32 - жадвал
Ерга ишлов бериш.
Экинларни чопиқ қилишдан олдии ёки чопиқ қилиш билан бир вақтда пушталар трактор ёки от культиватори ёрдамида юмшатилади.
Кучли шўрланган далаларда баъзан биринчи ва иккинчи чопиқ қилиш оралиғида, шунингдек иккинчи чоиқдан кейин йирик бегона ўтлар ўтоқ қилиниб йўқотилади.
Полиз экинларига гербицидлардан натрий трихлор ацетат (таъсир этувчи моддаси гектарига 30 кг, сарфлаш нормаси гектарига 500-800 кг) сепиш тавсия этилади.
Суғориш. Полиз экинлари сабзавот ўсимликларига қараганда намга кам талабчан бўлади. Қозоғистон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олиб борилган тажриба маълумотларига кўра, тарвуз етиштиришда тупроқнииг оптимал намлиги мева тугилишигача бўлган даврда 70% (тўда дала нам сиғимига нисбатан) ва ўсиш даврида 60% бўли-. ши керак (Гуцалюк маълумоти).
В.Ф. Беликнинг маълумотига кўра, тупроқ намлиги тўла дала нам сиғимига нисбатан 55-65% бўлганда полиз экинлари яхши ўсган.
Мевалар етилаётган даврда тупроқ намлигининг юқори бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Чунки бу ҳол мевалар ширасининг камайиб кетишига, уларнинг ёмон сақланишига олиб келади баъзан эса ерга тегиб турган жойи чириб кетиши мумкин. Лекин шўрланган ерларда тупроқ намлиги юқори (80%) бўлганда ва ерлар кичик нормада (300 – 400 м3) тез-тез суғорилганда яхши натижа олинмоқда (Пясецкий маълумоти).
Астрахань вилоятидаги қумлоқ сувни яхши ўтказувчи тупроқли ерларда тез-тез ёмғирлатиб суғориб, тупроқ намлигини тўла дала нам сиғимига нисбатан 80% га етказиш йули билан тарвуз етиштириш усулини қўллаш тавсия этилади (Шевченко, Котовскийлар маълумоти).
Полиз экинларини суғориш режими экиш муддатига, ўсимликнинг турига, навига ва ўстириладиган муайян, тупроқ-иклим шароитига қараб белгиланади.
Қовоқ намга энг талабчан ўсимликдир, чунки юқорида айтилгаиидек, унинг илдиз системаси юза жойлашади ва кўп сув буғлатадиган йирик барглари бўлади Қовоқ намга кам талабчан, илдиз системаси бақувват ривожланиши билан фарқ қиладиган тарвуз сувни ундан ҳам кам талаб қилади. Шунниг учун қовун, айниқса, тарвуз, қовоққа нисбатан кам суғорилади.
Ўрта Осиёдаги ер ости сувлари юза жойлашган водийларда полиз экинларини юқори мавсумий норма билан суғориб, улардан мўл ҳосил етиштириш мумкин. Ўзбекистонда сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олиб борилган тажрибаларда ер ости сувлари чуқур (2м) жойлашган ўтлоқ, тупроқли ерларда мавсумий суғориш нормасига боғлиқ ҳолда икки хил ёзги қовун навларининг ҳосили қуйидагича бўлган.
33 - жадвал
Суғоришлар сонининг қовун ҳосилига таьсири.
Ўсув давридаги суғориш сони
|
Суғориш нормаси м3
|
Ҳосил, га\ц
|
Ичиқизил
|
Қизилуруғ
|
6
|
4500
|
169
|
319
|
8
|
6000
|
195
|
366
|
10
|
7500
|
230
|
267
|
Ёзнинг иккинчи ярмида етиштириладиган кузги-қишқи қовун навлари катта норма билан кўп суғорилиши керак. Мазкур институтда олинган маълумотларга кўра, ўсув давридаги суғоришлар сонига қараб Қўйбош нав қовуннинг ҳосили қуйидагича ўзгарган.
34 - жадвал
Ковокдош экинлар сугориш сонининг унинг хосилига таьсири.
Суғоришлар сони
|
8
|
9
|
12
|
Ҳосил, га\ц
|
382
|
410
|
404
|
Полиз экинлари суғорилганда меваларнинг химиявий таркиби сезиларли даражада ўзгаради. Масалан, Ўрта Осиёдаги суғориладиган ерларда етиштириладиган қовун таркибидаги қанд ва С витамин миқдори лалмикор ерларда етиштириладиган қовунникидан анча кам бўлади.
35 - жадвал
Қовуннинг химиявий таркибига суғоришларни таьсири.
Навлар
|
Умумий қанд %
|
С витамин , мг%
|
Ғаллаорол (лалмикор ер)
|
Тошкент (суғориладиган ер)
|
Ғаллаорол (лалмикор ер)
|
Тошкент (суғориладиган ер)
|
Шакаркапалак
|
10.04
|
10.25
|
28.30
|
26.43
|
Оқуруғ
|
11.55
|
9.47
|
28.04
|
24.93
|
Қизилуруғ
|
10.48
|
10.35
|
27.45
|
25.15
|
Қўйбош
|
6.62
|
4.87
|
20.91
|
13.22
|
Гулоби
|
8.91
|
6.02
|
21.16
|
17.01
|
Суғориладиган ерларда полиз экинларини мавсумий суғориш нормаси оширилиши билан таркибидан қанд камайиб боради.
36 - жадвал
Мавсумий суғориш нормасининг қовун таркибидаги
қанд миқдорига таьсири.
Мавсумий суғориш нормаси м3
|
Чўгари
|
Қўйбош
|
Қизилуруғ
|
Оқуруғ
|
5000
|
7.6
|
6.8
|
7.1
|
5.7
|
6000
|
6.5
|
5.8
|
6.0
|
5.0
|
7000
|
6.4
|
5.1
|
5.8
|
4.9
|
8000
|
5.0
|
4.8
|
4.7
|
4.0
|
Поволжьедаги Биково полизчилик тажриба станциясида (Семерикова,) олиб борилган тажрибада мавсумий суғориш нормасига қараб, тарвузнинг мелитопольский 142 навининг меваси таркибидаги умумий қанд миқдори қуйидагича ўзгарган: -1500 м3-7%, 3500 м3-7,5%, 4500 м3-6,5%.
Суғориш таъсирида қовоқ таркибидаги қанд миқдори ҳам анча камаяди, аммо С витамин ортади (Рубин маълумоти).
Экинлар меваси пишиб етилиши даврида суғорилса, шираси айниқса камайиб кетади. Бу даврда суғоришни бутунлай тўхтатиш ёки кам суғориш керак.
Полиз экинларига, айниқса, тупроқда ҳаво яхши алмашиниб туришини талаб қиладиган тарвуз ва қовунга ўта намлик ёмон таъсир этади. Шунинг учун суғориш нормаси 600-700 м3 дан, Ўрта Осиёнинг шимолий районларида 250-300 м3 дан ошмаслиги керак. Суғориш нормаси жуда катта бўлса, мевалар майдалашиб, ҳосилдорлик пасайиб кетади ва ўсимликлар фузариоз сўлиш касаллиги билан кўпроқ, зарарланади ҳамда барглари кўнғир рангга киради. Л. П. Бобкованинг кўрсатишича қовуннинг хар хил навлари ортиқча намликдан турлича таъсирланар экан. Ўзбекистонда кўп таркалган навлардан Аравакаш, Зоми ва бошка нав қовунлар ернинг ўта намланишидан жуда каттик. Сарикқовун, Умирвоки кучсизрок Кизилуруғ эса анча кучсиз таъсирланади.
Қовон ернинг ўта намлигига яхши чидайди, шунинг учун катта – 800-1000 м3 нормада суғорилиши мумкин.
Полиз экинлари одатда юза ёки баъзан чукур узун эгатлар оркали жилдиратиб суғорилади. Ёмғирлатиб суғориш тавсия килинмайди чунки бунда ун-шудринг ва бошка замбурур касалликлари тарқалиши мумкин. Лекин сувни яхши ўтказадиган енгил кумок. тупрокли ерларда экинларни кичик нормада ёмғирлатиб суғориш яхши натижа беради.
Суғориш вақтида сувни кўлоблатиб бериш ярамайди чунки бунда кўпинча ўсимликнинг илдизи чириб палаги сарғайиб кетиши мумкин. Ўрта Осиёда, Астраханда ва Полизчиликнинг бошқа жанубий вилоятларида ўтказилган тажрибалар полиз экинларини кечаси суғориш яхшн натижа беришини кўрсатди.
Ўзбекистондаги ер ости сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда полиз экинлари 500-700 м3 нормада 7-10 марта суғорилади. Ўзбекистан кишлоқ хўжалиги министрлиги ер ости сувларининг жойлашиш сатхига кўра полиз экинларини куйидагича суғориши тавсия килади.
37 - жадвал
Ер ости сувларининг жойлашиш сатҳига ва экиш муддатларига кўра Ўзбекистонда полиз экинларини суғориш режими.
Ер ости сувларининг жойлашиш сатҳига ва экин экиш муддатлари
|
Суғориш
|
Суғориш нормаси, м3
|
Суғориш муддатлари
|
Мавсумий суғориш нормаси, м3
|
Бошланиши
|
Тугаши
|
1 м гача , 10.IV-15.V
|
1
2
3
4
5
|
800
600
600
700
600
|
8. IV
26. IV
6. IV
II-V
21. VII
|
13.V
31.V
10.VI
20.VII
10.IX
|
3300
|
1-2 , 10.IV-15.V
|
1
2
3
4
5
6
7
|
800
600
600
700
700
700
600
|
8.IV
21.IV
I.V
I.VI
I.VII
I.VII
I.IX
|
13.V
20.V
31.V
30.VI
31.VII
31.VIII
20.IX
|
4700
|
2 м дан ортиқ 10.IV-15.V
|
1
2
3
4
5
6
7
8
|
800
600
700
700
700
700
700
700
|
8.IV
21.IV
I.V
I.VI
16.VI
I.VII
16.VIII
6.IX
|
13.V
20.V
31.V
25.VI
10.VII
25.VIII
3.IX
20.IX
|
6300
|
Озарбайжонда иклим ва тупроқ шароитига караб, полиз экинлари 3-6 марта суғорилади. Гуллай бошлаши билан кам суғорилади ёки бутунлай суғорилмайди.
Астрахан вилоятининг кор ва сел сувлари тўпланмайдиган ва енгил бўш структурали тупрокли Беровск тепалигига экиладиган полиз экинлари 500-600 м3 нормада 8-10 мартагача суғорилади. Баъзи вақтларда полиз экинлари бир ёки икки марта суғорилади холос (Велик маълумоти).
Экинларни усув даврида суғориш режими (сувни таксимлаш) масаласига дойрли аник фикр йук. Ўрта Осиёдаги бўз тупрокли ерларда полиз экинлари одатда қабўл қилинган схемага кўра 1-чопиққа кадар (2-4 барг чиқаргунча) 1-2 марта суғорилади. Шундан сўнг узок вакт суғорилмайди. Чунки бу даврда экинлар илдизининг ўсиши тезлашади, вегетатив масса ҳосил бўлиши секинлашиб, мева туга бошлаши тезлашади. Қовуннинг ёзги навлари (Кизилуруғ ва бошқалар) 15-20 кун кузги ва кишки навлари (Куйбош) 25-30 кун суғорилмай туради. Шундан сўнг мева тугиш даврида экинлар тез-тез, хар.10-12 кунда суғорилади. Ҳосили етилиш даврида эса яна кам суғорилади чунки бу даврда берилган сув меваларнинг ширасини камайтиради ва саклашга салбий таъсир кўрсатади.
Дехдонларнинг кўп асрли тажрибасида ишлаб чиқилган юқоридаги бу схема чукур жуда кенг тумток эгатлар оркали суғориш ва ўсимликларни кетмон чопиқ қилиш билан бирга кўлланарди. Шу системада суғориш ва ишлов бериш туфайли экинлар 25-30 кун суғорилмаганда хам ерда етарли миқдорда нам сақланган ва экинлар сувсизликдан қийналмаган. Шунииг учун биринчи чопиқдан кейин экинни узоқ вақт ўтказиб суғориш яхши натижа беради.
Полиз экинлари илмий текшириш муассасалари тавсия килган ва ишлаб чиқаришда кенг қўлланилаётган майда эгатлар оркали жилдиратиб суғорилса ўсимликларнинг усув даврида ер бир текис намланиб туради. Бунда кичик нормада тез-тез суғориш экинлардан мул хосил кўтаришда фойдали ҳисобланади. 1959 ва 1962 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги инстнтутида ковуннинг ёзги икки нави устида олиб борилган тажрибаларда куйидаги натижалар олинган.
.
Хулоса.
-
Хоразм вилояти қовоқ далаларида ун – шудринг касаллиги 2012 – йилда кенг тарқалган бўлиб Хонқа тумани Роззақ фермер хўжалигида 10 – 30 %, Янгибозор тумани Асадбек фермер хўжалигида 3 – 25 %, Хонқа тумани Роззақ фермер хўжалигида қовун далаларида 7 – 18 %, Янгибозор тумани Асадбек фермер хўжалигида 8 – 20 % Хива тумани Истиқлол фермер хўжалигида 16 – 28 %ни ташкил қилади. Хива туманидан бошқа туманларга нисбатан миқдор жихатидан кўпроқ учрайди. Бу ходисани намлик миқдори билан боғлаш мумкин. Хива туманида суғолиладиган сув миқдори Хонқа, Янгибозор туманига нисбатан кам.
-
Қовуннинг ун – шудринг касаллигига қарши қўлланиладиган фунгуцидларга нисбатан биологик самарадорлиги юқори 91 % бўлади. Қовоқ ун – шудринг касаллигига нисбатан тапоз 10 % 1.0 л / га қўлланилганда бошқа фунгуцидларга нисбатан биологик самарадорлиги юқори 93 % бўлади.
-
Қовоқ навларидан Палов кади 282 нави, Испан қовоқи 73 навлари ун – шудринг касаллигига Тунгон, Беручекутская навларига нисбатан чидамли. Қовуннинг Лаззатли, Суюнчи, Саховат, Кичкинтой, Дилхуш навларига нисбатан ун – шудринг касаллигига чидамли хисобланади.
-
Қовун даласи тупроқларига йил 100 – 150 кг дан калийли ўғитлар қўллаш қовун ун – шудринг касаллигига бардошлигини оширади. Касаллик ривожланиши сусая бошлайди.
-
Қовоқдош экинлар қовоқ, қовуннинг ун – шудринг касаллигига чидамли навлар экиш, минерал ўғитларни муддатида ва маьқбул меьёрида қўллаш зарур.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати.
Буриев Х-, Жураев Р., Алимов О. Мева-сабзавотларни caigiauj ва уларга дастлабки ишлов бериш. Тошкент: "Ме^нат", 2002, 184 б. Власов Ю.И., Ларина Э.И. Сельскохозяйственная вирусология. IVU "Колос", 1982, 240 с.
Вянгеляуекайте А.П., Жуклене P.M., Жуклис Л.П., Пилецкис С.А,, Ряпшене Д.К. Вредители и болезни овощных культур. М.: "Агропрог миздат", 1989, 464 с.
Ганиев М.М., Недорезков В.Д. Защита овощей от болезней и вредителей. Справочник огородника. М.: «Колос», 2005, 184 с. Герасимов Б.А., Осницкая Е.А. Вредители и болезни овощных культур. М.: «Сельхозгиз», 1961, 536 с.
Кузнецова Н.Г., Турсуметова Н.К. Рекомендации по защите овоще- бахчевых культур и картофеля от болезней в условиях УзССР. MQX УзССР, Ташкент, 1970, 30 с.
Пересыпкин В.Ф. С.-х. фитопатология. М.: «Колос», 1982, 512 с. Пидопличко Н.М. Грибы - паразиты культурных растений. ОпредФг литель. Том 1. Грибы совершенные. Киев: «Наукова Думка», 1977?, 296 с.
Пидопличко Н.М. Грибы - паразиты культурных растений. Опре^ делитель. Том 2. Грибы несовершенные. Киев: «Наукова Думда», 19776, 300 с.
Пидопличко Н.М. Грибы - паразиты культурных растений. Определитель. Том 3. Пикнидиальные грибы. Киев: «Наукова Думка», 1978, 302 с.
Попкова К.В., Шкаликов В.А., Отройков Ю.М., Лекомцева С.Н., Скворцова С.Н. Общая фитопатология. 2-изд. М.: «Дрофа», 2005, 448 с.
Флетчер Дж. Т. Борьба с болезнями растений в теплицах. Пер. с англ. Под ред. Н.М. Голышина. М.: ВО «Агропромиздат», 1987, 393 с.
Agrios G.N. Plant pathology. 5th ed. Elsevier, 2008, xviii + 922 pp. Alexopoulos C.J., Mims C.W., Blackwell M. Introductory mycology. Wiley - India, 2007, x + 869 pp.
Bernhardt E., J. Dodson, J. Watterson. Cucurbit diseases. A practical guide for seedsmen, growers & agricultural advisors. 1988, Petroseed Co., Inc. Breeders & Growers, California, USA, 48 pp. Gams W., van der AA H.A., van der Plaats A. J., Samson R.A., Stalpers J.A. CBS course of Mycology. Third edition. Inst, of the Royal Neth. Acad.
of Arts and Sci., Baarn, 1987, 139 p.
International Potato Cejiter, 1982. Major potato diseases, insects, and nematodes. Centro Internacional de la papa, Lima, Peru, 98 pp. MacNab A.A., A.F. Sberf, J.K. Springer. Identifying diseases of vegetables. Published by the Penna. State Univ. College of Agric. University Park, 1983, Penna., 62 pp.
Watterson J.C. Tomato diseases. A practical guide for seedsmen, growers & agricultural advisors. 1985, Petroseed Co., Inc. Breeders & Growers, California, USA, 46 p
Абдуллаев Б.Я. Болезни овощных культур и меры борьбы с ними. Автореф. канд. дис. Тащкент, 1994, 23 с.
Алманиязов Э.А. Вирусные болезни бахчевых культур в условиях Казахской ССР Автореф. канд. дис. Л, 1970, 17 с. Андреева Н.И. Состояние защиты с.-х. растений от вредителей, болезней и сорняков в Туркменской ССР. Стр. 18-30 в кн.: Научные исследования по защите растений (м-лы Ср.-Аз. планово-методического сов-я, 8-13 декабря 1958 г.), Ташкент, 1960, 312 с. Арамов А. Кладоспориоз томата на юге Узбекистана. Сельское хозяйство Узбекистана, 1989, №10, с.27-28.
Ахмедова Ф.Г. Материалы к микофлоре юго-западных отрогов Тянь- Шаня. Стр. 101-107 в кн.: Материалы 1 координационного совещания микологов республик Средней Азии и Казахстана. Изд. АН Кирг. ССР, Фрунзе, 1960, 184 с.
Бобомуродов 3, Нарбаева С. Нухат касалликлари ва зараркунан- далари. Узбекистан кищлокхужалиги, 2005, №9, 32 б. Ранек Г., Корчагин B.hj., Тер-Симонян Л.Г. Атлас болезней и вредителей плодовых, ягодных, овощных культур и виноградника. Братислава: «Природа»; М.: «ВО Агропромиздат», 1989, 416 б. Власов Ю.И. Вирусные болезни некоторых с.-х. растений в Узбекистане и Таджикистане. Стр. 3-6 в кн.: Сб. научных фитопаталогиче- ских работ Ср.-Аз. филиала ВИЗР, Ташкент, 1958, 68 с. Власов Ю.И. Вирусное болезни овощных и бахчевых культур в Узбекистане. Стр. 241-247 в кн.: Научные исследования по защите растений (м-лы Ср.-Аз. планово-методического сов-я, 8-13 декабря 1958 г.), Ташкент, 1960, 312 с.
Гамалицкая Н.А. Микромицеты бассейна реки Чон-Кеман. Стр. 80-97 в кн.: Материалы 1 координационного совещания микологов республик Средней Азии и Казахстана. Изд. АН Кирг. ССР, Фрунзе, 1960,184 с.
Гамалицкая Н.А. Микромицеты юго-западной части Центрального Тянь-Шаня. Изд. АН Киргизской ССР, Фрунзе, 1964, 176 с. Гапоненко Н.И. Некоторые данные к семейству пероноспоровых грибов в Средней Азии. Стр. 116-121 в кн.: Материалы 1 координационного совещания микологов республик Средней Азии и Казахстана. Изд. АН Кирг. ССР, Фрунзе, 1960,
Гапоненко Н.И., Ахмедова Ф.Г., Рамазанова С.С., Сагдуллаева М.Ш., Киргизбаева Х.М. Флора грибов Узбекистана. Том 1. Мучнисто- росяные грибы. Ташкент: «Фан», 1983, 362 с. Гербаневская Е.В. Фузариозное увядание дынь. Стр. 7-22 в кн.: Сб. научных фитопаталогических работ Ср.-Аз. филиала ВИЗР, Ташкент, 1958, 68 с.
Головин П.Н. Мучнисто-росяные грибы, паразитирующие на культурных и полезных растениях. Изд. АН СССР, М.-Л, 1960, 267 с. Голышин Н. М. Фунгициды в с.х. М.: «Колос», 1982, 272 с. Гулямова М.Г., Кучми Н.П., Рамазанова С.С., Сагдуллаева М.Ш., Киргизбаева Х.М. Флора грибов Узбекистана. Том 7. Сумчатые грибы. Ташкент: «Фан», 1990, 196 с.
Дьякова Г.А. Русско-англо-немецко-французский фитопатологиче- ский словарь-справочник. М.: «Наука», 1969, 480 с. Ершов И.И., Ореховская М.В. Пероноспороз лука и меры борьбы с ним. Лифлет. М.: «Колос», 1978.
Достарыңызбен бөлісу: |