X касб-ҳунар мактаби



бет21/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

22-§. Таъмирловчи-чилангар



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

4627

Таъмирловчи-чилангар

7231

Ишлаб чиқариш

ЎМКҲТ

Лавозим вазифалари:
ишлаб чиқариш устахонасида жиҳозларни ўз вақтида таъмирлаш;
режа жадвалига мувофиқ ускуналарнинг профилактика хизматини амалга ошириш;
ускунанинг муддатидан олдин эскириш сабабларини аниқлаш, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
техник ускуналарни ва машина қисмларини таъмирлаш;
мавжуд ускуналарни ҳисобини юритиш ва эҳтиёт қисмларга ўз вақтида буюртма бериш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш;
ускуналар ва аксессуарларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни ва уни сақлашни таъминлаш;
ўқувчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар ва тушунтириш бериш;
шахсий гигиена ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига жавоб беришни таъминлаш;
ишларни хавфсиз бажариш учун технологик асбоб-ускуналар, қурилмалар ва асбоблардан, усул ва техникалардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
иш вақтида аниқланган барча камчиликлар тўғрисида дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига хабар бериш.
Билиши керак:
хизмат кўрсатиладиган техникаларнинг мақсади, хусусиятлари, механизмлари, техник талаблари, уларга хизмат кўрсатиш нормалари ва фойдаланиш қоидаларини;
иш жойини хавфсиз сақлаш бўйича кўрсатмалари,ички меҳнат қоидаларини;
меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси ва шахсий гигиена қоидаларини;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет