда фирибгарлик ёки хатога йўл қўйилиши натижасида муҳим бузиб кўрсатишлар бор-йўқлиги хусусида аудиторга молиявий ҳисобот барча муҳим жиҳатларда молиявий ҳисоботни тақдим етишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрланганлиги тўғрисида ўз фикрини билдириш; молиявий ҳисобот бўйича ҳисобот (хулоса) чиқариш ва аудит натижаларига мувофиқ АХС талаб етган ахборотни тақдим етиш имконини берадиган оқилона ишонч ҳосил қилишдан иборат.
320-сонли “Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик” номли АХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тақдим етиш асослари муҳимликни турли нуқтаи назардан муҳокама қилиши мумкинлигига қарамай, умуман олганда улар қуйидагиларни тушунтиради:
Бузиб кўрсатишлар, шу жумладан тушириб қолдиришлар, агар улар ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга, оқилона мўлжалларга кўра, фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, муҳим деб баҳоланади;
Муҳимлик тўғрисида мулоҳазалар юзага келган вазият нуқтаи назаридан чиқарилади ва бузиб кўрсатиш суммаси ёки хусусиятига ёинки бузиб кўрсатишнинг ҳам суммаси, ҳам хусусиятига боғлиқ бўлади;
Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим ҳисобланадиган масалалар тўғрисида мулоҳазалар гуруҳ сифатидаги фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган умумий еҳтиёжларини кўриб чиқишга асосланади. Масалан, Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича қўмита томонидан қабул қилинган “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим етиш асоси”да кўрсатиб ўтилишича, тижорат ташкилотларида, инвесторларнинг еҳтиёжларини қондирадиган молиявий ҳисоботни тақдим етиш бошқа фойдаланувчилар аксарият қисмининг талабларини ҳам қондириши мумкин, чунки инвесторлар мазкур субъект учун рискли капитал етказиб берувчилар ҳисобланади. [4]
Аудитор томонидан муҳимлик даражасини белгилаш профессионал мулоҳаза масаласи ҳисобланади ва молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган еҳтиёжларини аудитор қандай тушунишига боғлиқ бўлади. Ушбу контекстда аудитор фойдаланувчилар хусусида қуйидагиларни тахмин қилиши учун асослар мавжуд:
(а) улар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида билимга ега, шунингдек молиявий ҳисоботда тақдим етилган ахборотни оқилона даражада қунт билан ўрганишга тайёр;
(б) улар молиявий ҳисобот муҳимлик даражасидан келиб чиқиб тайёрлангани, тақдим етилгани ва аудит қилинаётганини тушунади;
(в) улар ҳисоблаб чиқилган баҳолардан фойдаланиш, мулоҳаза юритиш ва бўлғуси воқеаларни кўриб чиқишга асосланган суммаларнинг баҳоланиши ноаниқ еканини тан олади;
(г) молиявий ҳисоботда ифодаланган ахборот асосида оқилона иқтисодий қарорлар қабул қилади.
Аудиторлар томонидан муҳимлик даражасини белгилаш профессионал мулоҳаза чиқаришни назарда тутади. Молиявий ҳисоботлар учун муҳимлик даражасини белгилашда саноқ боши сифатида танланган мўлжалга нисбатан кўпинча фоиз ҳисоби қўлланилади. Тегишли мўлжални белгилашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар орасида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
молиявий ҳисобот елементлари (масалан, активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар, харажатлар);
муайян тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчининг асосий еътибори қаратилган моддалар борми (масалан, фаолиятнинг молиявий натижаларини баҳолаш мақсадида фойдаланувчилар фойда, даромад, ёки соф активларга алоҳида еътиборни қаратишлари мумкин);
агар тадбиркорлик субъектининг фаолият (ҳаёт) цикли тугалланмаган бўлса, тадбиркорлик субъектининг хусусияти, шунингдек у ишлаётган соҳа ва иқтисодий муҳит;
тадбиркорлик субъекти мулкининг таркибий тузилиши ва уни молиялаштириш усули (масалан, тадбиркорлик субъекти ўз капитали ҳисобидан емас, балки фақат қарзга олинган капитал ҳисобидан молиялаштирилса, фойдаланувчилар асосий еътиборни тадбиркорлик субъектининг даромадига емас, балки активлари ва уларга бўлган даъволарга қаратишлари мумкин).
Идеал ҳолатда хўжалик юритувчи субъект мутахассислари ва аудиторлар томонидан баланс, даромад ва харажат моддалари бўйича “муҳимлик нуқтаси” (чегараси) бир хил қийматни ташкил етиши керак, лекин амалиётда бундай емас. МҲХСлари асосида тайёрланаётган ҳисоботга нисбатан субъектнинг ўзи муҳимлик чегарасини қатъийроқ белгилаш лозимлигини аудиторлар еътироф етишади. Масалан, аудиторлик текширувида молиявий ҳисобот учун муҳимлик даражаси 10 млн. сўм етиб етиб белгиланса, текширилаётган субъект МҲХС асосида шакллантирган молиявий ҳисоботи учун 1 млн. сўм атрофида белгилаган бўлиши лозим. Бу субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни камайтиршга олиб келади.
6.2. Муҳимлик даражасини аниқлашнинг амалий жиҳатлари
Халқаро аудит стандартлари бўйича Кенгаш (ИАСБ) томонидан муҳимлик даражасини аниқлаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилган. Масалан, 600-сонли “Гуруҳлар молиявий ҳисоботининг аудити” номли (ИСА 600- Спеcиал Cонсидератион Аудиц Гроуп Финанcиал Статеменц) аудитнинг халқаро стандартларида “кўп компанентли” тузилмага ега бўлган субъектларда муҳимлик даржасини аниқлашнинг қўйидаги қоидалари келтирлган:
1) бўлимлар, филиаллар, шўъбалар учун муҳимлик даражаси умумий гуруҳ учун аниқланган муҳимлик даражасидан паст бўлиши лозим;
2) ҳар бир компонент учун алоҳида муҳимлик даражаси белгиланади;
3) компонент учун белгиланган муҳимлик даражаси “умумгуруҳ” бўйича муҳимлик даражасига тўғридан тўғри боғланмаган, бошқача қилиб айтганда барча компонентлар бўйича муҳимлик даражаларининг йиғиндиси гуруҳ бўйича аниқланган муҳимлик даражасидан юқори бўлиши мумкин.
Аудитнинг халқаро стандартларида “компонент” атамасига – гуруҳ ёки компонентнинг раҳбарияти томонидан гуруҳ молиявий ҳисоботлари таркибига киритилиши лозим бўлган молиявий маълумотлар тайёрланадиган тадбиркорлик субъекти ёки бизнес фаолиятидир деб таъриф келтирилган. Компонент раҳбарияти – Компонентнинг молиявий маълумотларини тайёрлашга жавобгар бошқарув.
Юқорида келтирлган мулоҳазаларни мисолларда кўриб чиқамиз.
Ҳажми жиҳатдан бир бирига тенг бўлган 5 та шўъба корхоналар гуруҳи МҲХС бўйича ҳисобот тайёрлашади. Гуруҳлар бўйича баланс жами суммаси 100 млн. сўмни ташкил етгпн. Умумий гуруҳ учун муҳимлик даражаси 5 млн. сўм (баланс жами суммасининг 5% и) қилиб белгиланган. Бу йерда шуни еътиборга олиш лозимки, компонентлар миқёсида муҳимлик даражасини белгилашда чекловлар мавжуд:
компанент бўйича муҳимлик даражаси 1 млн. сўмдан кам белгиланмаслиги шарт, акс ҳолда умумгуруҳ учун белгиланган муҳимлик даражасига етмаслиги мумкин. Масалан, компонент бўйича муҳимлик даражасини 800 минг сўм миқдорида белгиласак, унда компонентлар бўйича жами муҳимлик даражаси 4 млн. сўмни ташкил етади, бу еса биз юқорида умумгуруҳ учун белгиланган муҳимлик даражасидан (5 млн. сўм) камдир;
компонент бўйича муҳимлик даражасининг максимал чегараси 5 млн. сўмдан ортиқ бўлиши мумкин емас.
Биринчи ҳолат консерватив ёндашув ҳисобланиб зарур бўлмаган “кичик(аҳамияциз)” тузатишларни амалга оширишни кўзда тутади. Иккинчи ҳолат агрессив ёндашув бунда ҳисобот тайёрланиши жараёнида муҳим йўл қўйилган хатоликлар тузатилмасдан қолиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |