ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11
материалининг уйғунлашувини ўзида намоён
этади
1
.
Ҳозирги кунда тобора оммалашиб бораёт-
ган бола шахсини ривожлантиришга қаратил-
ган технологиялар бизнинг юртимизда ҳам
ҳаётга татбиқ этилиб келинмоқдаки, бу ҳолат
Биринчи Президентимиз Ислом Абдуға ниевич
Каримов илгари сурган ғояларини амалга
ошир моқликнинг яна бир самарадор йўли
ҳисобланади.
Хусусан, атроф-муҳитга жиддий муносабат-
ларнинг пойдевори бошланғич синфларда
ўрнатилади.
Инсоннинг билиш қобилияти, уни қуршаб
турган теварак-оламга нисбатан сергак муно-
сабатини тарбиялаш – ўз-ўзидан шаклланиб
қолувчи жараён бўлмасдан, инсоннинг таъ-
лим олиш жараёнидаги комплексли ривожла-
нишини эҳтимол қилувчи: машғулотларни
дарснинг мундарижаси, мазмунига мувофиқ
педагогик технологияларни тўғри ва онгли
қўллашни назарда тутган ҳолда ташкил этиш
талаб этилади.
Бунда педагог асосий эътиборни таълим
олувчининг дунёқарашини кенгайтириш мақ-
садига қаратади. Бу кўпроқ интеграцион тип-
да ўтказиладиган машғулотлар бўлиб, уларни
ташкил этишда ўқитувчи фанлараро интегра-
цияга хос қатор жиҳатларни яхши ўзлашти-
риши лозим бўлади.
Таъкидлаш керакки, интеграция айрим
бўлакларнинг ёки элементларнинг бир-бирига
қўшилиши, бир бутунга айланиши, яхлитлани-
шидир. «Интеграция» тушунчаси XVIII асрдаёқ
Спенсер томонидан изоҳланган эди
2
.
Интегратив таълимни йўлга қўйишдан ол-
дин, унинг таснифи – интегратив таълимнинг
синфларга бўлиниши (классификация) бора-
сида маълум тушунча ҳосил қилиш лозим
бўлади. Педагогика фанлари доктори, профес-
1
Кукушин B.C., Болдырева-Вараксина А.В. Педагогика
начального образования. / Под общ. ред. B.C.Кукушина.
– М.: ИКЦ «МарТ»; Ростов н/Д: Издательский центр
«МарТ», 2005.
2
Shorustamova D.S. Boshlang‘ich ta'lim darslarini
integratsiyalashga pedagogik psixologik yondashuv. Magistr
akademik darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiyа. – T.,
2014.
сор Р.А.Мавлоновада бу тасниф қуйидагича
ифода этилади:
– чегарадош фанлар асосида тузилган
курслар;
– асосий фанлар асосида тузилган курслар;
– умумий илмий тушунчалар, қонуниятлар,
назариялар асосидаги курслар;
– фан эволюцияси билан боғлиқ муаммо-
ларни, табиатни илмий нуқтаи назардан ўрга-
ниш услублари, оламнинг илмий кўринишини
ўрганиш асосидаги курслар;
– комплекс объектлар асосида;
– турли муаммолар асосида;
– фаолият асосида
3
.
Бинобарин, мазкур тадқиқотда урғу бериб
қаралаётган бошланғич таълимдаги интегра-
ция ўз атрофида: ўқиш, математика, табиатшу-
нослик, расм, меҳнат сингари ўқув фанлари
ҳамда инглиз тилини жамлайди.
Ўз дарсини интеграциялашган усулда таш-
кил этаётган ўқитувчи бошланғич синф ўқув-
чи сининг ёши, ақлий ривожланиш даражаси
ва албатта қизиқишлари доирасига мос тарз-
да восита ва усуллар танлайди.
Интеграцион дарс лойиҳасининг тематика-
си ўқув дастурининг қайсидир масаласига те-
гишли бўлиши мумкин, бунда алоҳида қарал-
ган иқтидорли ўқувчилар ва умуман, синф
ўқув чиларидаги мазкур мавзу юзасидан
ўзлаш тириш даражасини белгиловчи билимни
чуқурлаштириш, ўрганиш жараёнини диффе-
ренциаллаштириш мақсад қилиб олинади.
Интеграцион дарс одатдаги дарслардан:
– аниқлиги, ихчамлиги, ўқув материали-
нинг зич кўлами;
– дарснинг ҳар бир босқичида интеграция-
ланаётган ўқув фанларининг ҳар тарафлама
мантиқий шартланганлиги;
– берилаётган ўқув материалидаги кенг
кў ламли ахборотга эгалиги билан ажралиб ту-
ради.
3
Мавлонова Р.А. Бошланғич таълимнинг интеграция-
лашган педагогикаси. Методик қўлланма. – Т.: Низомий
номидаги Тошкент давлат университети, 2005. http://
library.ziyonet.uz/ru/book/33810. Мурожаат санаси: 2016
йил, 24 март.
75
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
|