Замонавий таълим / современное образование 2016, 11


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Pdf көрінісі
бет4/5
Дата07.07.2022
өлшемі3.3 Mb.
#459640
1   2   3   4   5
boshlan-ich-talimda-integratsiya-intellektual-tara-iyot-omili-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 11
Интеграциялашган дарсда мақсадни бир 
неча фанларнинг алоқадорлигини инобатга 
олган ҳолда белгилаш лозим бўлади. 
Бундай машғулотда ўқувчига бериладиган 
топшириқларнинг оптимал юклама кўламини 
зимдан ҳисоб-китоб қилиб олиш керак.
Машғулотни олиб борувчи бир неча ўқув 
фанлари ўқитувчиларининг дарсдаги фаолия-
ти, ҳатти-ҳаракати мувофиқлаштирилиши шарт.
Мазкур машғулотларнинг пировард нати-
жада хулосаланиши талаб қилинади.
Интеграциялашаётган фанларнинг биттаси 
асосий деб олиниши даркор. 
Мисол учун, бошланғич синфларда ўтила-
диган меҳнат дарслари мундарижасида интег-
рация жараёнини кўриб ўтсак. «Қоғоздан са-
ватча ясаш» мавзусидаги машғулотни ўтказиш 
учун ўқитувчи ўз иш фаолиятини қуйидаги 
кетма-кетликда режалаштираркан, бу билан у 
таълим мазмунига қўйилган талабларга мос 
келувчи дарсни лойиҳалаштирган ҳисобланади 
(1-расм).
Ушбу машғулотни табиатшунослик, матема-
тика, одобнома дарслари ҳамда инглиз тили 
билан уйғунлаштириш мумкин бўлади. Бош-
лан ғич синф меҳнат дарсларини интеграцион-
интерфаол шаклда ташкил этишда, қурилиш-
конструкторлик ва техник ўйинлардан фойда-
ланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шу турдаги 
ўйинлар кўмагида ўқитувчи ҳамда ўқувчининг 
креативлиги ошади. Бунда техник мосламалар, 
қурилиш деталлари тўплами, конструкторлар, 
меҳнат ўйин қуролларининг баъзи турлари, 
механик, магнит, электр, электрон ва бошқа 
қурил маларга урғу берилиб қолмасдан, ўқув-
чилар ижодкорлиги учун аудиовизуал-мульти-
медиа воситалари ва техник предметларга 
ўрин ажратилади.
Бундай ўйинлар болаларнинг мазкур ёш ху-
сусиятларига мўлжалланган бўлиши билан 
бирга, улардан мустақил сюжетли ўйинларда, 
ўқув чиларнинг тадқиқотчилик хусусиятларини 
такомиллаштирувчи билишга оид ўйинларда 
фойдаланиш мумкин. Бошланғич синф ўқув-
чилари учун ҳақиқий меҳнат қилишга ёрдам 
берадиган ўйинларга мўлжалланган: болалар 
тикув, тўқув ва тўқимачилик машиналари, бо-
лалар қишлоқ хўжалиги ва маиший меҳнат 
қуроллари, бадиий-декоратив ва босма ишлар 
тўпламлари ҳақиқий маънода меҳнат дарсла-
рини мароқли ва севимли жараёнга айланти-
ра олади. 
Шунингдек, дарс жараёнида муайян меҳнат 
топшириғини бажариш жараёнига оид элек-
трон тақдимотлар, дарснинг интеграцион 
қиёфасини таъминловчи: табиатшунослик, ма-
тематика, она тили ва одобнома, жисмоний 
маданият сингари фанлараро боғлиқликка 
ишора қилувчи турли видеороликларни на-
мойиш этиш ўринлидир. 
Масалан, қоғоздан ҳар хил шакл ва ўйин-
чоқлар ясаш санъатига доир машғулотда шак-
ли ясалаётган жониворга оид эртак, мульт-
фильм эпизодлари экранда намойиш этилиши, 
ўқувчилар томонидан мавзуга оид шеър ва 
мақолларнинг ифодали ўқиб берилиши синга-
ри воситалар жараённи тезлаштиради, интен-
сивлаштиради. 
Қолаверса, табиат жонзотларини ўрганишга 
қаратилган «Мен кимман?», тикув, ёпишти-
риш, ясаш, тўқиш топшириқларини тез муд-
датда бажаришга ўргатувчи «Эстафета», ранг-
лар ва шаклларни ўргатувчи «Хўп» каби ри-
вожлантирувчи ўйинларни ўтказиш ҳам дарс-
нинг талаб даражасида муваффа қиятли 
бў ли шини таъминлайди. 
Шундай қилиб, интеграцион таълимнинг 
самараси таълим шаклини тўғри, педагогик 
асосланган тарзда танлаш билан кескин ра-
вишда боғлиқ бўлиб, бунда ҳар уч турдаги: 
таъ лимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақ-
сад ларнинг чуқур таҳлили талаб қилинади. 
Предметлараро интеграцияни, шунингдек, 
соғлом муҳит, ўзаро ҳурмат ва ижодий ҳам-
корлик ҳукм сурган педагогик жамоадагина 
амалга ошириш мумкин бўлади. 
Интеграцион дарснинг ютуқли жиҳатлари 
қуйидагилардан иборат:
1. Бу турдаги машғулотларда бола оламни 
бир бутун, яхлит ҳолда тасаввур этишни бош-
лайди.
2. Бола потенциали ривожланади, теварак-
атрофни катта қизиқиш билан ўрганишга ки-
ришади, ҳодисалар унинг онгида мантиқий, 
76
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет