Замонавий таълим / современное образование 2016, 11


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Pdf көрінісі
бет2/5
Дата07.07.2022
өлшемі3.3 Mb.
#459640
1   2   3   4   5
boshlan-ich-talimda-integratsiya-intellektual-tara-iyot-omili-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11
Интеллектуал тараққиётни тахмин этган ва унинг ри-
вожи йўлида қатор ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги туб 
ислоҳотларнинг амалга ошишини шартлаётган бугунги гло-
баллашув асри жамиятнинг бир қатор ижтимоий-гуманитар 
соҳа вакилларининг олдига аниқ ва асосланган талаб ларни 
қўймоқда. 
Ҳолбуки, айнан глобаллашув даври бутун 
инсониятнинг келажагига жиддий хатарлар 
солиб келаётганлигини кундалик ҳаёт, қола-
верса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ахборот 
оқими, турли характердаги ва ташқи томон-
дан етарлича англанмаган ғоялар билан 
суғорил ган мафкуралар гирдобида адашмай 
тўғри йўлни танлашида юзага келаётган 
тўсиқлар исботламоқда. 
Жамият ривожи, истиқболи билан боғлиқ 
муаммолар билан шуғулланувчи фанларнинг 
фалсафий масалалари қаторида, таълим фал-
сафаси ҳам инсоннинг таълим олиш жараёни-
даги интеллектуал даражасини ўрганишга ён-
дош ҳолда, шахсни ижтимоий-инсонпарвар-
лик, табиий-илмий жиҳатдан камолга етказиш 
масалалари билан шуғулланади. 
Мантиқан олиб қаралганда ҳам, «таълим» 
сўзи – инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида 
билим бериш; унга тарбиянинг назарий фази-
латлари, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур 
бўлган хулқ нормаларини ва амалий малака-
ларини ўргатишдир.
И.Г.Песталоцци катта дидактик материал 
асосида ўқув фанларининг турли йўналишдаги 
ўзаро боғлиқликларини ёритиб берди. Бунда 
у қуйидаги тамойилларга амал қилди: шахс-
нинг ўз қадр-қимматини англаши; болани та-
биат ато этган қобилият ва имконият асосида 
тарбиялаш; болани ҳар томонлама тарбия 
этишга қаратилган кўргазмалилик
1
. У бир фан-
нинг иккинчи фандан ажратиб олинишидаги 
алоҳида ноўрин жиҳатларини ҳам асослаб 
берди. 
Ўз даврида Я.А.Коменский, К.Д.Ушинский 
каби машҳур Ғарб илғор педагоглари маълум 
муддат таълим тизимида устувор ўринга эга 
бўлган суҳбатга асосланган методларни кес-
1
Основные идеи И.Г.Песталоцци. http://uchitel76.ru/
osnovnye-idei-i-g-pestalocci/. Мурожаат санаси: 2016 йил 
24 март.
кин қораладилар ва бу методларнинг мутлақ-
лигини инкор этдилар. Улар ўз қарашлари 
ҳамда тажрибалари билан бу методларни 
ама лий ва кўргазмали методлар билан тўл-
дириш шартлигини исботлашга ҳаракат қил-
дилар
2

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ис-
ло ҳотларга мувофиқ, таълим-тарбиявий жара-
ёнда жамият ва атроф-муҳит ўртасидаги ало-
қаларни уйғунлаштириш, атроф-муҳитга ижо-
дий муносабатни ўрнатиш ва шакллантириш 
муаммолари муҳим аҳамият касб этади. 
Бугунги кунга келиб, анъанавий ўқитиш 
ўрнини шахсга йўналтирилган ёндашувлар 
эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан қайд этиш 
лозимки, ХХ асрнинг якуни технократик тарақ-
қиётга нуқта қўйиб, гуманитар маданиятнинг 
ибтидосига йўл очди. Куч ва қўрқув мантиғи-
нинг онг ва муҳаббат фалсафасига алмашин-
гани XXI асрнинг ўзига хос стратегиясидир. 
Демак, таълим-тарбияда ҳам амалга ошири-
лувчи ислоҳотлар мана шу мантиққа мос тарз-
да, жамиятга хизмат кўрсатиши лозим. Бу 
ўринда ноанъанавий ўқитиш шакли – интегра-
циянинг аҳамияти янада ошиб боради. Нега-
ки, интеграциянинг даражасига қараб, унинг 
қўлланилиш техникасига кўра, амалга оши-
рилган технологиянинг истиқболини белгилаш 
мумкин бўлади. Зеро, интеграция етарлича 
намоён бўла олган, турли характерли мазмун-
нинг сингдирилиши натижасида янги сифатий 
ҳолатга ўтишда асосий омил бўлиб юзага чиқа 
олувчи фактор ҳисобланади. Интеграция 
чуқур, ноанъанавий таълим билан тавсифлана 
олувчи, турфа характердаги катта ҳажмли ўқув 
2
Shorustamova D.S. Boshlang‘ich ta'lim darslarini integ-
ratsiyalashga pedagogik psixologik yondashuv. Magistr 
akademik darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiyа. – T., 
2014. 
74
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет