Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қЎйиладиган давлат талаблари тошкент-2012 Кириш


СОҲА: Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена



бет4/8
Дата15.06.2016
өлшемі0.72 Mb.
#137952
1   2   3   4   5   6   7   8

СОҲА: Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена

КИЧИК СОҲА: Йирик моторикани ривожлантириш
Талаб

  • Бола ўз танаси ва қисмларини бошқара олади (мувозанат сақлайди).

  • Бола мувофиқ равишда, мақсадли ҳаракатлана олади.


Индикатор

  • Тўғри йўналишда, йўлкада, ётган ва қия тахта устидан устидан (бир томони 10-15 см га кўтарилган) таянмасдан юради.

  • Баландлиги 10 см бўлган предметнинг устига чиқади ва устидан тушади.

  • Йиқилмасдан мустақил туради ва ўтиради.

  • Энгашади ва ўйинчоқларни олади.

  • Мустақил равишда орқага бир неча қадам ташлайди.

  • Катталарнинг кўрсатмаси бўйича 3-4 та турли ҳаракатларни бажаради.

  • Коптокни кўрсатилган томонга тепади.

  • Коптокни кичик баландликдан ҳамда катталар томон думалатади, уни олдинга ва тепага ирғитади.

  • Белгиланган масофа (стол ости, халқанинг ичи) дан эмаклаб ўтади.

Узунлиги 1 метрга тенг бўлган нарвонга чиқади ва тушади.

  • Пол ёки ердан 5-10 см баландликда турган арқон, новда ёки ёғоч устидан ўтиб кета олади.

  • Мақсадига қараб, ҳаракат йўналишини ўзгартиради.

  • Ўриндиқ остидан ўйинчоқни олиш учун мустақил равишда тиззасига ўтиради ва туради.

Таълимга ёндашув

  • Бола организмининг умумий ривожланишига доир машғулотларни ўтказинг.

  • Болани аравачалар, йирик ўйинчоқ машиналар билан ўйнашга ўргатинг.

  • Бола югуриши, тўғри чизиқдан югуриб ўтиши, юриши, эмаклаши, нарсаларни ташлаши ирғитиши керак бўладиган ўйинларга ўргатинг.

  • 8-10 дақиқа давомида режалаштирилган ўйинли машғулотларни ўтказинг, имкон қадар эрталаб очиқ ҳавода жисмоний машқларни ўтказинг.

  • Болани ҳар куни оддий жисмоний машқлар элементларига ўргатинг.

  • Боланинг қўлидан ушлаб туринг, унга коптокни тепиш, мўлжалга ташлашга ёрдам беринг.

  • Боладан четда турган предмет ёки ўйинчоқни олиб келишни илтимос қилинг.

  • Боланинг уринишларини рағбатлантиринг.

  • Боланинг баландроқ юзага чиқа олишини ҳисобга олиб, юзанинг хавфсизлигини таъминланг.

  • Бола олдига моторикага оид вазифаларни қўйинг (кел, югурамиз ва копток топамиз, биз мана бу қутининг устидан ўта оламизми-йўқми, бир кўрайлик-чи).

  • Боланинг йўлига тўсиқ қўйинг(стул ва ш.ў.)ва уни айланиб ўтиб, мўлжалланган жойгача етиб боришига рағбатлантиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болалар мавжуд бўлган жойларда чиндан хавф туғдириши мумкин бўлган предметлар бўлмаслиги лозим. Бола катталарнинг назари остида бўлиши лозим. Қуйидаги шароитларни яратиш керак:

  • руҳий жиҳатдан қулай муҳитни яратинг, болада ҳимояланганлик, дадиллик, хавфсизлик ҳисси ривожланишига кўмаклашиш;

  • болада зарур бўлган вақтда тарбиячига мурожаат этишга имкон берадиган ўзини тутиш кўникмаларини шакллантириш.



КИЧИК СОҲА: МАЙДА МОТОРИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Талаб

  • Бола қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қилишга қодир.

  • Бола умумий фойдаланишда бўлган ўйинчоқ ва предметлардан фойдалана олади.

Индикатор

  • Оддий ўйинчоқларни қисмларга ажратади ва йиғади.

  • Эшик дастасини ушлаб, очади ва ёпади, эшик қўнғироғининг тугмачасини босади.

  • Бола турли ўйинчоқларни бармоқлари билан айлантиради.

  • Бир қўли билан пиёла ёки қошиқни ушлаб туради.

  • Учта ва ундан кўп бўлаклардан иборат бўлган минораларни қуради.

Ўргатиш фаолияти

  • Йиғма иншоот ўйинчоқлар билан ўйнанг.

  • Болага ўйинчоқларни беринг ва уларни ўрганишга имкон яратинг

  • Болага майда моторикани ривожлантиришга доир буюмлар (йирик мунчоқлар, майда тошлар ёки бошқа предметлар) ни беринг ва бола катталарнинг назорати остида уларни терсин ва сараласин.

  • Болага хавфсиз уй-рўзғор буюмлари билан ўйнашга имкон беринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Ўйинчоқ иншоот қуриш материаллари йирик, ранг-баранг ҳамда гигиеник ва эстетик талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим.

КИЧИК СОҲА: СЕНСОМОТОРИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Талаб

  • Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Сувни кичик идишдан катта идишга қуяди.

  • Тананинг қулоқ, бурун, кўз каби қисмларини кўрсата олади.

  • Буюмларни қўлларида ушлаб туради ва бир-бирига уради


Таълимга ёндашув

  • Болага турли ўлчамдаги иккита идиш беринг.Бирига сув қуйиб, боладан сувни бир идишдан бошқа идишга қуйишни сўранг.

  • Бу жараёнларда кўргазмали ва кутилмаган ҳодисалар рўй берадиган қизиқарли услублардан фойдаланинг.

  • Болага у кўраётган нарса ва ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни тушунишга ёрдам беринг (қара, копток думалаб кетяпти, бориб уни тутиб ол).

  • Болага иссиқ сувнинг ҳароратини ҳис этиш ва ундан қочишга имкон яратинг.

  • Боланинг ҳар бир ютуғини рағбатлантиринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болани жароҳатланишдан сақланг.

  • Бола кўчада йиқилиб кетишининг олдини олинг.

  • Бола гавдасини қандай тутишини кузатиб туринг.


КИЧИК СОҲА: МАДАНИЙ-ГИГИЕНИК КЎНИКМАЛАР

Талаб

  • Бола ўзини парваришлаш ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттириш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Катталар ёрдамида тиш чўткаси билан тишларини тозалайди. Лаблари, қўллари, юзини мустақил ювади ва артади.

  • Стол атрофига ўтириб овқатланади, мустақил равишда қошиқни оғзига олиб боради ва овқат ейди, пиёладан ичади.

  • Тувакдан мустақил фойдаланади.

  • Кўйлаги, қўлқопи, пайпоғи ва пойафзалини ечишни билади.

Таълимга ёндашув

  • Болага тиш чўткаси ва пастасидан қандай фойдаланиш кераклигини намойиш этинг ва ўргатинг.

  • Овқатланишдан аввал қўлларини ювишни ўргатинг ва бу нақадар муҳим эканлигини тушунтиринг.

  • Овқатлангандан кейин катталарга раҳмат айтишга ўргатинг.

  • Нима учун гигиена қоидаларига амал қилиш лозимлигини тушунтиринг.

  • Болада гигиеник муолажа, овқатланиш, ухлаш ва бошқа ҳаракатларга нисбатан ижобий муносабат шакллантиринг.

  • Болага озодалик нима эканлигини кўрсатинг ва озода юриш қандай муҳим эканлигини тушуниш учун болага ёрдам беринг.

  • Болани тўғри кийинишга рағбатлантиринг ва ёрдам беринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Барча гигиена муолажаларини катталар билан бирга ўтказинг.

  • Болада салбий одат(бармоқ сўриш, лапанглаш ва шу каби)лар пайдо бўлишнинг олдини олинг.

  • Бола тувакда узоқ вақт ўтиришига йўл қўйманг.



СОҲА: ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

КИЧИК СОҲА: ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ

Талаб

  • Бола таниш ва нотаниш одамларни ажрата олади.

  • Бола бошқа болалар ва катталар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Атрофидаги катталар ва болаларнинг ҳаракатларига тақлид қилади.

  • Бола кўп вақт давомида кўрмаган ва унга яхши муносабатда бўлган катталарни кўрганда хурсанд бўлади.

  • Нотаниш болалар ва катталарга нисбатан қизиқиш билдиради (“Бу ким?” – деб сўрайди).

  • Мулоқот қилиш истаги яққол ифодаланади (танишларни олқишлайди, уларнинг исмини ўзига айтади, улар томон қўлларини чўзади).

  • Қисқа вақт ичида ўз тенгдошлари билан ўйнашни яхши кўради.

  • Катталар (яқинлари) топшириқ беришларини ёқтиради ва бажаришга уринади.

  • Катталар билан фаол ўйинларни ўйнашни ёқтиради.


Таълимга ёндашув

  • Болага қисқа (ҳиссий) ҳикоялар, тўртликларни айтиб беринг.

  • Болага дўстона муомала қилинг.

  • Боланинг кетидан кузатинг ва уни атрофдагилар билан мулоқот қилишга рағбатлантиринг.

  • Болани мулоқотдан таассуротларини ифодалаш ва уларга оддий изоҳ беришга рағбатлантиринг.

  • Турли вазиятларни киритувчи ўйинларни ўтказинг (олқишлаш, хайрлашиш, ёрдам кўрсатиш ва ҳ.к.).

  • Биргаликда ўйнаш нақадар муҳим эканлигини тушунишга ёрдам беринг.

  • Боланинг бошқа болалар билан ижобий муомала қилишини рағбатлантиринг ва мустаҳкамланг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола жуда ҳаракатчан бўлганлиги учун, фаолият турларини алмаштириб туринг.

  • Бола томонидан ўрганилаётган гуруҳ макони хавфсиз бўлиши лозим.



КИЧИК СОҲА: ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Талаб

  • Бола ўзининг “Мен” концепциясини ривожлантиради.

  • Бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ажратиш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Ўзини кўзгуда, суратда танийди, ўз исмини билади.

  • Истаклари катталар талабларига мос келмаганда норозилик билдиради. Турмуш тарзига аралаша бошлайди (супуради, магнитофонни ёқади ва ўчиради).

  • Руҳан кўнгилчан, катталарнинг унга нисбатан муносабатига жуда сезгир.

  • Атрофидагилар ҳис-туйғуларини сўз оҳанги ва ҳаракатидан ажратади (она бахтиёр, бува толиққан, тарбиячининг жаҳли чиқади ва ш.ў.).

  • Ўз ҳиссиётларини ифодалайди (ўпади, қучоқлайди, қувонади, ўз ютуқлари билан ғурурланади, ўзи таниган катталар билан хайрлашаётганда хафа бўлади, аччиқланади, йиғлаётганларни ўзича юпатишга уринади ва ҳ.к.).

  • Катталарнинг муносабатини сезади ва тушунади.

Таълимга ёндашув

  • Бола кўзгу, фотосуратларда ўзи, онаси, отасини кўрсатишини рағбатлантиринг.

  • Боланинг тез-тез исмини айтиб чақиринг.

  • Бола қандайдир ҳаракатларни бажариб, бирор ютуққа эришгани учун уни рағбатлантиринг ва мақтанг.

  • Болага уни яхши кўришлари ва унга ғамхўрлик қилишларини тушунишга имкон беринг.

  • Шундай қилингки, бола уни яхши кўришлари ва қадрлашларини сезсин.

  • Ўзини тутиш қоидаларига ҳамда “яхши”, “мумкин”, “мумкин эмас” каби тушунчаларга ўргатишни бошланг.

  • Бошқа болалар хурсанд, хафа бўлганларида ёки чарчаганларида боланинг эътиборини шунга қаратинг.

  • Болага бошқа болалар, уларнинг қўрқувлари, орзу-умидлари ва севинчлари тўғрисидаги ҳикояларни ўқиб беринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Боланинг қадр-қимматини ерга урадиган сўзлардан фойдаланманг.

  • Болани эмас, унинг ҳаракатлари ва муомаласини баҳоланг.

  • Бола ҳаддан ташқари ҳаяжонланиш ҳолатига тушиб қолишининг олдини олинг.

СОҲА: НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК

КИЧИК СОҲА: НУТҚ

Талаб

  • Бола нутқни тинглаш, тушуниш сўзлашиш ва мулоқот қилишга қодир.

Индикатор

  • Кундалик турмушда учрайдиган маълум ҳаракатларни ифодалайдиган сўзларни тушунади.

  • Эшитган оддий, қисқа мурожаатларни қайтаради ва уларни бажаради (“қўлларингни кўрсат” ва ҳ.к.).

  • Сўзлашганда тақлид қилади.

  • Расмдаги нарсаларни танийди.

  • 2-3 та сўздан иборат гапларни тузади.

  • 2-3 та сўз ёрдамида расм (фотосурат)ни тушунтиради, таърифлайди (менинг ойим, чиройли қўғирчоқ ва ш.ў.).

Таълимга ёндашув

  • Бола билан ўйнаётганда ва муомала қилаётганда уни қисқа маълумотларни қайтаришга рағбатлантиринг.

  • Кўпроқ предметлар ва ўйинчоқларни кўрсатинг ва номларини айтинг, уларни маълум ҳаракатлар билан боғланг.

  • Болага равон ва тўғри гапиринг, кўпроқ савол беринг (Қаерда? Бу ким? Бу нима?).

  • Болани ҳикоя ўқиш ва суҳбатлашиш билан қизиқтиринг, унинг барча саволларига жавоб қайтаринг.

  • Бола билан бирга расм ва фотосуратларни кўринг, расмларга мос келадиган сўзларни топишга ёрдам беринг.

  • Саволлар ва буйруқлар ўртасидаги мутаносибликка эътибор қаратинг.

  • Ўйин, машқ, нутқни ривожлантириш машғулотлари ва бармоқлар театрини ўтказинг.

  • Бола билан катталар овозларига тақлид қиладиган ўйинларни ўйнанг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Боланинг нутқи ривожланишидаги муҳим давр. Бундай вақтда ҳар қандай кучли руҳий таъсир (қўрқув, чўчиш) бу жараён тўхтаб (ушланиб) қолишига сабаб бўлиши мумкин.

  • Ўйинчоқларнинг овози қаттиқ чиқиши керак эмас.

КИЧИК СОҲА: ЎҚИШ ВА САВОД МАЛАКАЛАРИНИ ЭГАЛЛАШ

Талаб

  • Бола босма материалларга қизиқиш билдиради, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олади.

  • Бола ёзиш кўникмаларини ўрганади.

Индикатор

  • Ёрқин расмлар билан безатилган китобларни томоша қилади, расмларда акс эттирилган буюмларни кўриб танийди.

  • Логотипларни кўриб, танийди.

  • Ёзма матн, ҳарфлар ва рақамларга қизиқиш билдиради.

  • Қалам ва ручка ёрдамида горизонтал, доирасимон ва вертикал чизиқларни чизади.

  • Қалам ёки мўйқалам билан расм солади.

Таълимга ёндашув

  • Болани болалар китоблари билан таъминланг, ўқиб беринг ва расмларини кўрсатинг.

  • Болани расмларда акс эттирилган нарсаларнинг номини тўғри айтишга ўргатинг.

  • Болага қалам, фломастер ва катта парча қоғоз беринг, унинг кўникмалари ривожланиши учун зарурий шароитларни яратинг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Босма материал санитария ва гигиена меъёрларига жавоб бериши лозим.



Соҳа: Билиш жараёнининг ривожланиши. Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш.

Кичик соҳа: Элементар математик кўникмалар ва билимлар

Талаб

  • Бола миқдор, сонлар ва санаш бўйича билимларини намойиш этади.

  • Бола буюмларни туркумлаш ва тартибли жойлаштириш қобилиятига эга.

Индикатор

  • Икки, уч қисмдан иборат бўлган таълимий ўйинчоқлар (икки, уч халқали пирамида) ни йиғади.

  • Катталарнинг илтимосига кўра буюмларни йиғади ва олиб келади.

  • Нарсаларни териб қўяди ва улар билан ҳаракат бажаради.

  • Болалар ва буюмларни катта-кичиклигига қараб гуруҳларга ажратади.

  • “Кўп-кам” сўзларнинг маъносини тушунади.

  • Қутичаларга худди шундай шаклдаги қопқоқларни танлаб олади.

  • Ўйинчоқлар турган жойларни топа олади.

Таълимга ёндашув

  • Болага буюмлар шакллари, хусусиятларини кўрсатинг ва уларни ажратишни ўргатинг.

  • Кубиклар, пирамидалар билан таълимий ўйинларни ўйнанг ва битта, иккита, учта буюм (кубиклар, ҳалқалар)ни сизга узатишни илтимос қилинг.

  • Боланинг муваффақиятли ҳаракатларини қўлаб-қувватланг ва мақтанг

  • Болага ўйинчоқларни беринг ва уларни саралаш ёки ўлчами, сонига қараб тахлашга ёрдам беринг.

  • Бола ўйинчоқлар буюмлар билан нима қилиш кераклигини аниқ тушуниши учун нима қилиш мумкинлигини болага айтиб беринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Боланинг индивидуал хусусиятлари яққол намоён бўлади, шунинг учун уни бошқа болалар билан солиштирманг.



КИЧИК СОҲА: Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш

Талаб

  • Бола жонли ва жонсиз оламни кузатади ҳамда таърифлаб беради.


    • Табиат ҳодисаларини кузатади.

    • Расмда акс эттирилган ёки кўчадаги ўсимлик ва ҳайвонларни кўрсатади, уларнинг номларини айтади.
    Бола одам танасининг қисмларини ўрганади.

Индикатор

  • Ҳаводаги ўзгаришларни ажратади (қор ёғаётганда ташқарига чиқишни ҳоҳлайди, ёмғир ёғаётганда эса соябонни олади ва ҳ.к.)

  • Одам танасининг асосий органлари ва қисмларининг вазифаларини билади ва ўз танасининг қисмларини тўғри кўрсатади (қулоқлар эшитади, кўзлар кўради).

  • Қўғирчоқлар ва ўйинчоқлардан завқланади.


Таълимга ёндашув

  • Йилнинг турли фаслларида болалар билан сайр қилинг ва ҳар бир табиат ҳодисасини тушунарли қилиб изоҳланг.

  • Табиат ҳодисаларини кузатишларни ташкил қилинг.

  • Болага жонли ва жонсиз буюмларни кўрсатинг.

  • Болага боғлиқликни тушунтиринг, масалан “Агар...., унда....”(“Агар мен ниҳолга сув қуйиб турсам, унда у ўсиб, унади”).

  • Болани ўсимликлар ва ҳайвонларнинг номини айтишга рағбатлантиринг.

  • Болани ўз танаси қисмларининг номини айтишга ёки қўғирчоқлар ва ўйинчоқларда шунга ўхшаш қисмларни топиб айтишига рағбатлантиринг ва уларнинг вазифасини тушунтиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Сайр вақти кетма-кетлиги таъминлаб борилади.


КИЧИК СОҲА: ИЖОД

Талаб

  • Бола турли товушлар ва овозларни ажрата олади.

  • Бола мусиқавий ва кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдиради.

Индикатор

  • Севимли болалар кўрсатувига муносабат билдиради ва уни қизиқиб томоша қилади.

  • Мусиқали ўйинчоқнинг ёқимли овозини эшитиш учун доимо ушбу ўйинчоқдан фойдаланади.

  • Мусиқага мос равишда танани ҳаракатлантиради (рақсга тушишга ҳаракат қилади).

  • Оддий ва севимли ашулаларни айтишга ҳаракат қилади.

  • Турли тартибсиз чизиқларни эркин чизади ва расм солади.

  • Лой, хамир, пластилиндан нарсаларни ясашга қизиқиш билдиради.

Таълимга ёндашув

  • Болага унинг ёшига мос бўлган кўрсатувларни кўришга рухсат беринг, бироқ у телевизор кўриб ўтказадиган вақтни чеклаб қўйинг.

  • Болани турли мусиқали ўйинларни ўйнаш имкони билан таъминланг.

  • Болани фаоллик кўрсатишга рағбатлантиринг ва у билан бирга рақсга тушинг.

  • Болага мусиқали китобни беринг, мусиқа қўйиб беринг ёки болага оддий у ёқтирадиган куйларни айтиб беринг.

  • Бола билан мулоқот қилаётганда у билан ашула айтинг.

  • Бола расм чизишига рағбатлантиринг. Унга ручка, рангли қаламлар, фломастер, маркер ва қоғоз беринг.

  • Болага қум ёки ер устида бўр билан расм чизишига рухсат беринг.

  • Бола билан бирга лойдан думалоқ шакллар, ҳайкалчаларни ясанг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Ижод қилиш учун мўлжалланган барча материаллар санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим.


24 ОЙЛИКДАН 36 ОЙЛИККАЧА (2 ЁШДАН 3 ЁШГАЧА) БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ
СОҲА: Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена

КИЧИК СОҲА: Йирик моторикани ривожлантириш

Талаб

  • Бола ўз танасини бошқариш (мувозанат сақлаш) қобилиятига эга.

  • Бола ўз танасининг қисмларини бошқара олади.

  • Бола маълум объектлар бўйлаб ҳаракатланади.



Индикатор

  • Оёқларини судрамасдан, чекланган юзада (эни 15-20 см) юради, илон изи шаклидаги чизиқча устидан, оёқларининг учида, полда эмаклаб, чўккалаб, чекланган юзада (эни 20 см) юрганда кўзга кўринадиган мўлжалларсиз йўналишни сақлайди.

  • Доира бўйлаб бир томонга қараб 30-40 сония давомида югуради.

  • Турган жойда айланади.

  • Аста-секин 80 метргача югуради.

  • Арқон остига эмаклаб келади (баландлиги 25-30 см).

  • Ўзининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиради ва югуради.

  • Зинадан мустақил кўтарилади ва пастга тушади.

  • Икки оёғида сакрайди ва кичик ариқча, кўлмакча (эни 20-25 см) устидан ҳатлаб ўтади.

  • Тўсиқлар устидан сакраб ўтади, кичик нарсалар устидан тез югуриб ёки сакраб ўта олади.

  • Икки оёғи билан велосипед педалларини айлантира олади.


Таълимга ёндашув

  • Боланинг ҳаракатланиш тажрибасини ҳар хил турдаги жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар билан бойитинг.

  • Катталардан ўрнак олган ҳолда, ҳаракатларни тўғри бажаришга кўмаклашинг (тананинг тўғри ҳолати, белгиланган йўналиши).

  • Болаларни фаол ҳаракатланишни ташкил қилишнинг жамоавий шаклларига жалб қилинг.

  • Бола таниш ҳаракатларни осон ва эркин, бир маромда, мос равишда, фазода йўналишдан адашмай,шунингдек, мувозанатни сақлаган ҳолда бажара олиш кўникмаларини шакллантиринг.

  • Полга тўлқинлар шаклида ташлаб қўйилган арқон устидан юриб ўтишни таклиф қилинг.

  • Болани маълум объектлар бўйлаб ҳаракатланишга рағбатлантиринг. Бунда бола тепароқ жойга чиқиши, эмаклаб юриши, сакраши мумкин.

  • Болани велосипед педалларини равон айлантиришга рағбатлантиринг ёки унга итариш керак бўлган ўйинчоқларни беринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болалар жароҳатланишининг турли шакллари юзага келишига йўл қўймайдиган барча зарурий шарт-шароитларни яратинг:

  • болалар бор жойда деразаларни очиқ қолдирманг;

  • болалар қум, сув ва бошқа майда нарсалар билан ўйнаётганларида уларнинг кўзларини бегона заррачалар кириб кетишидан асранг;

  • болаларга саломатлигини сақлашнинг элементар қоидаларини ўргатишда давом этинг (масалан, зинадан пастга тушаётганда зиналар устидан сакраб ўтиш, қўлига ўткир қиррали буюмларни олиш мумкин эмас).


КИЧИК СОҲА: МАЙДА МОТОРИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Талаб

  • Бола қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга

  • Бола ўйинчоқлар ва умумий фойдаланишда бўлган буюмлардан фойдалана олади.



Индикатор

  • Юзали ва ҳажмли буюмларни тегишли шаклдаги тешикларга солади (сеген тахтаси, монтессори вкладишлари).

  • Пластилин ёки лойдан бир нималарни иштиёқ билан ясайди, узади, думалоқ шаклларни яратади.

  • Мозаикани теради, ўйинчоқ тўпламларидан оддий конструкцияларни ясайди.

  • Кичик нарсаларни саватга тахлайди ва ундан чиқаради.

  • 5-7 бўлаклардан минорачаларни қуради. Мозаика теради.

  • Маркер, қаламни ушлаётганда катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланади.

  • Кийимларининг тугмачаларини тақади ёки ечади.

  • Ўйинчоқ ёки нарсаларнинг қисмларини ажратади. Қутичалар ёки ручкаларнинг қопқоқларини очиш ва ёпишни уддалайди.

  • Қайчидан фойдалана бошлайди.


Таълимга ёндашув

  • Болага халтача ёки қутича беринг ва уларнинг ичига бирон буюмларни солиш ёки чиқаришни илтимос қилинг.

  • Болага бўлакларни қандай йиғиш ва улардан минораларни қуриш, мозаикани қандай териш кераклиги бўйича йўл-йўриқ беринг.

  • Болага турли қаламларни беринг, тўғри ушлашни ўргатинг ва улар ёрдамида қоғозда бир нима чизишни илтимос қилинг.

  • Болани турли буюмларнинг тугмачаларини тақиш ва ечишга рағбатлантиринг, кичик тугмачалардан бошланг.

  • Болани ўйинчоқларни йиғиш ва керакли қутичага солишга рағбатлантиринг.

  • Бола ўйнаётганда унинг атрофида бир неча ўйинчоқлар бўлишини таъминланг.

  • Болага ипга ўтказиш/ипдан чиқариш, ажратиш/териш мумкин бўлган ўйинчоқ мунчоқлар ёки бошқа буюмларни беринг.

  • Болага учлари тўмтоқ қайчи беринг ва уни икки қўли билан очиб-ёпишга рағбатлантиринг.

  • Боладан қоғоз четини майда попук қилиб кесиб чиқишни сўранг.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет