Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет86/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177
1- (1)

Тушунчаларни чегаралаш нима?

Ҳажми кенг тушунчадан ҳажми тор тушунчага (жинс тушунчадан тур тушунчага) фикран ўтишдан иборат мантиқий амал тушунчани чегаралаш дейилади. Масалан: Материя,одам, ҳарбий хизматчи, лейтенант Собиров.
А – материя
В – одам
С ҳарбий хизматчи
Dлейтенант Собиров


  1. Тушунчаларни умумлаштириш нима?

Ҳажми тор тушунчадан ҳажми кенг тушунчага (тур тушунчадан жинс тушунчага) фикран ўтишдан иборат бўлган мантиқий амалга тушунчани умумлаштириш дейилади.

  1. Тушунчани чегаралашдаги энг тор тушунча нима дейилади?

Тушунчани чегаралашдаги энг тор тушунча якка тушунча дейилади.

  1. Тушунчани умумлаштиришдаги энг кенг тушунча нима дейилади?

Тушунчани умумлаштиришдаги энг кенг тушунча категория дейилади.

  1. Тушунчаларни бўлиш нима?

Тушунчанинг ҳажмини унда акс этган предметларни айрим гуруҳларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан аниқлашга тушунчани бўлиш дейилади.

  1. Дихотомик бўлиш нима?

Бўлинувчи тушунчани ўзаро зид бўлган иккита тур тушунчага ажратишдан иборат мантиқий амал дихотомик бўлиш дейилади.

  1. Тушунчаларни классификациялаш нима?

Тушунчаларни классификациялаш бўлишнинг алоҳида тури бўлиб, унда предметларни маълум бир турларга (кичик синфларга ёки айрим предметларга) ажратишдан иборат мантиқий амал бўлиб, бунда ҳар бир тур бошқаларига нисбатан ўзининг аниқ ва қатъий ўрнига эга бўлади.

  1. Классификациялаш яна қандай номлар билан аталади?

Классификациялаш – туркумлаш ва таснифлаш деб ҳам аталади.

  1. Таърифлаш (дефиниция) нима?

Таърифлаш (дефиниция) тушунчанинг мазмунини очиб берадиган мантиқий амалдир.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет