Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет70/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   177
1- (1)

Ёғлар алмашиниши. Ёғлар – улар олий ёғ кислоталари ва глицериндан иборат бўлиб, энергетик, пластик функцияларни бажаради ва иссиқлик алмашинишида иштирок этади. Инсон организмида 1 г ёғдан 9,3 ккал энергия ажралиб чиқади. Одам организмида бир суткада 80–100г ёғга эҳтиёж бор. Ёғлар организмда тери остидаги ёғ ҳужайраларида, ички аъзоларнинг атрофида захира сифатида тўпланиб бориши мумкин.
Углеводлар алмашиниши. Организмдаги углеводларни уч синфга ажратиш мумкин. 1-моношакар (глюкоза); 2-дишакар (мальтоза); 3-полишакар (крахмал). Углеводлар таъми ширин ва сувда яхши эрийди. Улар ҳам энергетик ва пластик функцияларни бажаради, шунингдек улар нуклеин кислоталар (ДНК, РНК) ва аденозинтрифосфор кислоталар таркибига ҳам киради. Углеводларга эҳтиёж бир суткада 350 – 450 г ни ташкил этади. Углеводлар инсон организмида ҳайвон крахмали – гликоген кўринишида жигарда ва склет мускулларида тўпланиши мумкин.
Чиқариб ташлаш физиологияси. Чиқарувчи органларга буйрак, тери, тери безлари, ўпка. Сийдик чиқариш органлари – буйрак, сийдик бези, сийдик пуфаги, сийдик чиқариш канали.
Буйракнинг функциялари:

  • организмда сув мувозанатини меъёрда сақлаш;

  • ионлар мувозанатининг барқарорлигини таъминлаш;

  • организмнинг ички муҳитидаги осмотик босимни тартибга солиш;

  • кислотали-ишқорли муҳит мувозанатини тутиб туриш. Буйракнинг асосий функцияси – экскреторлик – организмдан зарарли ва бегона моддаларни сийдик орқали чиқариб ташлаш ва парчалашдир.

Гормонлар – махсус ички секреция безлари томонидан ишлаб чиқарувчи биологик актив моддалар бўлиб, улар қонга ўтиб тегишли органларнинг функцияларини ўзгартиради. Инсон организми нерв орқали тартибга солиниши билан биргаликда биологик актив моддалар – гормонлар билан ҳам тартибга солиниб турилади.
Гормонлар қуйидаги хусусиятларга эгадир:

  • эндокрин безлардаги махсус хужайраларда ҳосил бўлади;

  • юқори даражадаги биологик фаолликка эгадир;

  • қонга сўрилади;

  • ҳосил бўлган жойидан узоқдаги (дистант) органга таъсир эта олади;

  • уларнинг кўплари ўзига хос турга эга эмас;- тезликда парчаланади.

Гормонлар қуйидаги жараёнларга:

  • модда ва энергия алмашувига;

  • ўсишга, ривожланишга;

  • кўпайишга;

  • адаптация (мослашув)га актив таъсир кўрсатади



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет