Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг



бет104/112
Дата03.01.2022
өлшемі1.78 Mb.
#451945
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг

зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007)
442. 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.

Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти кредитланади.

007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет