Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қЎйиладиган давлат талаблари тошкент-2012 Кириш



бет7/8
Дата15.06.2016
өлшемі0.72 Mb.
#137952
1   2   3   4   5   6   7   8

Индикаторлар

Қуйидагича юради:



  • оддий гимнастик қадам ташлаб, олд томон, ён томон, орқа томон, доира шаклида қадам ташлаб;

  • товондан оёқ учларига думалатиб ўтади;

  • бир кишилик қаторда ва жуфтликда, тўғри оёқларини олд томон ташлаб юради;

  • тўғри ва қия юзада;

  • табиий шароитларда тўсиқларни енгиб ўтиб, бошқа ҳаракатларни амалга оширган ҳолда;

  • юриш вақтида мувозанат сақлайди, турли қадам босиб, панжарани ушлаб, катталарнинг қўлини ушлаб зинадан чиқади ва тушади, полдаги тўсиқлар устидан ўтади, оёқ учларида юради, катталарнинг кўрсатмасига қараб, юриш тезлиги ва йўналишини ўзгартира олади.

Югуриб юради:

  • узлуксиз 1,5-2 дақиқа давомида; Ўрта ҳисобда 60-100 м тезликда;

  • паст-баланд ерларда 320 м масофага аста югуриш;

  • буюмлар орасидан уларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилиб ўтиш;

  • 3 х 10 м масофага бориб-келиб югуриш; ким ўзарга югуриш, тутиш ва ўзини олиб қочиш.

Қуйидагича сакрайди:

  • Бир жойда турли усулларда (оёқларини чалиштириб ёки очиб, бир оёғи олдинда, бир оёғи орқада, галма-гал ўнг ва чап оёғида);

  • Икки оёғида, бир оёғида олдинга ҳаракатланиб, бир оёғидан бошқа оёғига; чизиқлар устидан, паст буюмлар устидан, бир оёқда тескари йўналишда;

  • Баландлиги катта бўлмаган тўсиқлар (кубиклар) устидан сакраб ўтади, пасткина буюмларнинг устига чиқиб (10-15 см) пастга.

  • Эмаклаб юриш, қоринда ва елка билан ётиб қўлларга таяниб ҳамда оёқларни итариб хона бўйлаб эмаклай олади.

Қуйидагича сувда сузади (ихтиёрий усулда):

  • Кўкрагида ва орқасида сирпанади, галма-гал нафас олиб, чиқаради;

  • Кўкрагидан орқасига думалаб ўгирилади ва аксини амалга оширади.

  • Ўзини қўллари билан тортиб, гимнастика курсиси устидан ўрмалайди.

  • Гимнастик деворчаси, нарвонча устига чиқади ва пастга тушади.

  • Спорт анжомлари (арқон, копток, арғимчоқ) дан фойдаланиб ҳаракатларни бажаради.

  • Турган жойидан узунликка камида 80-90 см масофага сакрайди, югуриб келиб узунликка, баландликка, калта арғамчи устидан уни олд томон айлантириб сакрайди.

  • Икки ғилдиракли велосипедни тўғри йўналиш бўйлаб, бурилиб, доира шаклида, «илон изи» бўйлаб ҳайдайди.

  • Ҳаракатларни бажариш бўйича уринишларини изчиллик билан ташкиллашган ҳаракатлар билан бирлаштиради (ўз ўқи атрофида айланиш, бир оёғида юқорига сакраш, мусиқа оҳангига мос равишда ижодий ҳаракатларни яратиш).

  • Югуриш вақтида турғун ва ҳаракатланувчан нарсаларни айланиб ўтади (уларга тегмасдан туриб).


Таълимга ёндашув

  • Мунтазам равишда эрталабки гимнастика, жисмоний машқларни ўтказинг.

  • Бола болалар спорт турлари билан шуғулланишига кўмаклашинг.

  • Бола фаол ҳаракатланувчи тартибга амал қилишига ёрдам беринг (сайр қилиш, кичик сафарларга чиқиш, экскурсиялар).

  • Доирани чизинг ва болани ана шу доира бўйлаб юришга рағбатлантиринг.

  • Болалар сувда сузишга ўрганишларини ташкил этинг (сузиш ҳавзасида, спорт тўгаракларида). Бола ҳаракатланиш фаолияти ва дам олишини тўғри ташкил этинг.

  • Болани бир оёқда сакраш, мусиқа оҳангига мос ҳаракатларни бажаришга рағбатлантиринг.

  • Болалар фаолияти учун табиатдан самарали фойдаланишга кўмаклашинг (дарахт, тоғ, жуда қия тепаликлар).

  • Турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш имкониятларини таъминланг ва болани уларни қўллашга рағбатлантиринг.

  • Болага югуриш, қадам ташлаш, сакраш ва тепага тирмашиш билан боғлиқ бўлган машқларни бажариш бўйича топшириқ беринг.

  • Тоза ҳавода турлича сакраш ва югуришни ўзига киритадиган мусобақаларни ташкил қилинг.

  • Болани оддий спорт анжомлари, велосипед билан таъминланг.

  • Болани мураккаб моторикали ҳаракатларни бажаришга рағбатлантиринг.

  • Болани рақсга тушишларда қатнашишга рағбатлантиринг.

  • Ҳаракатланувчан ўйинлар ва эстафетали ўйинларда иштирок этинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Касалланишлар (бадан қалтираши, бош оғриши, лоҳаслик) нинг дастлабки аломатларига эътибор қаратинг.

  • Жисмоний машқларнинг меъёрини кузатиб туринг.

  • Тоза ҳавода машқларнинг ўтказишга қўйиладиган гигиеник талабларга риоя қилинг.

  • Болани чиниқтириш меъёрлари, сувда сузиш машғулотларини ташкил этиш талабларига амал қилинг.


КИЧИК СОҲА: МАЙДА МОТОРИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Талаб

  • Бола қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат эта олади.

  • Бола умумий фойдаланишда бўлган ўйинчоқлар ва буюмларни ишлата олади.


Индикатор

  • Босма ҳарфларда бир неча сўзларни, шу жумладан ўз исмини тузади.

  • Кундалик фаолиятда асосий қўлини ишлатади (қошиқ ёки қаламни ушлайди).

  • Қоғоздан турли оддий конструкцияларни (оригами) ясайди.

  • Қайчини бир қўлида ушлаб, белгиланган чизиқлар бўйича қоғозни кесади.

  • Камида 16 та бўлаклардан шакл йиғади.

  • Тўпни бир ёки икки қўллари билан илади ва уни бир қўлидан бошқа қўлига ирғитади.

  • Майда мунчоқларни ипга ўтказади.

  • Махсус идишлардан елим, тиш пастаси ёки бўёқни сиқиб чиқаради.

  • Сувни бир идишдан бошқа идишга тўкмасдан қуяди ҳамда оғзи тор шиша идишга сув қуя олади.

  • Чўмич билан шўрвани ёки бошқа суюқликни ликопча ёки бошқа идишга солади, материал билан тажриба қилади («осонгина»).

  • Маҳкамлаш усули билан энг оддий моделларни яратади.


Таълимга ёндашув

  • Боланинг ихтиёрига кўра, бажара оладиган фаолиятни амалга оширишига кўмаклашинг.

  • Тўпни бир қўлда қандай илиб олиш кераклиги бўйича йўл-йўриқ беринг.

  • Қоғозни чизиқлар бўйича кесишни рағбатлантиринг.

  • Болага махсус идишлардан мустақил фойдаланиш ва уларнинг ичидагиларини бир қўли билан сиқиб олишига рухсат беринг.

  • Болани мустақил равишда пойафзалини кийиш ва ипларини боғлашга рағбатлантиринг.

  • Болани овқат тайёрлашда иштирок этишга рағбатлантиринг (хамир ёйиш, стаканга сув ёки шарбат солиш).

  • Болани бир идишдан бошқа идишга суюқлик қуйишни рағбатлантиринг.

  • Бармоқлар билан махсус машқларни бажаришни талаб этадиган ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўқув материалларини танланг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола қайчи ва елим билан ишлаётганида унинг хавфсизлигини таъминланг.


КИЧИК СОҲА: СЕНСОМОТОРИКАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Талаб

  • Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишга қодир.

Индикатор

  • Коптокни ўз шеригига турли дастлабки ҳолатлардан (тўр устидан) ирғитади, тўпни бир жойда туриб ёки олдинга ҳаракатланиб, полга, ерга уради, уни бир ёки икки қўллари билан илиб олади, бу жараёнда чапак чалади ва бошқа топшириқларни бажаради.

Тўпни, қум солинган қопчани горизонтал ва вертикал ҳолатдаги мўлжалга 3-4 метр масофадан ташлайди.
Таълимга ёндашув

  • Болани тўплар, қум солинган қопчалар билан таъминланг.

  • Бола миноралар, шакллар қуриши, ҳамир, пластилин қориши, расм солиши ва бўяши мумкин бўлиши учун унга турли материаллар ва ўйинчоқлардан фойдаланишга имкон яратинг.

  • Қалам ва бўрчаларни бераётганда буюмларни қандай чизиш кераклигини оғзаки ўргатинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Серҳаракат фаолиятни бирмунча хотиржам фаолият ва дам олиш билан уйғунлаштиринг.

  • Ичига нарса солинадиган тўлдирма тўпларнинг вазни 0,5-1 кг дан оғир бўлмаслиги керак.

  • Машқларни бажариш вақтида боланинг хавфсизлигини таъминланг.


КИЧИК СОҲА: МАДАНИЙ-ГИГИЕНИК КЎНИКМАЛАР

Талаб

  • Бола ўзини парваришлаш ҳамда маданий-гигиеник кўникмаларни орттиришга қодир.

Индикатор

  • Кун давомида танаси тозалиги, кийимлари, сочлари, уст-боши озодалигини кузатиб туради.

  • Тўғри, тартибли овқатланади, қошиқ, санчқилардан фойдаланади ва айни пайтда стол трофида ўтирганда гавдасини тўғри сақлайди.

  • Мустақил равишда ҳожатхонадан фойдаланади ва гигиена қоидаларига амал қилади (қўлларини чаяди ва ювади).

  • Мустақил равишда хонасини йиғиштиради ва ўйинчоқларини ўз жойига териб қўяди.

  • Тўғри овқатланишнинг муҳимлигини англайди.

  • Саломатлик тўғрисидаги ғамхўрликнинг муҳимлигини тушунади.

  • Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини билади.


Таълимга ёндашув

  • Шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларини тушунтиринг.

  • Соғлом турмуш тарзининг асослари бўйича суҳбатлар ўтказинг.

  • Гавдани тутишини кузатинг, ясситовонлиликнинг олдини олинг.

  • Гигиена ва этика мавзуларида саҳна кўриниши ташкил этилишига кўмаклашинг (айболит, саломатлик алифбоси).

  • Соғлиқни сақлаш бўйича вазиятларни яратинг ва ҳал қилинг.

  • Болаларга инфекциялар қандай йўллар билан юқишини тушунтиринг.

  • Нима учун болаликданоқ соғлиқни сақлаш тўғрисида қайғуриш лозим эканлигини айтиб беринг.

  • Болани ванна, ҳожатхонадан мустақил фойдаланишга рухсат беринг.

  • Болага ўйинчоқларни йиғиш ва тозалаш, уйқуга тайёрланишига ёрдам беринг.

  • Номаъқул ҳатти-ҳаракатлар акс эттирилган (сигарет чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш, велосипедни ҳимояловчи шлемсиз миниш) расмлар билан безатилган китоблардан фойдаланинг ва бундай зарарли одатлар тўғрисида сўзлаб беринг.

  • Болани мустақил равишда овқатланиш ва овқатланиб бўлгандан сўнг стол устидаги идиш-товоқларни йиғиштиришга рухсат беринг


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола яшаши ва ҳаракатланиши учун жароҳатланиш, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишнинг олдини оладиган қулай шароитларни яратинг.


СОҲА: ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

КИЧИК СОҲА: ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ

Талаб

  • Бола таниш ва нотаниш одамларни ажарата олади.

  • Бола бошқа болалар ва катталар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантира олади.


Индикатор

  • Мулоқот қилишда нутқли ва нутқсиз воситалардан фойдаланади (ифодали имо-ишоралар).

  • Ўз атрофидаги таниш одамлар билан осонликча мулоқотга киришади (шифокор, қўшни, қариндошлар).

  • Муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўрайди.

  • Нотаниш ёки илк бор кўраётган одамлар тўғрисида савол беради (ким бу?, у қаердан?, унинг исми нима?...).

  • Келишишни билади.

  • Хушмуомалаликни намойиш этишнинг оддий кўникмаларига эга (саломлашиш, хайрлашиш, миннатдорчилик билдиришни билади).

  • Барқарор алоқаларни ўрнатади (дўстлари пайдо бўлади).

  • Болалар ва катталар билан ҳам идрок этаётган вазиятни, ҳам унинг доирасидан чиқиб кетадиган ҳолатни акс эттирадиган мавзуларда (ёз бўлганда дадам билан биз …, мен катта бўлганимда …) мулоқот юритишга қодир.

  • Ёрдам бериши, овутиши, ўйинчоғи, қаламлари билан ўртоқлашиши мумкин.

  • Катталар суҳбатда бажонудил савол беради ва жавоб қайтаради.

  • Бошқа болалар билан ўйнайди ва ёрдам беради.

  • Хонага кирганда ёки учрашиб қолганда олқишлайди


Таълимга ёндашув

  • Боланинг мулоқот юритиши, ролли ва театрлаштирилган ҳамда бошқа турдаги ўйинларда фаол иштирок этишини рағбатлантиринг.

  • Бола оиланинг таркиби ва аъзоларининг вазифаларини билишига кўмаклашинг.

  • Бола заруратга қараб ёрдам учун мурожаат этишини рағбатлантиринг.

  • Бола нотаниш одамлар тўғрисида савол беришини рағбатлантиринг ва боланинг саволларига батафсил жавоб беринг.

  • Нима учун атрофдагиларни ҳурмат қилиш муҳимлигини болага тушунтиринг.

  • Бола саломлашишда қўл сиқиши ва олқишлашини рағбатлантиринг.

  • Болаларнинг саволларига жавоб беринг.

  • Болани диққат билан тингланг ва уларнинг сўзларига қизиқиш билдиринг.

Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Болани бегона одамлар иштирокида ёки ғазабланган пайтингизда ҳеч қачон жазоламанг.

  • Жазо айбли иш қилинган заҳотиёқ қўлланилиши лозим, бироқ у айбли ишнинг даражасидан ортиб кетиши керак эмас.


КИЧИК СОҲА: ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Талаб

  • Бола ўзининг «Мен» концепциясини ривожлантиради.

  • Бола бошқаларнинг туйғуларини сезиш ва ўзининг ҳиссиётларини ифодалашга қодир.

Индикатор

  • Ташаббускор, фаол, бўлажак воқеалардан мамнуният ҳис қилади.

  • Ўзининг фамилияси, исми, ёши, манзили, оила аъзолари қайси мамлакат, шаҳар(қишлоқ)да яшаётганлигини билади, ўзи тўғрисидаги маълумотларни бошқа болалар билан алмашади.

  • Ўзининг миллий ва маданий қадриятларини билади ва улар билан ғурурланади (либослари, тарихи…).

  • Топшириқларни бажаришда қатъият ва сабр-тоқатни намойиш этади.

  • Тенгдошларига ёқишни истайди.

  • Катталар ва болаларнинг руҳий аҳволини сеза олади.

  • Ўзига яқин катталар ва тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик билдиради.

  • Атрофдагиларни кийимлари ва тили бўйича ажратади.

  • Ўйинни ташкил этишга қодир.

  • Тинглаши мумкин бўлган мусиқа асарларини бажонудил тинглайди ва уларга нисбатан эмоционал муносабат билдиради.

  • Бадиий асар қаҳрамонига нисбатан ташвишланади ва ҳамдардлик билдиради.

Таълимга ёндашув

  • Болаларга ўзини таништириш керак бўлган вазиятлари мавжуд рол ижро этиш ўйинларни ўйнашга имкон беринг.

  • Болага яшайдиган шаҳри, уйи, манзили тўғрисида сўзлаб беринг ва сўранг.

  • Болага маънавий-моддий қадриятлар тўғрисида тушунтиринг.

  • Ўз маданий қадриятларини ўйинлар, ижод, мусобақалар орқали ифодалашга имкон беринг.

  • Бола тасвирий фаолият(расм солиш, шаклчаларни ёпиштириб ясаш, аппликация қилиш), рол ижро этиш ва режиссёрлик қилиш ўйинларида, оилавий ва умумий байрамлардаги чиқишлар, болалар театри ва бошқа вазиятларда ўз туйғулари, ҳиссиётларини ифодалашини рағбатлантиринг.

  • Қувончли ва қайғули воқеаларни юзага келтирадиган вазиятларни муҳокама қилинг.

  • Қийин вазиятга тушиб қолган дўстлар ва катталарни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини муҳокама қилинг.

  • Бола билан у амалга ошираётган ҳаракатларини муҳокама килинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Бола «болалар жамоасида» ўзига ишончсизлик, камситилганлик, тажовуз қилинишига олиб келадиган турғун номаъқул аҳволга тушиб қолишига йўл қўйманг.


СОҲА: НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК

КИЧИК СОҲА: НУТҚ

Талаб

  • Бола нутқни тинглаш ва тушуниш қобилиятига эга.

  • Бола сўзлашиш ва мулоқот қилишга қодир.

  • Нутқ товуш маданиятини тарбиялаш;

  • Оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш;

  • Луғатни фаоллаштириш;

  • Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш;

  • Боғланишли нутқни шакллантириш;

  • Ижодий ҳикоя қилишни шакллантириш лозим.




  • Индикатор

  • Мусобақалар ва мунозаларда иштирок этади ва у ерда эшитган кўрсатмаларни тўғри бажаради.

  • Айрим махсус сўзларнинг маъносини билади (шифокор болаларни даволайди, ўқитувчи болаларни ўқитади,…).

  • Бошқалардан ёки радио, телевизор, театрда эшитган ҳикояларни осонликча баён қилади.

  • Она тилини жуда яхши билади, оддий, умумий фойдаланишдаги гаплар ёрдамида фикрини ифодалайди.

  • Мавжуд тил тизими (товуш, сўз, гап) тўғрисида элементар (оддий) тасаввурга эга.

  • Сўздан товушни, унли ва ундош товушларни ажрата олади.

  • Нарсаларнинг номларини тўғри айтади, бир-бири билан солиштириб, айрим фарқларини тушунади.

  • Ўз нутқида уюшиқ бўлакли, содда, ёйиқ ва қўшма гапларнинг турли хилларидан фойдалана олади.

  • Ўйинчоқлар ва буюмлар ҳақида ҳикоя туза олади.

  • Шахсий тажриба, мазмунли расмлар асосида ҳикоя туза олади

  • Гапларни грамматика жиҳатдан тўғри туза олади.

  • Сурат (расмлар) бўйича мазмунли ҳикоя тузиши мумкин.

  • Умумлаштирувчи сўзлар, антонимлар, солиштирмалардан фойдаланади.

  • Ҳаракатларни режалаштириш учун нутқдан фойдаланади.

  • Ўз туйғулари ва ниятларини нутқли ифодалаб, тенгдошлари ва катталар билан мулоқотда иштирок этади.

  • Турли ҳикояларни сўзлаб беради, ҳикояларни ўйлаб топишга ҳаракат қилади, қофия ва сўз ўйинига қизиқиш билдиради.

  • Китоблар, телекўрсатувлардан нутқнинг турли парчаларини ёдлаб олади ва ишлатади.

Таълимга ёндашув

  • Мусобақа, мунозара ва бошқа тадбирларни ташкил этинг, саволлар беринг ва болани тўғри жавоб бериш ёки кўрсатмаларни бажаришга рағбатлантиринг.

  • Болаларнинг янги сўзлардан фойдаланиш ва уларнинг маъносини билиш истакларини рағбатлантиринг.

  • Болага мунтазам равишда ҳикоялар айтиб туринг, театрга олиб боринг, бола билан кўрганларингизни муҳокама қилинг.

  • Расмга қараб мазмунли ҳикоя тузишга, нутқни ривожлантириш бўйича махсус тренинг ва ўйинларни ўтказишга ёрдам беринг, қофия ва сўз ўйинлари, шеърларни ифодали ўқиш, эртакларни айтиб бериш, шахсий ҳаётдан ҳикоя тузишларига кўмаклашинг.

  • Болани ижодий драматик, рол ижро этиш ўйинларда иштирок этишга жалб қилинг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Самимият, дўстоналик ва ҳимоя этилганлик муҳитини сақлаб туринг.


КИЧИК СОҲА: ЎҚИШ ВА САВОД МАЛАКАЛАРИНИ ЭГАЛЛАШ

Талаб

  • Бола босма материалларга қизиқиш билдиради, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олади.

  • Бола ёзиш кўникмаларини ўрганади.

  • Оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш.


Индикатор

  • Кўп вақт давомида китоб билан ўтириб, уни томоша қилиши мумкин, китобни тўғри ҳолатда ушлайди.

  • Айрим маълумотларни йиғиш учун китоблардан фойдаланади.

  • Бир неча машҳур асарлар ва адабий қаҳрамонларни айтиб бериши мумкин.

  • Адабий асарларнинг айрим парчаларини сўзлаб беради.

  • Алифбони билади.

  • Бўғинлар бўйича ўқиши мумкин

  • Ёзишнинг барча элементларини билади (илмоқ, гажак, чизиқчалар, таёқчалар).

  • Ёзиш кўникмаларини ўрганади.

  • Намунадан 2-3 та сўзларни олиб ёзади ва чизади.

  • Ўз исмини ва 2-3 та сўзларни босма ҳарфларда мустақил равишда ёзади.

  • Гапни сўзларга бўлади, сўзларни бўғинларга бўлади.

  • Маълум товушларнинг ўрнини аниқлай олади (сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида).

  • Сўзда товушлар кетма-кетлигини аниқлайди.

  • Бўғинлардан сўзлар, сўзлар иштирокида гап туза олади;

  • Товушларни эшитиб фарқлай олади.



Таълимга ёндашув

  • Болага китобларни беринг ва тўғри йўналишда китоб кўришига одатлантиринг.

  • Болани қизиқтирадиган маълумотларни расмлар билан безатилган (ҳайвонлар, денгиз тўғрисидаги) китоблар топишига йўналтиринг.

  • Болага китоблар тўғрисидаги маълумотларни беринг (номи, муаллифи, яралиш тарихи).

  • Бола ўзи мустақил равишда яратган китоблардан кичик кутубхоналарни ташкил этинг.

  • Боланинг атрофида мавжуд буюмларни рамзий номлаш бўйича ҳарфлар билан махсус ўйинларни ўтказинг (ипдан ўтказиш, териш).

  • Болалар учун мўлжалланган шаблонларда ҳарфлар ёки сўзларни чизинг ва болалар мустақил ёзишини рағбатлантиринг ҳамда кузатинг.

  • Болани ўз ҳаракатлари ва ҳиссиётларини тасвирлашга ўргатинг

  • Болага турли қаҳрамонларга мактуб «ёзиш» ва «олиш» га ёрдам беринг.


Хавфсиз яшаш ва ҳаракатланиш

  • Китоб маҳсулотлари гигиена ва эстетика талабларига жавоб беришига эътибор қаратинг.

  • Ёзиш-чизиш жиҳозлари (ручка, фломастер, қаламлар) хавфсизлик ва қулайлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг техник параметрларига қараб харид қилиниши лозим.

  • Болани расм чизишга рағбатлантиринг ва унга маълум объектларда расм чизиш бўйича йўриқ беринг


Соҳа: Билиш жараёнининг ривожланиши.Атроф оламни ўрганиш ва уни англаш

Кичик соҳа: элементар математик кўникмалар ва билимлар

Талаб

  • Бола миқдор, сонлар ва санаш, геометрик шакллар тўғрисидаги ўз билимларини намойиш этади

  • Бола фазода мўлжал олиш ва вақт бўйича илк тушунчаларга эга


Индикатор

  • Ўз уйининг рақамини билади.

  • 10 гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санай олади.

  • 20 гача бўлган сонларни тўғри санайди.

  • Ёнма-ён турган сонлар орасидаги муносабатларни тушунади.

  • 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20 рақамларини билади.

  • Мисолларни рақамлар ёзилган карточкалар ёрдамида ифодалаб ечишни билади.

  • Бир амалли масалаларни қўшиш ва айириш орқали тузади ва ечади.

  • «+»,«-», «=» ишораларини билади.

  • Шартли ўлчов ёрдамида предметлар узунлигини ўлчаб ва натижани сон ва рақам билан айтади.

  • Суюқ ва тўкилувчи жисмларни шартли ўлчов бирлиги билан ўлчаб, натижани сон ва рақам билан айтади.

  • Кўпбурчакларнинг элементлари (томонлари, бурчаклари, учлари) ни билади.

  • Шар, куб ва цилиндрларни танийди.

  • Нарсалар (геометрик шакллар, мевалар, сабзовотлар ва бошқалар) ни 2, 4 ва 10 тагача тенг қисмларга бўла олади.

  • Бутуннинг қисмдан катталиги, қисм бутуннинг қисми эканлигини тушунади.

  • Катак қоғози варағи сатҳини мўлжал олишни, қоғоз варағининг ўнг, чап, юқори, паст, ўртасини аниқлай олади.

  • Сутка қисмлари (эрталаб,кундузи,кечқурун,тун)ни фарқлайди. Кеча,бугун, эртани билади.

  • Ҳафта кунларининг номи, кетма-кетлиги, бугун ҳафтанинг қайси куни эканлигини айта олади.

  • Лабиринтларни билади ва уларнинг ечимини топа олади.

  • Буюмларнинг ўзига нисбатан ўрнини аниқлайди (тепада-пастда, олдинда-орқада, ўнгда-чапда).

  • Ҳуштак бўйича турли йўналишда ҳаракатланади (олдинга-орқага, чапга-ўнгга);

  • Йил фасллари, уларнинг номи, кетма-кетлигини ва ўзига хос хусусиятларини билади.

  • Йил тақвими, ўтаётган ой, сана, ҳафта куни ҳақида билади.

  • Соат турлари ва унинг ишлатилишини тушунади.

  • Лего жиҳозларидан лойиҳалар яратади.

  • 20 қисмдан кам бўлмаган пазлларни йиғади.

  • Қоғозларни букиб (оригами йўли билан) шакллар ясайди.

  • Қурилиш материаллари тўпламларидан турли мавзуларда лойиҳалар яратади.

  • Пул қийматлари, нарх, пластик карточка, терминал ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет