Тошкент молия институти


Фойдани максималлаштириш ва иккиёқлама ёзув



бет3/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Фойдани максималлаштириш ва иккиёқлама ёзув
Фойдани максималлаштириш ўрта асрнинг ўрталарида Италияда йирик савдо ўйлари пайдо бўлган вақтда юзага келган. Савдо шу вақтдан бошлаб фақат сайёҳ савдогарларга тегишли бўлмай, балки Венеция, Флоренсия ва Пизадаги йирик савдо уйлари ҳам бу иш билан фаол шуғуллана бошлашди. Натижада савдо алоқалари жуда муҳим аҳамиятга ега бўлди. Биринчи марта иккиёқлама ёзув 20 ноябр 1494 йилда Италияда Лука Пачоли томонидан амалга оширилди.
Ҳозирги замон аудитининг бошланиши саноат революсияси даврига бориб тақалади. 1853 йилда Единбургда Бухгалтерлар жамиятига асос солинди. Буюк Британияда бир нечта аудит институтлар пайдо бўлди. Уларнинг бирлашиши натижасида 1880 йилда Англия ва Уелс дипломли бухгалтерлар Институти юзага келди. Мазкур институт ўн тўққизинчи асрда Ғарб мамлакатларда юзага келган институтларнинг дастлабкиси бўлган, масалан, улар 1886 йилда АҚШда 1895 йилда Нидерландлияда аудит институтлари юзага келган. Капитални тақдим етиш ва уни бошқариш, шунингдек бир неча молиявий можоралар (масалан, Глазго шахридаги банк билан боғлиқ 1883 йилдаги ёки Африкаанше Ҳанделс-Вереенигинг билан боғлиқ можоралар) аудитни тартиблаштириш ишларини шакллантиришга олиб келди. Британия компанияларининг қонунлари (1845-1862 й.) Америка аудити учун асос бўлган. Биринчи Америка аудити 1917 йилда қонунчилик асосида амалга оширилган еди.
Аудит ҳисоботи учун иқтисодий шароит
Уша вақтлари аксарият компаниялар технологияларнинг ривожланиши, коммуникация ва транспортнинг яхшиланиши, шунингдек жаҳон бозорининг кенгайиши уларнинг фаолиятига таъсир қилаётганлигини сеза бошлашди. Натижада корхона бошқаруви, пул маблағларига бўлган талаб ошиб борди. Саноат учун жамият маблағларини кенгроқ жалб етиш масаласи юзага келди. Бунинг натижасида қимматли қоғозлар бозори, кредит ташкилотларининг ишлари мураккаблашди. Чунки улар йирик миллий ва халқаро корпорацияларга хизмат кўрсатар еди. Инвесторларнинг корпорацияларга йўналтирилган маблағлар оқими ва қимматли қоғозлар бозорлари орқали молиявий ресурларнинг тақсимланиши компания раҳбарияти томонидан амалга оширилган молиявий ҳисоботга боғланиб қолди. Мазкур компанияларнинг асосий белгилари шундан иборатки, уларнинг мулкка бўлган егалик ҳуқуқи корпорация бошқарувидан тўлиқ ажратилган. Компания бошқаруви бухгалтерия ҳисоби тизими устидан назорат олиб боради. Бошқарув нафақат молиявий ҳисобот учун жавобгар, балки бериладиган маълумот йўналишини белгилаб бериш ҳуқуқига ҳам ега.
Инвесторлар ва кредиторлар бошқарувга қараганда бошқа мақсадларга ега бўлиши мумкин (масалан, бошқарув каттароқ маош олишни ва имтиёзларга ега бўлишни ҳоҳласа, инвесторлар юқори фойда ва дивиденд олишни мақсад қилиб қўйишади). Инвестор ва кредиторлар холисона молиявий ҳисобот натижалари билан иш олиб бориши лозим. Аудитор уларнинг молиявий ҳисоботларни то`г`ри тузилганлигига ишонч ҳосил қилиши учун уларга експерт хулоса тақдим етади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет