Девонхона
27-§. Инспектор(топшириқларни бажарилишини назорат этиш бўйича)
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
1319
|
инспектор (топшириқларни бажарилишини назорат этиш бўйича)
|
3431
|
Мутахассис
|
ЎМКҲТ
|
Лавозим вазифалари:
Касб-ҳунар мактабга келувчи ва чиқувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олиш, ўз вақтида қайд этилиши ва ижрочиларга топширилишини ташкил этиш;
ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўйиш;
иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштириш.
ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва таҳлил қилиб бориш, улар тўғрисида тегишли ҳисоботларни таълим муассасаси директорига тақдим этиш;
буйруқларини рўйхатга олиш ва ижрочиларга етказиш;
иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш давомида тегишли
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
жисмоний ва юридик шахслардан келган ариза, таклиф ва шикоятларни ҳисобга олиш, уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни тегишли жисмоний
ва юридик шахсларга юбориш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш, раҳбариятга етказиш ва уларни марказси раҳбарияти томонидан қабул қилиниши ва тегишли жавоблар йўлланишини қонунда кўрсатилган меъёрлар асосида амалга оширилишини таъминлаш.
Билиши керак:
иш юритишни ташкил этишни, йиғма жилдлар рўйхат тартиби, ҳолатини,
доимий ва вақтинча сақланадиган йиғма жилдларнинг рўйхатларини;
йиғма жилдларни архивга топшириш муддатлари ва тартибини билиши, девонхонафаолиятига доир тегишли меъёрий ҳужжатларни;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ваёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини билиши талаб этилади.
иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади.
Малака талаблари:
камида ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди.
Достарыңызбен бөлісу: |