13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари
(турлари бўйича) (013)
448. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётининг дебетида акс эттирилади.
013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.
013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган давр тугаши билан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |