14 - жадвал
Сидерат угитларни ковун хосилига таьсири
Сидерат экинлар одатда ёз охирида (августда) экилиб эрта бахорда полиз экинларини экишдан 2-3 хафта олдин хайдаб юборилади. Кўкат ўғитлар юкори самара бериши учун сидерат сифатида экилган экинларга ва шунингдек, ундан кейин экиладиган полиз экинларига фосфорли ўғитлар солинади. Акс холда, ўсимликларнинг фақат вегетатив органлари ривожла-ниб кетиб хосилдорликка путур етади.
Кўплаб олинган маълумотларга қараганда микроэлементлар айниқса, темир, марганец, бор ва бошқалар полиз экинлари хосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу хилдаги микроэлементлар полиз экинларннинг умумий барг сатхини кўпайтиради. Ўсимликларнинг хар хил касалликларга чидамлилигини оширади. Ўзбекистон, Молдавия ва Козоғистондаги хўжаликларда мнкроэлементлар устида олиб борилган кўп тажрибалар самарали натижа берди, хосолдорлик сезиларли даражада ортди. Масалан, Қозоғистонда полиз экинлари уруғини экишдан олдин микроўғитлар қўшилган эритмада ивитиб экиш ҳосилдорликни 20-22% гача ошириш имконини берди
15 - жадвал
Микроўғитларнинг полиз экинлари ҳосилдорлигига таьсири, га\ц
Экинлар
|
Контрол (уруғи ишланмаган)
|
Уруғни 0.05 % ли
MnSO4 да ивитиш
|
Уруғни 0.05 % ли
H3BO3 да ивитиш
|
16 соат
|
32 соат
|
16 соат
|
32 соат
|
Қовун
|
242
|
296
|
243
|
175
|
252
|
Тарвуз
|
115
|
128
|
128
|
119
|
112
|
Козоғистоида гуллаб турган тарвузга 0,05%ли, бор кислота эритмасини уч марта пурклаш яхши натижа берди. Жанубий Қозоғистонда бактериал ўғитлардан азотбактерин энг самарали бўлди. Фосфорли бактериал ўғитлар полиз экинлари хосилининг етилишини тезлаштиргани холда, қўшимча хосил салмоғини оширишга унчалик таъсир кўрсатмади (Гуцалюк маълумо-ти, 1973).
Ўғитлар полиз экинлари хосилининг сифатига катта таъсир кўрсатади ва таркибидаги қанд миқдорини сезиларли даражада оширади. Масалан, Ўзбекистоннинг ўтлоқ тупроқли ерларида турли хил қовун навларига берилган ўғитлар хосил таркибидаги канд микдорига қуйдагича таъсир курсатган
16 - жадвал
Ўғитлар қавун таркибидаги қанд миқдорига таьсири %
Тажриба вариантлари
|
Чўгари
|
Қизилуруғ
|
Шакарпалк
|
Барги
|
Ўғитсиз
|
6.9
|
10.7
|
7.0
|
8.8
|
Гўнг , 40 т\ га
|
7.4
|
-
|
9.0
|
9.4
|
90 кг \ га N+60 кг \ га P
|
8.0
|
11.2
|
9.1
|
9.4
|
Лекин ковунга факат азотли ўғит солинса, меваси таркибидаги канд микдори фосфорли ўғит кушиб солингандагига қараганда анча кам бўлади, %:
17 - жадвал
Усимлик таркибидаги шакар микдори.
Ўғитлар
|
Барги
|
Шакарпалк
|
90 га\кг N+60 кг \ га P 60 кг \ га
|
9.4
|
9.1
|
90 га\кг N т 60 кг P 60 кг
|
8.8
|
7.9
|
Ерга азотли ўғитлар билан фосфорли ўғитларни аралаштириб солиш ва айниқса, минерал ўғитларни тўла комплексда солиш Поволжьеда хам тарвуз етиштиришда яхши натижа берди.
18 - жадвал
Турли угитланган тарвуз таркибидаги шакар микдори.
Ўғитлари
(озиқ элементлари)
|
Ўғитсиз
|
N
|
P
|
NPK
|
8.12
|
8.18
|
8.32
|
8.78
|
Полиз экинларига жуда кеч мева тугиши даврида берилтан азотли ўғитлар ғосил таркибидаги қанд миқдорини кескин камайтириб юборади .
19 - жадвал
Азотли ўғитлар солиш муддатининг қизилуруғ нав қовун таркибидаги қанд миқдорига таьсири
Тажриба вариантлари
|
Қовун таркибидаги
умумий қанд миқдори %
|
Дегустацион баҳо
бериш (балл)
|
Ўғитсиз
|
10.4
|
3.7
|
Экишгача 100 га\кг N
|
13.1
|
4.2
|
Экишгача 50 га\кг N+4 та барг чиқарганда 50 га\кг N
|
12.0
|
4.2
|
4 та барг чиқарганда 50 га\кг N+мева тугиш даври 50 га\кг N
|
10.5
|
3.5
|
Шунга кўра экинларни азотли ўғитлар билан ҳаддан ташқари кечиктириб (мева тугиш даврида) озиқлантириш тавсия этилмайди. Лекин С. И. Кобитевиинг фикрича, Туркманистонда полиз экинларини азотли ўғитлар (0,7-1 га/ц аммиакли селитра) билан кеч озиқлантириш яхши натижа берган. Чунки бу хилдаги озиқлантириш ўсимликнинг усув (вегетация) даврини анча узайтиради.
Агратехникаусул
Азотли ва фосфорли ўғитлар катта дозада ишлатиладиган бўлса, қўшимча равишда калийли ўғит бериш ҳам фойдалидир. Органик ва минерал ўғитлар солинган майдонларга калийли ўғит солинганда қандай самара беришини қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.
20 - жадвал
Калийли ўғитларнинг қовун ҳосилига ва ун – шудринг касаллигига таьсири, га\ц
-
Тажриба вариантлари
|
1-тажриба
|
2-тажриба
|
Шакарпалак
|
Ун – шудринг билан зарарланиши
|
Қизилуруғ
|
Ун – шудринг билан зарарланиши
|
Шакарпалак
|
Ун – шудринг билан зарарланиши
|
Қизилуруғ
|
Ун – шудринг билан зарарланиши
|
Гўнг 20 т \ га + N 100 кг \ га + P 100 кг \ га
|
136
|
8%
|
147
|
3,5%
|
132
|
4,0%
|
124
|
1,2%
|
Гўнг 20 т \ га + N 100 кг \ га + P 100 кг \ га + К 150 кг \ га
|
153
|
2%
|
155
|
1,2%
|
140
|
1,8%
|
141
|
3,5%
|
Маҳаллий-органик ўғитлар (гўнг ва компост) кузда ерларни асосий ишлаш вақтида кузги шудгорлаш олдидан солинади.
Азотли ўғитлар ерга бўлиб-бўлиб бир неча марта солинганда улардан фойдаланиш коэффициенти юқори бўлади. Шунга кўра, азотли ўғитларнинг бир қисми ерни ҳайдаш вақтида ва ўсимлик 3-4 тадан чинбарг ёзганда берилади. Бу биринчи чопик вақтига тўғри келади. Дастлабки урғочи гуллар пайдо бўлган вақтда иавбатдаги иккинчи марта озиклантирилади, бу иккинчи чопиқда тўғри келади. Шундай қилиб, азотли ўғитлар йиллик нормасининг ярми ерни ҳайдаш олдидан қолган қисми (аммиакли селитра гектарига 1- 1,2ц дан) иккига бўлиниб озиқлантириш вақтида берилади.
Фосфорли ўғитнинг асосий қисми (йиллик нормасининг 60-70%) ерни кузги шудгорлаш олдидан қолгам қисми (гектарига 1,5-2 ц дан) кўкламда экин экиш олдидан ёки биринчи озиқлантириш вақтида берилади. Жанубий Қозористон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш институтининг тавсиясига кўра (Гуцалюк), илгаридан ишланиб келинган тўқтусли қаштан тупроқли ерларда полиз экиладиган майдонларга баҳорда гектарига 60 кг Р, 25 кг К, ерни экин экиш олдидан ҳайдаш вақтида 50 кг Р ва усув давридаги 1 ҳамда 2 озиқлантиришда 25 кг N, 30 кг Р ва 15 кг К солиниши керак.
Грузиянинг оч тусли қаштан тупроқли ерларида тарвуз экишдан олдин ерга гектарига 90 кг N, 120 кг Р ва 60 кг К солиш тавсия этилади (Саржевладзе маълумоти).
Органик ва минерал ўғитлар бевосита ерларни кузги шудгорлаш олдидан ёки ерни экиш олдидан ҳайдаш вақеида ер бетига ёппасига сочилади. Кўпчилик ҳолларда органик ўғитларни ерга солишнинг анча қийин лекин фойдали бўлган, яъни ўғитни экиш олдидан ханжувор қилиб уя тубига солиш ёки эгатларга кўмиш усули қўлланилади. Бунда биринчи ҳолда, яъни ханжувор усули қўлланилганда олинган эгатлар ён бағрига ўсимлик экиладиган чуқурчалар қазилади ва хар қайси чуқурчага 1,5—2 кг дан суперфосфат аралаштирилгап гўнг солинади. Иккинчи ҳолда эса ўғитлар трактор окучниклар ёрдамида бир-биридан 70—80 см оралиқда олинган қўш эгатлар тубига ташланади. Бунда хар қайси қўш эгат ўртасида унчалик баланд бўлмаган тор марза ҳосил бўлади. Эгат тубига ташланган суперфосфат аралаштирилган гўнг марзани хайдаб юбориш вақтида кўмилиб кетади. Бунинг натижасида иккита тор эгат ўрнига битта кенг эгат хосил бўлади. Уруғ анашу эгатлар ён бағрига экилади.
Органик ўғитларни ханжувор усулида солиш ёки қаторлар тубига кўмиш хосилдорликни пасайтирмагани ҳолда, хар гектар ерга солинадигаи ўғит дозасини анча камайтириш имконини беради. Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида органик ўғитлар турли усулда солинганда қовундан куйидагича ҳосил олинган, га\ц:
21 - жадвал
Ичиқизил, Қизилуруғ ковун навлари хосилига органик угитлар таьсири
Ўғитлар
|
Ичиқизил
|
Қизилуруғ
|
Гўнг (60 га\т) ерга ёппасига сочилганда
|
295
|
380
|
Гўнг (20 га\т) ханжувор усулида солинганда
|
249
|
337
|
Шу институтда олиб борилгап яна бир бошқа тажрибада ҳар гектар ерга 40 т дан гўнг ханжувор усулда солинганда гектаридан 240 ц дан хосил олинган. Шунча ўғит ерни ҳайдаш олдидан солинганда, 226 ц дан хосил етиштирилган.
Органик ўғитлар бериш дозаси уларни ерга солиш усули ва тупроқ шароитига боғлиқ ўғитлар ерни хайдаш олдидан бериладиган бўлса хар гектар ерга 40 - 50 т (4-5 ц суперфосфат аралаштирилган) гўнг солнш тавсия қилинади. Уя ёки эгатларга камроқ гектарига 25—20 т гўнг ва 2-3 ц суперфосфат солинади.
Бедапояни бузиб, унинг ўрнига полиз экинлари экиладиган бўлса хар гектар ерга 4-5 ц суперфосфат ва 1-2 ц калий тузи солинади. Полиз экинларига факат минерал ўғитлар бериладиган бўлса, минерал ўғитлар билан бир каторда кичик нормада (гектарига 2-4 т дан) органик ўғитлар қўшиб солиш ҳам жуда фойдалидир. Бумдай ҳолларда ерга яхши чиритилган гўнг ёки компост минерал ўғитларга аралаштириб солинади. Органик ўғитларни минерал ўғитларга аралаштириб ерга солишнинг қанчалик самарадорлигини. Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида қовун экини устида олиб борилган тажриба натижадаридаи яққол кўриш мумким.
22 - жадвал
Менирал угитларни ковун хосилига таьсири
Ўғитлар (ҳар гектарига)
|
Ҳосилдорлик га\ц
|
Ҳар дона қовуннинг оғирлиги, кг
|
100 кг +N 100 кг P
|
228
|
1.9
|
100 кг +N 100 кг P + органик ўғит
|
278
|
2.1
|
Уруғни экишга тайёрлаш
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори хосил етиштиришдаги энг муҳим шартлардан бири ноаниқ уруғлар ва окиш материалларини районлаштирилгн энг яхши навлар уруғига алмаштиришдан иборат.
Уруғлар сифат кўрсаткичларига қараб уч категорияга элита уруғлар 1 ва 2 категория уруғларга бўлинади. Уруғчилик ҳўжаликларида ва колхоз-совхозларнинг уруғчилик участкаларида сифати I категориядан товар маҳсулоти берадиган ҳўжаликларда эса II категориядан паст бўлмаган уруғлар экилади.
Полиз экинларини экишда карантин бегона ўтлар уруғи шунингдек, тирик кана, брухус ва бошқа зараркунандалар ҳамда уларнинг личинкалари аралашган уруглардан фойдаланмаслик керак.
Уруғликнинг экиш учун яроқли ёки яроқсизлигини белгилайдиган кўрсаткичлар уларнинг унувчанлиги кўкариш қобилияти тозалиги ва намлигидир. Уруғлар ана шу сифатларига қараб бириичи ва иккинчи классларга бўлинади.
23 - жадвал
Полиз экинлари уруғининг сифат кўрсатгичлари
Экинлар
|
Класси
|
Унувчанлиги
|
Асосий экиннинг уруғи,%
|
Асосий экин уруғидаги чиқинди,%
|
1кг уруғдаги бошқа ўсимликлар уруғи
|
Шу жумладан бегона ўтлар уруғи
|
1 кг да дона
|
Хашаки тарвуз
|
I
II
|
95
80
|
99
96
|
1
4
|
10
30
|
0
20
|
Қовун
|
I
II
|
90
75
|
99
97
|
1
3
|
10
40
|
0
20
|
Кабачка ва патисонлар
|
I
II
|
95
80
|
99
96
|
1
4
|
10
20
|
0
10
|
Қовун
|
I
II
|
95
80
|
99
96
|
1
4
|
10
20
|
0
10
|
Хашаки тарвуз
|
I
II
|
90
75
|
99
96
|
1
4
|
10
30
|
0
20
|
Одатда, уруғлик етиштириш учун I класс, товар маҳсулотлар етиштириш учун I ва II класс уруғлар экилади.
Уруғликнинг сифатини белгилайдигаи энг муҳим курсаткичлардан бири унувчанлигидир. Маълумумки,урурнинг дала шароитидаги унувчанлиги лаборатория шароитидагидан, албатта, паст бўлади. Бунга кўпинча турли хил ноқулай шароитлар—температуранинг пастлиги, ерни қатқалок босиши, ерда намнинг ҳаддан ташқари кўп ёки камлиги ва бошқалар сабаб бўлади.
Уруғнинг унувчанлиги биринчи навбатда, унинг ёшига (сақлаш муддатига) боғлиқ. Кўпчилик полиз экинларида урурнинг ёши ошган сари унувчанлиги пасайиб боради ва у экиш учун яроқсиз бўлиб қолади. Масалан, оддий омборларда тарвуз ва қовун уруғлари унувчанлигини 8-10 йилгача, қовоқ 7-8 йилгача сақлайдн (Белик маълумоти). Бундан узоқ сақланса, улар яроқсиз бўлиб қолади. Уруғларнинг унувчанлигига уларни сақлаш шароити, жумладан, ҳавонинг намлиги кучли таъсир кўрсатади. Сақлаётган уруғлар таркибида нам ҳаддан ташқари кўп бўлса, физиологик жараёнлар (нафас олиш ва бошқалар) кучайиб, иссиқлик, сув ва карбонат ангидрид ажратиши натижасида кўплаб озиқ элементлари йуқолади, Бу эса уруғлар унувчанлигининг пасайишига, айрим ҳолларда, уларнинг ўз-ўзидан қизиб кетиб, бутунлай нобуд бўлишига олиб келади. Шунинг учун уруғларни омборга кўйишдан олдин, улар яхшилаб қуритилади (12-15% нами қолгунча) ва қуруқ ҳамда яхши шамоллатиладиган биноларда сақланади. Кўпчилик авторлар полиз экинларининг пишиб етилган ва яхши қуритилган уруғларини 0° даражага яқин температурада сақлашни тавсия этадилар. Лекин яхши етилмаган уруғларни, айниқса, дастлабки даврда юқорирок, температурада (15-20°Сда) сақлаш керак бўлади (Белик маълумоти). Шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, уруғларни сақлаш даврида температуранинг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда уруғлик терлайди, намлиги ортади ва унда озиқ элементларни йўқотиш жараёнлари бошланади.
Уруғларнинг унувчанлиги уларнинг қай даражада етилганлигига ҳам боғлиқ. Хом уруғларнинг унув
чанлиги паст бўлади ва улар сақлаш даврида унувчанлини тез йуқотади.
Уруғларнинг йирик майдалиги уларнинг унувчанлигига кўкариш қобилиятига ва экинлар ҳосилига катта таъсир кўрсатади. Уруғларнинг йирик-майдалиги унувчанлигига кай даражада таъсир кўрсатишини Қозоғистон сабзавот-картошка экинлари тажриба станциясининг маълумотларидан яққол кўриш мумкин.
24 - жадвал
Кукариш кобилияти, унувчанлиги ковун хосилига таьсири.
Тарвуз уруғи
|
Кўкариш қобилияти, %
|
Унувчанлиги, %
|
Ҳосил, га\ц
|
Йирик (оғир)
|
95.0
|
100.0
|
223
|
Майда (енгил)
|
64.5
|
75.4
|
98
|
Достарыңызбен бөлісу: |