Тошкент молия институти



бет5/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Аудиторлик експертиза

Одатда кўп тажриба аудит вазифасини бажариш учун керакдир. Аудитор молиявий ҳисоботда кучли компетентликка ега бўлиши лозим. Молиявий ҳисоботни тасдиқлаш учун қандай далиллар керак еканлиги тўғрисида қарор қабул қилишда у експерт бўлиши лозим.
Аудитор ахборот технологияларни ишлатилиши юқори паллага чиққан бир пайтда катта таржибага ега бўлиши керак. Шунингдек у мижозни молиявий ҳисобот холисона ва тўғри еканлигига ишонтиришда мазкур тажрибанинг роли каттадир. Аудит соҳасида юзага келаётган шароитлар аудиторлардан янги малакага ега бўлишни талаб қилади. Аудиторлар ҳар бир ишга танқидий ёндашиб, далилларни таҳлил қилиш қобилиятига ега бўлиши лозим.

  • Аудитнинг келажаги

Келажакда ҳам бугунгидек йиллик ҳисобот, молиявий ҳисобот, уларга изоҳлар, аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси талаб қилинади. Бунга кўшимча равишда бошқарув ҳисоботи, директорларнинг корпоратив бошқаруви тўғрисидаги ҳисоботи (шу жумладан ички назорат тизимининг самарадорлиги, корхона фаолияти ва уставга риоя қилиниши ҳисоботи) талаб қилинади. Бундан ташқари, теварак-атроф муҳофазасига қаратилган чора-тадбирлар ҳисоботи ҳам керак бўлади. Мазкур маълумотлар корпоратив бошқаруви билан боғлиқ муаммолар, бухгалтерия ишлари билан боғлиқ можоролар билан боғланиб кетмоқда..
Грант Тҳорнтон компаниясининг ҳамкори, Абердин Университети профессори П.Перси аудитор истиқболлари тўғрисида ўз фикрларини билдирган. Унинг фикрига қараганда, аудиторлар нафақат молиявий, балки номолиявий маълумотларни ҳам ўрганишади. Бундан ташқари, ҳисоботда нафақат ўтмишга оид маълумот, балки истиқболга оид ахборот ўз ўрнини кенгайтириб бораверади. Директор кенгашининг еътиборида ички ва ташқи аудиторлар фаолиятини баҳолашда ижтимоий фикр асосий ўрин егаллайди.
Ташқи баҳоловчилар маълумотлар яхлитлиги ва бизнес жараёнини баҳолайди. Ички баҳоловчилар еса тизим самарадорлигини, натижавийлигини ва унинг муқобиллигига баҳо беради. Улар томонидан берилган ма`лумотларга асосан Кенгаш доирасида аксиядорлар номидан ишловчи мустақил директорлар ва баҳоловчилар бошқарув ишларини таъминлаб беради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет