X касб-ҳунар мактаби



бет22/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

Ички назорат бўлими
23-§. Инспектор



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

1350

Инспектор

2342

Мутахассис

О/М

Лавозим вазифалари:
ўқув-таълим жараёнида меъёрий ҳужжатлар ва услубий кўрсатмаларнинг ижро этилиши ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
муассасада ўқув жараёнини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этишбўйича педагог ходимлар ва таркибий бўлинмаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш; 
муассасада таълим сифати ва жараёнини ислоҳ қилиш, такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш; 
педагог ходимлар фаолиятини баҳолашни рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини ташкил этиш; 
муассасада ўқув-таълим жараёнининг ички назоратида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни раҳбариятга тақдим этиш
таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
ўқувчиларнинг билимлари таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар бериш;
таълим сифатини ошириш мақсадида педагог ходимларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш.
Билиши керак:
таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни;
касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
таълим стандартлари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказиши;
педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
олий маълумот, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет