9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - берилган (009)
444. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |