Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Ижобий ва салбий тушунчалар нима?



бет84/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   177
1- (1)

Ижобий ва салбий тушунчалар нима?

Предметга бирор белги ва хоссанинг хослигини ифодаловчи тушунча ижобий тушунча, предметга бирор белги ва хоссанинг хос эмаслигини ифодаловчи тушунча салбий тушунча дейилади. Масалан, сабрли инсон – ижобий тушунча, сабрсиз инсон – салбий тушунча.

  1. Таққосланадиган ва таққосланмайдиган тушунчалар нима?

Таққосланадиган тушунчалар умумий белгиларга эга бўлган, мазмуни, ҳажми жиҳатидан бир-бирига яқин турган тушунчалардир. Таққосланмайдиган тушунчалар бир-биридан мазмун жиҳатдан узоқ ва умумий белгига эга бўлмаган тушунчалардир. «Одам» ва «талаба» – таққосланадиган тушунча, «Тинчлик» ва «трактор» – таққосланмайдиган тушунчадир. Таққосланадиган тушунчалар сиғишадиган ва сиғишмайдиган тушунчаларга бўлинади.

  1. Сиғишадиган ва сиғишмайдиган тушунчалар нима?

Сиғишадиган тушунчаларнинг ҳажми бир-бирига бутунлай, тўлалигича ёки қисман мос келади. Сиғишмайдиган тушунчалар ҳажми жиҳатидан умумийликка эга бўлмаган тушунчалар ҳисобланиб, бир синфга кирувчи ҳар хил предметни ёки предметлар гуруҳини акс эттиради.

  1. Сиғишадиган тушунчалар қандай турларга бўлинади?

Сиғишадиган тушунчалар мослик, қисман мослик ва бўйсуниш муносабатлари тарзида намоён бўлади.

  1. Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга мослик муносабати деймиз?

Битта предметни акс эттирувчи турлича шаклдаги тушунчалар мослик муносабатида бўлади. Масалан: «А. Эйнштейн» ва
«Нисбийлик назариясининг яратувчиси” А – А. Эйнштейн
В – Нисбийлик назариясининг яратувчиси


  1. Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга қисман мослик муносабати деймиз?

Ҳажм жиҳатидан қисман умумийликка эга бўлган тушунчаларга айтамиз. Масалан: «талабалар» ва «спортчилар».
А – талабалар
В – спортчилар




  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет