Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Молиявий ижара бўйича тўловларнинг жорий қисми
|
4810
|
0920
|
2
|
Оператив ижара бўйича олинадиган суммаларни ҳисоблаш
|
4820
|
9350
|
3
|
Ижара бўйича қарзларни қоплаш учун ижарачилардан суммалар келиб тушди
|
5010-5530
|
4810, 4820
|
4
|
Олинган векселлар бўйича фоизлар ҳисобланди
|
4830
|
9530
|
5
|
Мижозлардан келиб тушадиганлар акс эттирилди:
а) фоизлар;
б) дивидендлар;
в) роялти.
|
4830
4840
4850
|
9530
9520
9510
|
6
|
Корхонанинг банкдаги счётига фоизлар ва дивидендлар келиб тушди
|
5110-5530
|
4830, 4840
|
7
|
Бошқа ташкилотлардан роялтининг келиб тушиши
|
5110-5530
|
4850
|
8
|
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар счётида аниқланган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, хатолар бўйича мол етказувчиларга даъво билдирилди
|
4860
|
0710-0720
|
9
|
Капитал қурилиш учун илгари тўланган, ҳажмнинг ошиб кетиши, баҳоларнинг номутаносиблиги ва счётлардаги хатолар бўйича пудратчиларга даъво билдирилди
|
4860
|
0810-0890
|
10
|
Баҳоларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар бўйича товар-моддий захираларнинг камомади бўйича мол етказиб берувчиларга даъво билдирилди
|
4860
|
1010-2990
|
11
|
Камомадлар, счётлардаги хатолар, сифат бўйича даъво билдирилди (1510-счётдан фойдаланилганда)
|
4860
|
1510
|
12
|
Корхона счётларидан нотўғри олинган суммалар бўйича банкка даъво билдирилди
|
4860
|
5110-5530
|
13
|
Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилишда мол етказиб берувчиларга даъволар билдирилди
|
4860
|
6010
|
14
|
Бошқа корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун тан олинган жарима, пеня ва неустойкалар суммаси
|
4860
|
9330
|
15
|
Қониқтирилмаган даъво суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларга олиб борилди
|
Харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар
|
4860
|
16
|
Ажратилган бўлинмалар томонидан турли ташкилотларга хизмат кўрсатилди
|
4890
|
6110
|
17
|
Бошқа корхоналар ва шахслар ҳисобидан ходимларга тегишли бўлган суммалар
|
4890
|
6710
|
10-§. Даргумон қарзлар бўйича
резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)
215. Даргумон қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётида амалга оширилади.
216. Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича даргумон қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига олиб борилади.
Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон қарз сифатида тан олинади.
Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида корхонанинг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади.
Резерв ҳажми ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.
Илгари корхона томонидан даргумон қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида ва 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даргумон қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади.
217. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |