Тошкент молия институти


Раҳбарият кўпроқ билади – Ахборот ассиметрия



бет13/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Раҳбарият кўпроқ билади – Ахборот ассиметрия
Ахборот ассиметрия каби агент-манфаатдор томон муносабатларда бир нечта мураккабликлар пайдо бўлади. Агент (раҳбарият) компанияга оид маълумотларда манфаатдор томонларга нисбатан катта устунликка ега. Асосан, раҳбарият компаниянинг қарзларни тўлаш қобилиятини банкирга қараганда кўпроқ билади ва аксиядорларга нисбатан компания ҳақиқий даромади қандай еканлигини ёки ошириб кўрсатишлар мавжуд ёки йўқлигини билади. Бундан ташқари, ходимларга қараганда келгуси йил компаниядаги молиявий аҳвол шундай бўладики, яъни ходимларнинг ҳар бири иш билан банд бўладими-йўқми раҳбарият буни яхшироқ билади. Шунга қарамасдан, манфаатдор томонлар раҳбарият томонидан яхши ўрганилиб чиқилиши керак, чунки охир-оқибатда раҳбарият томонидан бошқариладиган бизнеснинг молиявий тузилмалари манфаатдор томонларга боғлиқ. Раҳбарият томонидан берилган маълумотларга ишониш учун ташқи манфаатдорлар (компаниянинг аксияларни сотиб олувчилар, компанияга кредит берувчилар ёки компания билан ишловчилар) улар адолатли еканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бу дегани, раҳбарият ва ташқи инвесторлар учун нуфузли аудиторларни жалб қилиш учун рағбат мавжуд.
Агентлик назариясининг таклиф томони
Агентлик назарияси аудит бозоридаги таклифни тушунтириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Аудитнинг учинчи томонлар олдидаги ҳиссаси асосан аудиторнинг молиявий ҳисоботда (ёки бошқаларда, масалан, фирибгарлик ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар) хатосини аниқлаши ва аудиторнинг ушбу хатолар ҳақида хабар беришга тайёрлиги (масалан, аудиторнинг ҳисоботи), ҳатто текширилаётган томоннинг (аудиторларнинг мустақиллиги) истагига қарши бўлса ҳам. Обрўсига зиён етказиш оқибатида кўрилган харажатлар бир қанча емпирик тадқиқотларда намоён бўлди, бу еса аудиторлик фирмаларнинг оммавий таъқибларга учраганлиги сабабли бозор улушининг камайишига дучор бўлганлигини кўрсатди.
Аудитни тартибга солиш
Олдинги бўлимда аудитга бўлган талаб тавсифланган. Кўпгина мамлакатларда бу талаб узоқ вақтдан бери ихтиёрий равишда амалга оширилди, яъни молиявий ҳисоботларини текшириш ёки текширилмаслигини ҳал қилиш компанияларнинг ўзлари ҳал қиларди. Таклиф томонига келсак, аудиторлик хизматларини таклиф етиш баъзи давлатларда еркин бозорда очиқ бўлиб, аудиторлар учун расмий қонуний талабларсиз қолдирилган. Гарчи тартибга солиш ва қонунчилик бир-биридан фарқ қилса-да, бугунги кунда кўпгина мамлакатларда аудит хизматига талаб ва таклиф бир даражага қадар тартибга солинмоқда. Охирги бухгалтерия ва молия тадқиқотларига кўра, миллий ҳуқуқий муҳит бу молиявий бозорни ривожлантириш, корпоратив мулкчилик тузилмалари, корпоратив сиёсат ва бутун дунёдаги бухгалтерия ахбороти хусусиятларининг асосий ҳал қилувчи омилларидан биридир. Кўпгина мамлакатларда аудитнинг баъзи турлари компаниялар учун қонуний равишда талаб етилади. Мисол учун, АҚШ ва Европа Иттифоқида йирик ва айрим ҳолларда ўрта корхоналар қонун талабига кўра аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботларни тақдим етишлари керак. Европа Иттифоқининг аудиторлик қоидалари алоҳида аъзо давлатлар томонидан текширилиши керак бўлган барча компаниялар учун қўлланилади. Талаблар давлатдан давлатга қараб фарқ қилиши мумкин. Мисол учун, Нидерландияда 50 кишидан ортиқ ёки активлари 3,1 миллион евродан кўп ёки соф фойдаси 6,2 миллион евродан ортиқ бўлган компанияларда аудит ўтказилиши мумкин. Енг йирик фонд биржалари (жумладан, НЙСЕ, НАСДАҚ, Лондон фонд биржаси, Токио НИККЕИ ва Франкфурт ДАХ) барча рўйхатдаги компанияларнинг йиллик ҳисоботларини текширишни талаб қилувчи листинг қоидаларига ега. Айни вақтда кўплаб мамлакатларда аудит хизматларининг таклифи ҳам тартибга солинган. Европа Иттифоқида мажбурий аудит, яъни қонун томонидан талаб қилинадиган аудит фақат маълумотли ва тажриба бўйича махсус техник талабларга жавоб берувчи аудиторлар томонидан амалга оширилиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет