7
Э.Каримов, О.Шарафиддинов, Н.Каримов, А.Алиев, Б.Қосимов, О.Сафаров
каби адабиётшуносларнинг китоб ва мақолалари яратилди
4
.
Ғози Олим Юнусовнинг фольклоршунослик фаолияти ҳақида Тўра
Мирзаевнинг “Ҳоди Зариф суҳбатлари” китобидагина айрим маълумотлар
келтириб ўтилган
5
.
Элбек ижодини ўрганиш ХХ асрнинг 80-йилларидан бошланган бўлиб,
Н.Қобуловнинг “Элбек” (1988) адабий портрети Элбекнинг серқирра ижодий
фаолияти ҳақида дастлабки қимматли маълумотларни бера олади. А.Алиев
“Элбек ва давр адабий жараёни” мақоласида шахсга сиғиниш даврида
мамлакат бошига тушган даҳшатли воқеа-ҳодисаларни холис таҳлил қилиш,
улардан тўғри хулосалар чиқариш адабиётимиз ва маданиятимизнинг бундан
буёнги тараққиётини белгилаб беришини алоҳида уқтириб, ўзи ҳам Элбек
ижоди таҳлилига киришади
6
.
Элбек ижодий фаолияти Ҳ.Узоқов томонидан ҳам ўрганилиб, у
Элбекнинг бир қатор асарларини топди ва уларни саралаб, “Момагулдурак”
тўпламини 1993 йилда, “Танланган асарлар”ини 1999 йилда нашр эттирди. У
мазкур китобларга сўзбоши ва сўнгсўз ёзар экан,
адиб ижодига хос
хусусиятларни йирик бир мақола доирасида ёритиб берди. Айни пайтда
Ҳ.Узоқов матбуотда Элбек ҳақида “Ўткир методист муаллим эди”, “Ўз
элининг беги эди”
сингари мақолаларини ҳам эълон қилди
7
.
Элбек ижодига шунингдек, С.Мамажонов, Ш.Турдиев, Р.Иноғомов,
Т.Қаҳҳор каби қатор адабиётшунослар ҳам муносабат билдирган бўлсалар,
С.Тиллахонов “Хотиралар”ида Чўлпон, Санжар Сиддиқ, Абдулла Қодирий
сингари ёзувчи-шоирлар қатори Элбек ҳақида ҳам махсус тўхталган
8
.
Бироқ
мазкур мақола ва тадқиқотлар Элбекнинг фольклоршунос ҳамда ўз асарлари
таркибида фольклор намуналарини маҳорат билан қўллай олган ижодкор
сифатидаги қиёфасини яхлит тарзда тасаввур этиш имконини бермайди.
4
Хўжаев Ф. Танланган асарлар. Уч томлик. 1-том. – Тошкент, 1976. – Б. 98-99; Айний С. Таърихи инқилоби
Бухоро. – Душанбе: Адиб, 1987. – С. 40-102; Саъдий А. Ўзбек ёш шоирлари. Фитрат // Туркистон, 1923,10-
12 декабрь; Олимжон Ҳ. Фитратнинг адабий ижоди ҳақида // Совет мактаби, 1936, № 5. – Б. 53-71; Каримов
Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Ташкент: Фан, 1979; Каримов Н. Мавлоно Фитрат // Фан ва
турмуш, 1990. №7; Шарафуддинов О. Фитрат // Ёшлик, 1990. №5; яна: Абдурауф Фитрат ва “Ҳинд сайёҳи”
қиссаси / Сардафтар саҳифалари. Мақолалар, хотиралар. – Тошкент: Ёзувчи, 1999. – Б. 114-147; Алиев А.
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат. – Тошкент, 1991; Қосимов Б. Маслак-дошлар: Беҳбудий, Ажзий,
Фитрат. – Тошкент: Шарқ НМК, 1994. – Б. 74; Сафаров О. Исёнкор ва фидойи сиймо (Абдурауф Фитрат
ижодига оид кузатишлар) / Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихидан лавҳалар. Мақолалар ва рисолалар.
– Бухоро: “Дурдона”, 2015. – Б. 180-229.
5
Мирзаев Т. Ҳоди Зариф суҳбатлари. – Тошкент: “SHAMS-ASA”, 2013. – Б. 23-43.
6
Қобулов Н. Элбек. – Тошкент: Адабиёт ва
санъат, 1988; Алиев А. Элбек ва давр адабий жараёни //
Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1989, 20 октябрь; яна ўша: Ижоди билан қайтди // Тошкент ҳақиқати, 1989,
24 июнь.
7
Узоқов Ҳ. Эрк йўлида эрксиз кетган фидоий / Элбек. Танланган асарлар. – Тошкент: Шарқ, 1999. – Б. 2-20;
яна ўша: Истиқлол йўлида узилган наво / Элбек. Момагулдурак. – Тошкент: Чўлпон, 1993. – Б. 132-140;
Ўткир методист муаллим эди // Бошланғич таълим. – Тошкент, 1994. – №1. – Б. 10-13; яна ўша: Ўз элининг
беги эди // Қишлоқ ҳаёти. – Тошкент, 1998, 20 октябрь.
8
Мамажонов С. Ёрқин излар // Совет Ўзбекистони. – Тошкент, 1989. – 2 июль; Турдиев Ш. Юлдузга тош
отмайдилар // Саодат. – Тошкент, 1991. – № 10-11; Иноғомов Р. Маданиятимизнинг улкан намояндаси //
Халқ сўзи. – Тошкент, 1999, 12 июнь; Қаҳҳор Т. Элбек ижодининг чет элларда ўрганилиши // Шарқ юлдузи.
– Тошкент, 2002. – №1. – Б. 140-145; Тиллахонов С. Хотиралар // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 2002. – № 1.
– Б. 147-148.
8
Хуллас, Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек ўзбек фольклоршунос-
лиги саҳифаларида ўзига хос ном қолдирган олимлардандир. Шунингдек,
Фитрат ва Элбек халқ оғзаки ижодига хос бадиий тасвир услуби ва
воситаларидан, жанр, мотив ва оҳангидан
фойдаланиб, миллий ҳаёт
манзараларини жонли лавҳаларда акс эттира олган маҳоратли ижодкорлар
ҳамдир. Бинобарин, уларнинг ўзбек фольклоршунослиги тараққиётига
қўшган улуши ва ХХ аср бошлари ўзбек адабиётига фольклор намуналарини
сингдириш маҳоратини махсус ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Достарыңызбен бөлісу: