Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар сарфланди
|
2610
|
1010-1090
|
2
|
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши
|
2610
|
2010, 2310
|
3
|
Ўзида ишлаб чиқарилган яроқсиз ярим тайёр маҳсулотлар аниқланди ва ҳисобдан чиқарилди
|
2610
|
2110
|
4
|
Умумишлаб чиқариш харажатларининг улуши яроқсиз маҳсулотлар таннархига киритилди
|
2610
|
2510
|
5
|
Харидорга яроқсиз маҳсулот ўрнига юборилган маҳсулот таннархи
|
2610
|
2810
|
6
|
Яроқсиз маҳсулотларни тузатишда ва кафолатланган таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчилардан олинган хизматлар
|
2610
|
6010
|
7
|
Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотларгатегишли ягона ижтимоий тўлов бўйича харажатлар
|
2610
|
6520
|
8
|
Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича меҳнат ҳақи суммаси ҳисобланди
|
2610
|
6710
|
9
|
Яроқсиз маҳсулотларнинг қайтарилиши ва бошқалар билан боғлиқ суммаларнинг ҳисобдор шахслар ҳисобидан чиқарилиши
|
2610
|
4220-4290 6970
|
10
|
Истемолчилар томонидан олинган яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича қилинган харажатлари учун уларга бўлган қарз
|
2610
|
6990
|
11
|
Яроқсиз маҳсулотни тузатишдан қолган ва якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришдан олинган моддий қийматликларнинг (фойдаланиш мумкин бўлган баҳосида) кирим қилиниши
|
1010-1090
|
2610
|
12
|
Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилди
|
2010, 2310
|
2610
|
13
|
Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарар етказган айбдор ишчилар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди
|
4730
|
2610
|
14
|
Компенсация қилинмайдиган ўтган йилларнинг яроқсиз маҳсулотларидан йўқотишлар зарарга ҳисобдан чиқарилди
|
9430
|
2610
|
10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни
ҳисобга олувчи счётлар (2700)
133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётида амалга оширилади.
Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида корхонанинг мақсади бўлган фаолияти маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади.
134. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётнинг дебетига товар-моддий захиралар, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредити бўйича товар моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
135. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |