Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет41/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   177
1- (1)

Ажиблик (ғаройиблик) (S) – адронларнинг «ажиблик» (C), ва «гўзаллик» (b) сингари махсус хусусиятларидан бири бўлган аддитив квант сони. Барча адронлар муайян бутун сон (нул, мусбат ёки манфий) қийматига эга бўлганS катталигига эга, лекин /S/£ 3 қийматида. Антизаррачалар эса заррачаларга нисбатан қарама-қарши белгили ғаройибликка эга. S≠0 (аммо C=0 ва b = 0 бўлган)ли адронлар ажиб заррачалар деб аталади. Кучли ўзаро алоқадорликларда қатнашмайдиган заррачалар – фотонга, лептонларга S=0 қиймат берилади. Кучли ва электромагнит ўзаро таъсирлари билан боғланган жараёнларда ажиблик сақланади, яъни дастлабки ва натижавий заррачаларнинг ғаройибликлари йиғиндиси бир хилдир. Зарядланган токлар ҳисобига рўй берувчи кучсиз ўзаро алоқадорликларда ажиблик бузилиши мумкин. У ҳолда, бошланғич ва сўнгги заррачаларнинг ажиблиги йиғиндисидаги фарқ |∆S| = 1 га тенгдир.
Ажиб зарралар – ажиблик квант сони қийматли S (“одатдаги», «ажибмас» зарралардан фарқ қилиб, масалан p-мезонларнинг, нуклонларнинг S = 0 га тенг) нўлга тенг бўлмаган адронлар ва бошқа ўзига хос хусусиятлари – «мафтункорлиги», «гўзаллиги» нуль қийматли адронлар. К-мезонлар, гиперонлар ва айрим резонанслар ғаройиб заррачалар қаторига киради. Барча ажиб зарралар ностабилдир. Кучли ўзаро алоқадорликлар натижасида ажиб резонанслар жуда тезликда парчаланади ( ∼10-23с вақтда).
Кварклар – замонавий илмий тасаввурларга кўра, ҳамма адронларнинг таркибий қисмини ташкил этувчи гипотетик моддий объектлар. Бу гипотеза 1964 йил М.Гелл-Манн ва Г.Цвейг (АҚШ) томонидан илгари сурилган. Унга кўра, барионлар учта кваркдан, антибарионлар эса учта антикваркдан, мезонлар – кварк ва антикваркдан ташкил топган. Ўша пайтда маълум бўлган барча адронларни қуйидаги уч турдаги кварклардан тузиш мумкин дейилган. Уларга ½ спинга,  барион зарядига ва ҳар бирига мос келувчи электр заряди , -ва -га, элементар заряди е га тенг бўлган заррачалар – u, d ва s киради. Ажиб заррачалар таркибига ажибликнинг ташувчиси s-кварк киради. Кейинчалик, кварклар оиласини янада кенгайтириш зарурияти туғилгач, «мафтункор» с-кварклар ва «чиройли» b-кварклар киритилди ва адронларнинг янги оилаларининг мавжудлиги ҳақида башоратлар айтилди. Бугунги кунда кваркларнинг 6 тури мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилар билан ифодаланади – u, d, c, s, t, b. Кварклар ва антикваркларнинг электр зарядлари электрон заряднинг € ёки қисмига тенг ва мусбат ёки манфий ишорали бўлиши мумкин. Уларнинг спинлари ½ га тенг ва Ферми-Дирак статистикасига бўйсунади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет