Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган



бет89/112
Дата03.01.2022
өлшемі1.78 Mb.
#451945
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112
Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши


Дебет

Кредит


1

Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи


9110

2810 - 2830

2

Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи


9110

1110, 1120

3

Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи


9110

2110

4

Сотилган товарларнинг таннархи


9120

2910-2990

5

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи


9130

2010, 2310, 2710

6

Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)


9140

6010

7

Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:







а) асосий моддий захиралар:







захираларнинг ўсиши;

1010-1090

9150

захираларнинг камайиши;

9150

1010-1090

б) тугалланмаган ишлаб чиқариш:







ўсиш;

2010

9150

камайиш;

9150

2010

в) тайёр маҳсулот:







захираларнинг ўсиши;

2810

9150

захираларнинг камайиши;

9150

2810

г) товарлар:







захираларнинг ўсиши;

2910-2990

9150

захираларнинг камайиши.


9150

2910-2990

8

Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш” счётининг ёпилиши


9910

9140

9

Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг ёпилиши


9910

(9150)


9150

(9910)


10

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши


9910

9110, 9120, 9130



3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг

чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)
388. Корхонага тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”.
389. 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.

Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Жорий ҳисобот даврида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” (жорий қисми) ёки 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади.

Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредити бўйича 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётининг дебетига 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади.

9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентарь объектлари бўйича алоҳида юритилади.


390. 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек шу билан боғлиқ амалга оширилган харажатлар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун корхонага тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига, шунингдек ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.



Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади.
391. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)нинг боғланиши:


Т/р



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет