Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет110/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   177
1- (1)

VII БЎЛИМ

СОФИЗМЛАРГА ОИД МАСАЛАЛАР


СОФИЗМ сўзи қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, sophisma – атайлаб қилинган айёрлик, хийлакорлик маъноларини англатади. Софизм бирор ёлғон фикрни атайлаб тўғри фикр сифатида асословчи муҳокама ёки хулоса. Софизмларда ёлғон мулоҳаза чин мулоҳазадек қилиб кўрсатилади ва бундай хулоса мантиқ қонунларини атайлаб бузиш асосида чиқарилади. Арасту софизмни «сохта исбот» деб атаган.
«ТИМСОҲ СОФИЗМИ» бу – софизмнинг мазмуни қуйидагича:
Кунлардан бирида тимсоҳ бир онанинг гўдагини олиб қўяди. Она тимсоҳдан боласини қайтариб беришини ялиниб сўрайди. Тимсоҳ эса онага қараб, агар сен ҳақиқатни айтсанг, болангни қайтариб бераман, агар ёлғон гапирсанг, қайтариб бермайман дейди.
«- Унда, - дейди она, - сен менга боламни қайтариб бермайсан».
«- Демак, мен сенга, ўзингнинг айтганингдан келиб чиқиб, болангни қайтариб бермаслигим керак. - дейди тимсоҳ, - сен рост гапирган бўлсанг ҳам, ёлғон гапирган бўлсанг ҳам. Чунки, агар сен ҳақ гапирган бўлсанг, сенинг, «боламни қайтариб бермайсан» деган гапингга биноан болангни бермайман, чунки сенга болангни берсам, сенинг гапинг ёлғон бўлиб қолади, агар сен ёлғон гапирган бўлсанг, у ҳолда шартимизга биноан, сен менга ёлғон гапирганлигинг учун болангни қайтариб бермайман, деди». Бу софизмдаги хато нимада?
«ТИМСОҲ СОФИЗМИ»нинг хатоси
«ТИМСОҲ СОФИЗМИ» нинг хатоси шундаки, бу жойда айният қонуни бузилган, тимсоҳ «ҳақиқат» тушунчасини икки жойда икки хил маънода қўлламоқда, биринчи ҳолда онанинг гапига нисбатан, иккинчи ҳолда ўзи қўйган шартга нисбатан. Аслида, тимсоҳ болани қайтариб бермаса – она тўғри гапирган ҳисобланади ва шартга биноан тимсоҳ болани қайтариши керак эди.
ПРОТАГОР ВА ЭВАТЛ» шартномаси.
Протагор шогирди Эватл билан шартнома тузади. Бу шартномага мувофиқ Эватл ўзи олиб борган суд жараёнида ғолиб чиқса, Протагорга пул бериши лозим эди. Лекин шогирд бирор суд жараёнини бошлашга шошилмайди. Тоқати тоқ бўлган устоз шогирдига: «Сени судга бераман». – деб пўписа қилади. Эватл эса ҳали битта ҳам суд жараёнида ғолиб чиқмаганини рўкач қилиб, пул беришдан бош тортади.
Шунда Протагор:

  • У ҳолда судга мурожаат қиламиз. Агар ажрим менинг фойдамга ҳал бўлса, сен менга суднинг қарорига биноан пул берасан. Борди-ю, сен ғолиб чиққан тақдирингда ҳам, шартимизга биноан пулни тўлайсан, дейди.

Эватл эса хотиржамлик билан шундай дейди:

  • Агар судда мен мағлуб бўлсам, келишувимизга биноан, пул бермайман. Агар ютиб чиқсам, у ҳолда суднинг қарорига биноан мен сенга пул бермайман.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет