Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-



Pdf көрінісі
бет4/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация республика фан ва 
технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни 
маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни 
шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Абдурауф Фитратнинг 
адабиётшунослик, адабий танқидчилик ва драматургиядаги маҳорати, 
ижтимоий-фалсафий, тарихий-ҳуқуқий, педагогик қарашлари, тилшунослик 
меросини ўрганиш соҳасида қатор тадқиқотлар яратилган
2
, лекин унинг 
фольклоршунослик фаолияти ҳамда фольклордан ўз ижодида бадиий-эстетик 
мақсадда фойдаланиши, асарларидаги фольклоризмлар табиати ва 
вазифаларини монографик жиҳатдан ўрганишга қаратилган махсус тадқиқот 
йўқ. Бундай фикрни Элбек тўғрисида ҳам айтиш мумкин. 
Фитрат ҳаёти ва ижоди хорижда ҳам бирмунча ўрганилган. Бу ҳақда 
таниқли ўзбек фитратшуноси Ҳ.Болтабоевнинг “Фитрат ва жадидчилик” 
монографиясида маълумотлар билан бирга америкалик Эдвард Оллворт, 
франциялик Элен Каррер д`Энкаус, япониялик Хисао Кўматсуларнинг 
Фитрат тўғрисидаги мақолалари таржимаси иловалари келтирилган
3
.
Фитрат ижодий фаолияти ҳақида ўз даврида Ф.Хўжаев, Садриддин 
Айний, Абдураҳмон Саъдий, Ҳамид Олимжонлар илмий-танқидий мақолалар 
эълон қилган бўлсалар, замонавий ўзбек адабиётшунослигида дастлаб 
2
Болтабоев Ҳ. ХХ аср бошлари ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси: Филол. фан. д-ри... 
дисс. – Тошкент, 1996; Ғаниев И.М. Фитрат драмалари поэтикаси: Филол. фан. д-ри... дисс. – Тошкент, 1998; 
Жўрақулов У.Ҳ. Фитратнинг тадқиқотчилик маҳорати (Ўзбек адабиёти тарихига оид тадқиқотлари 
мисолида): Филол. фан. номз... дисс. – Тошкент, 1998; Давурбоева Н.А. Фитрат драмаларида миллий 
озодлик ғоясининг талқини: Филол. фан. номз... дисс. – Тошкент, 1999; Эргашев Б. Из истории становления 
и развития общественно-политических идей джадидизма, идеология младобухарцев: Автореф. дисс. док-ра 
философских наук. – Ташкент, 1993; Ғойибова Ш.О. Абдурауф Фитратнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари: 
Фалсафа фан. номз... дисс. – Тошкент, 1996; Эргашева М. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий 
қарашлари: Юридик фан. номз... дисс. – Тошкент, 2002; Ахатова Д.А. Абдурауф Фитратнинг маърифий-
педагогик қарашлари: Пед. фан. номз... дисс. – Тошкент, 1998; Абдужалилова Ш.А. А.Фитратнинг оила 
тарбиясига оид қарашлари: Пед. фан. номз... дисс. – Тошкент, 2005; Қурбонова М.М. Фитратнинг 
тилшунослик мероси: Филол. фан. номз... дисс. – Тошкент, 1993; Саидов Ё.С. Фитрат бадиий асарлари 
лексикаси: Филол. фан. номз... дисс. – Тошкент, 2001.
3
Болтабоев Ҳ. Хорижий фитратшуносликдан лавҳалар / Фитрат ва жадидчилик. – Тошкент: Ўзбекистон 
Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. – Б. 225- 273. 



Э.Каримов, О.Шарафиддинов, Н.Каримов, А.Алиев, Б.Қосимов, О.Сафаров 
каби адабиётшуносларнинг китоб ва мақолалари яратилди
4

Ғози Олим Юнусовнинг фольклоршунослик фаолияти ҳақида Тўра 
Мирзаевнинг “Ҳоди Зариф суҳбатлари” китобидагина айрим маълумотлар 
келтириб ўтилган
5
.
Элбек ижодини ўрганиш ХХ асрнинг 80-йилларидан бошланган бўлиб, 
Н.Қобуловнинг “Элбек” (1988) адабий портрети Элбекнинг серқирра ижодий 
фаолияти ҳақида дастлабки қимматли маълумотларни бера олади. А.Алиев 
“Элбек ва давр адабий жараёни” мақоласида шахсга сиғиниш даврида 
мамлакат бошига тушган даҳшатли воқеа-ҳодисаларни холис таҳлил қилиш, 
улардан тўғри хулосалар чиқариш адабиётимиз ва маданиятимизнинг бундан 
буёнги тараққиётини белгилаб беришини алоҳида уқтириб, ўзи ҳам Элбек 
ижоди таҳлилига киришади
6
.
Элбек ижодий фаолияти Ҳ.Узоқов томонидан ҳам ўрганилиб, у 
Элбекнинг бир қатор асарларини топди ва уларни саралаб, “Момагулдурак” 
тўпламини 1993 йилда, “Танланган асарлар”ини 1999 йилда нашр эттирди. У 
мазкур китобларга сўзбоши ва сўнгсўз ёзар экан, адиб ижодига хос 
хусусиятларни йирик бир мақола доирасида ёритиб берди. Айни пайтда 
Ҳ.Узоқов матбуотда Элбек ҳақида “Ўткир методист муаллим эди”, “Ўз 
элининг беги эди”
сингари мақолаларини ҳам эълон қилди
7

Элбек ижодига шунингдек, С.Мамажонов, Ш.Турдиев, Р.Иноғомов, 
Т.Қаҳҳор каби қатор адабиётшунослар ҳам муносабат билдирган бўлсалар,
С.Тиллахонов “Хотиралар”ида Чўлпон, Санжар Сиддиқ, Абдулла Қодирий 
сингари ёзувчи-шоирлар қатори Элбек ҳақида ҳам махсус тўхталган
8
. Бироқ 
мазкур мақола ва тадқиқотлар Элбекнинг фольклоршунос ҳамда ўз асарлари 
таркибида фольклор намуналарини маҳорат билан қўллай олган ижодкор 
сифатидаги қиёфасини яхлит тарзда тасаввур этиш имконини бермайди. 
4
Хўжаев Ф. Танланган асарлар. Уч томлик. 1-том. – Тошкент, 1976. – Б. 98-99; Айний С. Таърихи инқилоби 
Бухоро. – Душанбе: Адиб, 1987. – С. 40-102; Саъдий А. Ўзбек ёш шоирлари. Фитрат // Туркистон, 1923,10-
12 декабрь; Олимжон Ҳ. Фитратнинг адабий ижоди ҳақида // Совет мактаби, 1936, № 5. – Б. 53-71; Каримов 
Э. Развитие реализма в узбекской литературе. – Ташкент: Фан, 1979; Каримов Н. Мавлоно Фитрат // Фан ва 
турмуш, 1990. №7; Шарафуддинов О. Фитрат // Ёшлик, 1990. №5; яна: Абдурауф Фитрат ва “Ҳинд сайёҳи” 
қиссаси / Сардафтар саҳифалари. Мақолалар, хотиралар. – Тошкент: Ёзувчи, 1999. – Б. 114-147; Алиев А. 
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат. – Тошкент, 1991; Қосимов Б. Маслак-дошлар: Беҳбудий, Ажзий, 
Фитрат. – Тошкент: Шарқ НМК, 1994. – Б. 74; Сафаров О. Исёнкор ва фидойи сиймо (Абдурауф Фитрат 
ижодига оид кузатишлар) / Бухоро адабий ҳаракатчилиги тарихидан лавҳалар. Мақолалар ва рисолалар.
– Бухоро: “Дурдона”, 2015. – Б. 180-229.
5
Мирзаев Т. Ҳоди Зариф суҳбатлари. – Тошкент: “SHAMS-ASA”, 2013. – Б. 23-43. 
6
Қобулов Н. Элбек. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1988; Алиев А. Элбек ва давр адабий жараёни // 
Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1989, 20 октябрь; яна ўша: Ижоди билан қайтди // Тошкент ҳақиқати, 1989, 
24 июнь. 
7
Узоқов Ҳ. Эрк йўлида эрксиз кетган фидоий / Элбек. Танланган асарлар. – Тошкент: Шарқ, 1999. – Б. 2-20; 
яна ўша: Истиқлол йўлида узилган наво / Элбек. Момагулдурак. – Тошкент: Чўлпон, 1993. – Б. 132-140; 
Ўткир методист муаллим эди // Бошланғич таълим. – Тошкент, 1994. – №1. – Б. 10-13; яна ўша: Ўз элининг 
беги эди // Қишлоқ ҳаёти. – Тошкент, 1998, 20 октябрь. 
8
Мамажонов С. Ёрқин излар // Совет Ўзбекистони. – Тошкент, 1989. – 2 июль; Турдиев Ш. Юлдузга тош 
отмайдилар // Саодат. – Тошкент, 1991. – № 10-11; Иноғомов Р. Маданиятимизнинг улкан намояндаси // 
Халқ сўзи. – Тошкент, 1999, 12 июнь; Қаҳҳор Т. Элбек ижодининг чет элларда ўрганилиши // Шарқ юлдузи. 
– Тошкент, 2002. – №1. – Б. 140-145; Тиллахонов С. Хотиралар // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 2002. – № 1.
– Б. 147-148. 



Хуллас, Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек ўзбек фольклоршунос-
лиги саҳифаларида ўзига хос ном қолдирган олимлардандир. Шунингдек, 
Фитрат ва Элбек халқ оғзаки ижодига хос бадиий тасвир услуби ва 
воситаларидан, жанр, мотив ва оҳангидан фойдаланиб, миллий ҳаёт 
манзараларини жонли лавҳаларда акс эттира олган маҳоратли ижодкорлар 
ҳамдир. Бинобарин, уларнинг ўзбек фольклоршунослиги тараққиётига 
қўшган улуши ва ХХ аср бошлари ўзбек адабиётига фольклор намуналарини 
сингдириш маҳоратини махсус ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет