1-§. Кассадаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5000)
221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”;
5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”.
Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин.
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |