4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)
439. 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади.
Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.
004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона - комитентлар бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |