X касб-ҳунар мактаби



бет27/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

Ўқувчилар турар жойи
28-§. Тарбиячи



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

153

Тарбиячи

3320

мутахассис

ЎМКҲТ

Лавозим вазифалари:
ўқувчилар билан дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ташкиллаштириш;
ўқувчилар ётоқхонасида ўқитувчи-гуруҳ раҳбари, педагогик ходимлар, ота-оналар билан маънавий-тарбиявий, маъданий-ташкилий, соғломлаштириш спорт тадбирлари, дарсдан ташқари тадбирларни режалаштириш ва ўтказаиш;
ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтидан самарали фойдаланишини, дарсга, кўрик-танловларга, мусобақаларга тайёргарлигини ташкиллаштириш;
ўқувчиларнинг ётоқхонасида ўзини тутиш қоидалари ва кун тартибига риоя қилишини назорат қилиш;
муассасанинг ёшлар билан ишлаш директор ўринбосари билан ҳамкорликда ўқувчилар турар жойларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар ташкил этиш;
ўқувчиларда меҳнатга бўлган муҳаббатни, ўз касбига бўлган ҳурматни шакллантириш, ўқувчиларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, суҳбатлар ўтказиш;
секция ва тўгарак ишларига йўналтираиш, таътил вақтида ўқувчиларнинг самарали дам олишларини, экскурсияларни ташкиллаштириш.
касб-ҳунар мактабининг имкониятлари, ўқувчиларнинг яшаш жойи ва минтақанинг тарихий-маданий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ўқув-тадқиқот, бадиий-ишлаб чиқариш, маданий ва ҳордиқ чиқариш каби мактабдан ташқари турли тадбирларни ташкил этиш.
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини ривожлантиришнинг, Ўзбекистон Республикасида таълим фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, болалар ва ёшлар (ўспирин)ларни ўқитиш ва тарбиялашга оид меъёрий ҳужжатлар, профессионал таълимни, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат қонунчилигининг устувор йўналишларини;
замонавий таълим тизими учун ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг асосий ва актуал (жуда мухим) назарияларини;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, тарбиявий, дарсдан ташқари ишлар бўйича меъёрий, услубий ва йўриқнома материалларни;
тарбиявий ишлар концепциясини, тарбиявий ишлар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини;
тарбиявий иш услублари асослари, фаолиятга аосланган ёндашувнинг асосий тамойиллари, замонавий педагогик технологияларнинг турлари ва усулларини;
ота-оналар жамоаси билан самарали ишлашга имкон берадиган оилавий муносабатларнинг асосий қонуниятларини;
педагогик, илмий-услубий ва ташкилий-бошқарув масалаларини (педагогика, психология, ёш билан боғлиқ физиология; таълим ташкилоти гигиенаси; фанни ўқитиш методикаси) ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳажмдаги умумназарий фанларнинг асосларини;
педагогика, психология, ёшлар физиологиясини, жамоат ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликдаги ишларни ривожлантиришни.
Малака талаблари:
камида ўрта махсус касбий педагогик маълумот, иш стажи талаб этилмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет