Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Диссертация мавзусининг иш бажарилган олий таълим муассаса-



Pdf көрінісі
бет5/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

Диссертация мавзусининг иш бажарилган олий таълим муассаса-
сининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация Бухоро давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси 
Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Ғарбу Шарқ адабий 
анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасининг IV-V 
жилдлари доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср бошларида ўзбек фольклорининг 
ўрганилиши тарихини Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек 
фаолияти мисолида ёритиш, уларнинг ўзбек 
фольклоршунослиги 
шаклланиши ва назарий тараққиётидаги улушини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
ХХ аср бошларида ўзбек фольклорининг ёзиб олиниши ва ўрганилиши 
тарихига назар солиш асосида ўзбек фольклоршунослигининг ушбу давр 
тараққиёт босқичига хос хусусиятлар ҳамда етакчи тамойилларни аниқлаш; 
ХХ аср бошларида ўзбек фольклоршунослигининг алоҳида фан 
сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган ижтимоий омилларни белгилаш; 
давр фольклоршунослигининг илмий-назарий ва амалий йўналишларини 
ёритиш; 
Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбекнинг ўзбек фольклор-
шунослиги тараққиётида тутган ўринлари ҳамда фольклоршунос сифатидаги 
фаолиятларини асослаш;
Фитрат ва Элбек бадиий ижодидаги фольклоризмларнинг турлари ва 
эстетик вазифаларини кўрсатиб бериш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида Абдурауф Фитрат, Ғози Олим 
Юнусов ва Элбекнинг фольклоршуносликка оид мақолалари, тўпламлари, 
илмий-методик асарлари танланди. Зарур ўринларда Фитрат ва Элбекнинг 
бадиий асарларига ҳам мурожаат қилинди. 
Тадқиқотнинг предметини ХХ аср бошларида ўзбек фольклорининг 
ўрганилиши тарихи ва бунда Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ҳамда 
Элбекнинг ўрни масаласи ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда биографик, 
таснифлаш, тавсифлаш, тарихий-қиёсий, контекстуал, психоаналитик
этнофольклористик таҳлил усулларидан фойдаланилди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет