Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Сотувчи корхонага асосий воситаларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
|
0610
|
9210
|
2
|
Сотувчи корхонага номоддий активлар ва материаллар бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
|
0610
|
9220
|
3
|
Сотувчи корхонага маҳсулот, товар, иш, хизматларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
|
0610
|
9010, 9020, 9030
|
4
|
Сотувчи корхонага ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни бериш йўли билан қимматли қоғозларни харид қилиш
|
0610
|
9220
|
5
|
Қимматли қоғозлар узоқ муддатли инвестициялар сифатида текинга олинганда
|
0610
|
8530
|
6
|
Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозлари харид қилинганда
|
0610
|
5010-5530
|
7
|
Дебиторлик қарзлари ҳисобига қимматли қағозларнинг харид қилиниши
|
0610
|
Олинадиган
счётлар
|
8
|
Қисқа муддатли инвестициялар таркиби ўзгартирилганда (реструктуризация)
|
0610
|
5810-5890
|
9
|
Таъсисчиларнинг корхона устав капиталига уларнинг улуши сифатида берилган қимматли қоғозларнинг қиймати
|
0610
|
4610
|
10
|
Корхона қимматли қоғозларга тегишли ҳуқуқлар унга ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома олди
|
0610
|
6990, 7920
|
11
|
Облигациялар ва бошқа қарзга оид қимматли қоғозларнинг харид ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ:
а) номинал қиймати харид кийматидан юқори;
б) харид қиймати номинал қийматдан юқори.
|
0610
9690
|
9590
0610
|
12.
|
Чет эл валютасидаги узоқ муддатли инвестициялар билан боғлиқ операциялар бўйича курс фарқлари:
Ижобий
Салбий
|
0610
9620
|
9540
0610
|
13
|
Узоқ муддатли инвестицияларни:
а) шўъба хўжалик жамиятларида;
б) қарам хўжалик жамиятларида;
в) чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарда акс эттириш.
|
0620
0630
0640
|
9010-9030, 9210-9220
|
14
|
Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг қопланиши (сотиб олиниши)
|
5110-5530
|
0610
|
15
|
Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг сотилиши
|
9220
|
0610
|
7-§. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни
ҳисобга олувчи счётлар (0700)
61. Қурилаётган (таъмирланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг (шунингдек лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий";
0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий".
62. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар, шунингдек шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.
63. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётларда (0700) монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар: транспорт воситалари, мустақил турувчи станоклар, қурилиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш воситалари, инвентарлар, ўлчов асбоблари ва бошқалар ҳисобга олинмайди. Монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни харид қилиш харажатлари улар корхонага келиб тушиши билан бевосита 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" счётида акс эттирилади.
64. Асбоб-ускуналар ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700)да корхона омборларига ушбу қийматликларни етказиб бериш ва тайёрлаш харажатлари ҳамда харид қилиш (тайёрлаш) баҳолари қийматидан ташкил топадиган ҳақиқий харид қилиш таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Корхонанинг устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари ҳисобига киритилган асбоб-ускуналарни кирим қилиш 0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий", 0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий" счётларининг дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредити бўйича акс эттирилади.
65. Қурувчи (буюртмачи) томонидан қурилиш майдонига келтирилган монтаж ва ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар пудратчи томонидан балансдан ташқари 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счётига қабул қилинади. Ушбу монтажга берилган асбоб-ускуналар ёки уларнинг қисмлари қийматини пудратчи балансдан ташқари 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счётидан ҳисобдан чиқаради. Пудратчига берилган, бироқ доимий фойдаланиш жойига ўрнатиш ва монтаж қилиш ҳали бошланмаган асбоб-ускуналар қиймати қурувчида ҳисобдан чиқарилмайди.
(0700) Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб асбоб-ускуналарнинг турлари ва сақланиш жойлари бўйича юритилади.
66. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |