Биринчи сценария:
1033 – 1041 йил: протонлар парчаланади (олимлар бунинг рўй беришини ҳозирча исботлашгани йўқ).
5. Қора туйнуклар даври
1066 йил: юлдузлар ўрнида пайдо бўлувчи қора туйнуклар йўқолиб кетади.
1071 йил: электрон-позитрон жуфлари ҳосил бўлади.
10100 – 10117 йил: супермассив қора туйнуклар ҳосил бўлади, собиқ галактикаларнинг қолдиқлари парчаланиб кетади.
Иккинчи сценария:
1046 -10200 йил: протонлар парчаланмайди, аммо кванто-механик туннел эффекти ҳисобига секин-аста ўз энергиясини йўқотиб боради.
1065 йил: қолган барча материя бир бирига қўшилиб ягона шарни ҳосил қилади.
6. Мангу қоронғулик даври
101500йил: шарнинг ичидаги барча атомлар темир атомига айланади.
26
1010 йил: темир шарлар қора туйнукларга айланади ва кейинчалик у парчаланиб кетади...
76
1010 йил: ...ёки бу темир шарлар нейтрон юдузларга айланади.
2-илова КАТТА ПОРТЛАШ ТАРИХИ ЖАДВАЛИ1
ВАҚТ
|
ДАВР
|
Ҳодиса
|
Бугунгача ўтган
вақт йил
|
0
|
Сингулярлик
|
Катта Портлаш
|
20 млрд
|
10-43 секунд
|
Планк вақти
|
Заррачалар пайдо бўлган
|
20 млрд
|
10-6 секунд
|
Адронлар даври
|
Протон ва антипротон жуфтлари аннигляцияси
|
20 млрд
|
1 секунд
|
Лептонлар даври
|
Электрон-позитрон жуфтлари аннигиляцияси
|
20 млрд
|
1 минут
|
Радиацион давр
|
Гелий ва дейтерийнинг ядровий синтези
|
20 млрд
|
|
|
|
1 ҳафта
|
|
Бу даврда нурланиш термаллашади
|
20 млрд
|
10 минг йил
|
Модда даври
|
Коинотда модда устунлик қила бошлайди
|
20 млрд
|
300минг йил
|
Коинот нурланиш учун шаффофлашади
|
19,7 млрд
|
1-2 млрд йил
|
Галактикалар пайдо бўла бошлайди
|
18-19 млрд
|
3 млрд йил
|
Галактикалар тўплари вужудга келади
|
17 млрд
|
4 млрд йил
|
Бизнинг протагалактикамизнинг зичлашуви
|
16 млрд
|
4,1млрд йил
|
Дастлабки юлдузлар вужудга келган
|
15,9 млрд
|
|
|
|
5 млрд йил
|
|
Квазарлар ва юлдузлар вужудга келган
|
15 млрд
|
10 млрд йил
|
Юлдузларнинг пайдо бўлиши
|
10 млрд
|
15,2 млрд
|
Қуёш системасининг вужудга келишига асос бўлган юлдузлараро булутлар пайдо бўлган
|
4,8 млрд
|
15,3 млрд
|
Протоқуёш туманлигининг зичлашуви
|
4,7 млрд
|
15,4 млрд
|
Планеталар вужудга келган, заминнинг қаттиқлашуви
|
4,6 млрд
|
16,1 млрд
|
Археозой даври
|
Энг қадимий ер заминининг шаклланиши
|
3,9 млрд
|
|
|
|
17 млрд йил
|
|
Микроорганизмларнинг вужудга келиши
|
3 млрд
|
18 млрд йил
|
Протозой даври
|
Кислородга бой атмосферанинг вужудга келиши
|
2 млрд
|
19 млрд йил
|
Палеозой даври
|
Макроскопик шаклларнинг вужудга келиши
|
1 млрд
|
19,4 млрд
|
Моддаларнинг илк тошга айланишлари
|
600 млн
|
|
|
|
19,55 млрд
|
|
Қуруқликда илк ўсимликлар пайдо бўлиши
|
450 млн
|
19,6 млрд
|
Балиқларнинг пайдо бўлиши
|
400 млн
|
19,75млрд
|
Мезазой даври
|
Тоғларнинг, дарахтларнинг пайдо бўлиши
|
250 млн
|
|
|
|
19,8 млрд
|
|
Рептилияларнинг вужудга келиши
|
200 млн
|
19,85 млрд
|
Кайназой даври
|
Динозаврларнинг вужудга келиши, қитъаларнинг силжиши
|
150 млн
|
19,95 млрд
|
Дастлабки сутэмизувчилар вужудга келган
|
50 млн
|
20 млрд
|
Инсон (Homo sapiens) пайдо бўлган
|
2 млн
|
Албатта бу жадвалдаги рақамлар яхлитлаб олинган бўлиб, у коинот эволюциясининг асосий даврларини қамраб олгандир.
|
Коинотнинг барча моделлари унинг тараққиёт йўлининг муайян босқичи ёки яхлит тараққиёт йўлини у ёки бу идеал модел қамрови орқали акс эттиради. Классик моделларда Коинотнинг фазо-вақт муносабатлари структураси релятивистик физика принциплари асосида акс эттирилса, постноклассик ёндашувларда Коинот яхлит эволюцион тараққиёт жараёнида, бошланғич ва якуний босқичларини туташтирувчи фазо-вақт структураси бирлигида акс эттирилади. Асл коинот хилма-хилликларнинг бирлиги тарзида, ўта мураккаб, зарурий ва тасодифий жараёнлар туташган яхлитлик кўринишида намоён бўлади. Бир модел коинотнинг бир жинслилигини ва изотроплигини ифодаласа, бошқа модел унинг нобир жинслилиги ва анизотроплигини кўрсатади. Асл коинотда ҳам бир жинслилик, ҳам нобир жинслилик, ҳам изотроплик, ҳам анизотроплик бирдай хосдир.
Бу принципни биринчи бор америкалик астрофизик Б.Картер илгари сурган1. Антроп принцип (ёки антропологик принцип) – космологияда Коинот ривожланишининг келажаги, ҳозирги ҳолати унинг ўтмишдаги имкониятлари билан боғланган эканлигини тушунтириб берувчи ва келажагини башорат қилувчи принципдир. Бу принцип Коинот ва унинг ривожланишида кузатувчининг пайдо бўлиши ўртасидаги зарурий алоқадорликни кўрсатувчи принцип. Бу принципни 1974 йили Б.Картер фанга киритди ва у бу принципнинг кучли ва кучсиз даъволарини илмий асослаб беради. Унга кўра, биз кузатувчи сифатида мавжудлигимиз учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан чегараланганлигимиздан келиб чиққан ҳолда Коинотни кузатишимиз лозим. Биз ундан ортиқ нарсани кузатишни умид қилмасак ҳам бўлади, чунки бизнинг Коинотдаги эгаллаган вазиятимиз шу маънода заруран қулайки, бу вазият бизнинг кузатувчи сифатида мавжуд бўлишимиз билан мувофиқ келган2.
Бу заиф (кучсиз) антропологик принцип. Кучсиз антропологик принципга кўра бизнинг Коинотдаги ўрнимизнинг афзаллиги шундаки, бизнинг вазиятимиз шу Коинотда кузатувчи сифатида мавжуд эканлигимиз билан мос келганлигидадир. Ахир, инсон деган мавжудот галактиканинг шундай жойида ўрин эгаллаганки, у галактика марказидан ҳам, галактика четидан ҳам бир хил узоқликда бўлиб, қулай гравитацион майдон остида, инсон яшайдиган Ер шари Қуёш системасида ҳам жуда қулай жойда, у Қуёшга яқин ҳам эмас, акс ҳолда Қуёш тожи таъсирида қовурилиб кетар эдик, Қуёшдан унчалик узоқ ҳам эмас, аксинча бўлганида ҳамма жойини қалин муз қоплаган сайёрада ҳаёт ривожлана олмас эди. Инсон жойлашган жой унчалик қуруқ ҳам эмас, ўта нам ҳам эмас. Шу нуқтаи назардан ҳам инсон ўзига энг қулай бўлган фазода яшайди.
Антропологик принцип ҳозирги воқелигимиз Коинотнинг вужудга келган пайтидаги имкониятлар билан боғланганлигини ифодалайди. Яъни Коинот вужудга келган пайтида бошқача имкониятлар бўлганида эди, ҳозирги воқелик мутлақо ўзгача бўлар эди. Кучли антропологик принципга кўра, Коинот (демак, у боғлиқ бўлган фундаментал қийматлар ҳам) шундай бўлиши лозимки, унинг эволюциясининг маълум бос-қичида кузатувчиларнинг мавжуд бўлишига йўл қўйилсин1. Яъни бу принципга кўра, Коинот шундай пайдо бўлганки, унинг вужудга келиш пайтида шу Коинот эволюциясининг маълум бир босқичида кузатувчининг пайдо бўлиши олдиндан мўлжалланган, режалаштирилгандир, деган хулосани беради. Бу принцип Коинотнинг пайдо бўлишида кейинчалик воқе бўлажак кузатувчининг мавжуд бўлиши учун зарур бўлган имкониятлар олдиндан белгилангандир, деган фикрни беради. Антроп принципи нуқтаи назаридан, Коинотдаги қонуниятларни кузатсак, оламнинг тараққиётида рўй бераётган ҳар бир ҳодисанинг зарурий боғланганлигини, физик воқеликдаги барча доимийликлар ва катталикларнинг бошланғич ва ҳозирги пайтдаги қийматлари ўртасида қонуний мутаносибликлар борлигини пайқаймиз. Агар антропологик принципнинг моҳиятига жиддийроқ назар ташласак, бутун Коинотнинг эволюцион тараққиёти юқоридан белгиланган қандайдир космик режа асосида ташкил этилганга ўхшайди.
Унинг тараққиётининг муайян босқичида онгли инсон пайдо бўлди ва у шу коинотнинг бирдан-бир кузатувчисига айланди. Инсон бу вазиятдан ўзи учун муҳим хулоса чиқариши ва ўзининг келажакдаги миссиясини олдиндан режалаштириши ва рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарлардан ўзини ўз вақтида ҳимоя қила олиши лозим. Бу вазиятда у Коинотнинг эволюцияси қайси томонга қараб бораётганлигини, космик зичликнинг ўзгаришини, Ер юзида рўй бериши мумкин бўлган экологик, геологик, метеорологик ва бошқа хавф-хатарларнинг олдини олиб, уларга қарши ҳимоя чораларини кўра билиши учун ҳам бу принцип зарурдир.
Достарыңызбен бөлісу: |