Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет29/98
Дата12.10.2023
өлшемі4.79 Mb.
#480579
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98
Ўзбек тилининг назарий фонетикаси-1

«Чига той гурунги» ж амияти
- 1919 йилда Тошкентда Фитрат 
бошчилигида ташкил этилган ва Миллий ишлар комиссариати томонидан 
тасдикланган жамият. Бу жамият аъзолари тил, алифбо, имло, адаби&т ва 
маданият масалалари билак шугулланган, шу асосда узбек тили унлиларига 
\а м муносабат билдиришган.
Чузгилар -
унли товуш ларнинг уша даврдаги номи.
Калин чузгилар -
оркз катор (йугон) унлилар: а, о, и, ь.
Ингичка чузгилар —
олд катор унлилар: ä, ö, ü, i.
Бирлашган (муштарак) турк алифбоси -
1927 йилда Бутуниттифок я лги 
турк алифбоси кумитаси пленумида барча туркий тиллар учун кабул килинган 
ягона (умумий) алифбо. Бу алифбода туркий тиллардаги сингармонизм 
хусусиятларн, унлилардаги йугонлик-ингичкалик белгилари хам хисобга 
олинган.
С ингарм онизм - с$Ьнинг асоси ва аффикс таркибидаги унлиларнинг узаро 
уйгунлашуви.
Ф онема о т т е н к а л а р и -фонеманингталаффуздаги реал куринишлари.
В окализм - унли фонемалар тизими.
К онсонантизм - ундош фонемалар тизими.


18-§. Ф он ети кан и н г т а д к и к о т ас п ек тл а р и
I. Юкорида кслтирилган назарий умумлашмалар ва карашлардан маълум 
буладики, тилнинг товуш томони анча мураккаб ходисадир: а) хар кандай 
товушнинг физик-акустик табиати бор; б) хдр кандай нутк товушининг 
биологик асоси (нутк аъзоларининг харакати ва холати билан боглик жихатла- 
ри) мавжуд; в) хар кандай нутк товушлари талаффуз этилади ва эшитилади;
г) хар кандай нутк товушларининг ижтимоий ахамият касб этувчи жихатлари 
бор. Фонетик бирликлар ва элементларнинг ана ш у жихатлари фонетиканинг 
физик-акустик, анатомик-физиологик, перцептив ва лингвистик-функционач 
аспектларида махсус курилади. Бундай аспектлардан хабардор булиш 
фонетиканинг, айникса назарий фонетиканинг ф ан сифатидаги мохиятини 
тугри англашга ёрдам беради.
II. 
Фонетиканинг физик-акустик аспектида
фонетик бирликларнинг 
физик табиати ва акустик жихатлари тадкик килинади, шунинг учун у 
акустик 
фонетика
деб хам номланади, Фонетик бирликларнинг физик табиатига 
товушнинг баландлиги, кучи, тембри, чузикдиги киради. Товуш таркибида 
иштирок этувчи овоз, шовкин, кушимча тон каби компонентлар хам физик- 
акустик омиллар саналади.
1. 
Товушнинг баландлиги
- товушнинг ун пайчалари тебраниши частотаси- 
дан келиб чикадиган сифат белгилари. Маълум вакт улчовида (масалан, бир 
секундда) ун пайчаларининг тебраниш микдори канча куп булса, товуш ш унча 
баланд булади ёки, аксинча, шу вакт улчови хисобида ун пайчалари канча кам 
тебранса, товуш 
шунча паст чикади. Тебранаётган жисмнинг, масалан, ун 
пайчаларининг тинч холатидаги нукгадан икки (карама-карш и) томонга бир 
марта бориб кайтиши битта тула тебраниш саналади, ана шу тула тебраниш 
бир герц
хисобланади, демак, баланд овозда i-ерцлар микдори куп (тебраниш 
зич), паст овозда эса герцлар микдори кам (тебраниш сийрак) булади. 
Инсоннинг эшитиш кобилияти 16 геродан 20000 герцгачадир: 16 герц 
эшитишнинг энг куйи погонаси, 20000 герц эса эшитишнинг энг юкори 
погонаси хисобланади. 16 герцдан паст частотали тебраниш 
инфратовуш, 
20000 герцдан ортик частотали тебраниш эса 
ультратовуш
саналади. Инсон 
оддий сузлашувда 100 герцдан 400 герцгача баландликдаги товушни куллайди. 
Инсоннинг энг паст товуши бас (у 40 герцга теиг), эн г баланд товуши эса соп- 
ранодир (у 170 герцга тенг).
Нуткда овознинг (тоннинг) баланд-паст тарзда тулкинланиши мелодикани 
юзага келтиради, мелодика эса гапнинг ифода максадига ёки эмоционалликка 
кура турларипи белгилашда, синтагмаларни, кириш суз еки киритма гапларни 
ифодалаища мухим восита саналади. Ш уни алохида таъкидлаш керакки, 
тебраниш частотаси нуткда бошка акустик воситалар (ургу, интонация, тембр, 
темп кабилар) билан муносабатга киришиб, м ураккаб товушни хосил килиши 
хам мумкин, бундай мураккаб товушлардан эса турли экспрессив-стилистик


максадларда, айникса, шеърий мисралардаги товуш товланишларини таркиб 
топтиришда фойдаланилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   98




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет