Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет152/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   177
1- (1)

Онг – воқеликнинг инъикоси


Онг – объектив воқеликни инъикос эттиришнинг фақат инсонгагина хос бўлган олий шакли, инсоннинг дунёга ва ўз­ўзига фаол муносабат усули. Онг – воқеликнинг инсон онгида мақсадга мувофик, фаол, мазмунли инъикос этиши. Бундай муносабат усули кишиларнинг бутун ижтимоий-тарихий тараққиёт мобайнида эгаллаб келган тарихий тажрибаси мобайнида такомиллашиб келган. Онг – инсон миясининг фаолияти, махсули. Онг – инсоннинг руҳий ҳолати. Инсон мияси инсониятнинг бутун тарихий тараққиёти мобайнида такомиллашиб борган. Инсон тирикчилигини таъминлаш учун меҳнат қилишга, онгли фаолият юритишга мажбур бўлган. Кўпгина мураккаб ишларни кишилар жамоаси биргаликда бажаришган. Бу жараёнда ўзаро мулоқотга, муомалага эҳтиёж пайдо бўлган, кишилар бир-бирига фикрини узатиш учун нутққа эҳтиёж сезган, натижада фикрни одамдан одамга ташувчи нутқ пайдо бўлди. Демак, инсон онгининг пайдо бўлишида ижтимоий ҳамкорлик, меҳнат ва нутқ муҳим роль ўйнаган.
Онгнинг муҳим элементлари хотира, ўзликни англаш, меҳнат фаолияти, баҳолаш, рефлексия. Инсон воқеликда учратган объектларни ва уларнинг хусусиятларини эслаб қолади. Бунинг учун унда хотира бўлиши лозим. Инсон ўзини ташқи оламга қарама-қарши қўяди ва ўзининг манфаатларига мос келувчи мақсадга интилади, бунинг учун ўзини ўзи англаши ва ўзининг имониятларини тўғри чамалай олиши зарур. Бунинг учун инсон ўзини ўзи тўғри англай билиши муҳим.
Инсон ўзининг онгли фаолияти билан ўзига ва ўзиникиларга фойда келирувчи машғулот билан шуғулланади. Бу мақсадга мувофиқ ва фойда келтирувчи машғулот меҳнатдир. Инсон меҳнат жараёнида ўзини такомиллаштириб боради ва ўзининг фаолиятига, бошқаларнинг фаолиятига баҳо беради. Атрофдаги ўзи учун ва бошқалар учун керакли буюмларни, уларнинг қадрқимматига мос равишда, баҳолайди. Шу асосда яхши ва ёмонни фарқлайди.
Онг инъикоснинг олий шаклидир. Инъикос эса предметларнинг ўзаро модда, энергия ва ахборот алмашишининг натижасидир. Модда алмашув жараёни таъсир ва акс таъсир мобайнида ўзаро таъсирга киришувчи объектларни ташкил этувчи моддаларнинг бир-бирига ўтишини англатади. Энергия алмашуви жисмларнинг бир-бири билан иссиқлик, ёруғлик, импульс алмашиниш жараёнига айтилади.
Инъикоснинг энг оддий шакли таъсир ва акс таъсир ҳодисаси, механик инъикос ёки кўзгули инъикос ҳам дейилади. Кўзгуда тасвиримизнинг акс этиши инъикосга яққол мисол. Нарсалар ўзаро алоқадорликда бир-бирига таъсир кўрсатади, шунинг натижасида, ҳар иккала объектда қоладиган из ва ўзгаришлар инъикосдир. Механик инъикос натижасида нарасалар ўртасида ўзаро энергия алмашиш ҳодисаси содир бўлади.
Инъикоснинг мураккаброқ шакли жонли табиатда, жонли организмлар ўртасида рўй бериб, бундай жараёнда энергия билан бир қаторда, ахборот алмашиниши ҳам рўй беради.
Бир ҳужайрали жониворларда ташқи таъсирларга нисбатан сесканувчанликнинг ўзи ҳам инъикос шаклидир. Ўсимликлар ва жониворларнинг кўпайиши, насл қолдириши ахборот алмашишнинг намоён бўлишидир. Жониворлар кундалик ахборотларни РНК воситасида, наслий генетик ахборотларни эса ДНК орқали тўплайди, бу эса авлоддан-авлодга ирсий ҳужаралар орқали ўтади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет